ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /Иқтисодиёт вазирлигининг 117-сон, Молия вазирлигининг 50-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2016/15-4-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-40-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 11.07.2016 й. Қарори (АВ томонидан 19.07.2016 й. 2436-5-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.07.2016 й.
N 2436-5
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 11.07.2016 й. N 117 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 11.07.2016 й. N 50 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ 11.07.2016 й. N 2016/15-4 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 11.07.2016 й. N 01-02/8-40 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда
импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан
озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига
ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг 5-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 февралдаги 21, 16, 3-02, 01-02/8-44-сон қарори (рўйхат рақами 2436, 2013 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатининг 27-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
" |
27. |
8429 (8429 11 009 0, 8429 51 990 0, 8429 52 100 9, 8429 52 900 0 дан ташқари) |
Бурилмайдиган ва буриладиган ағдаргичли бульдозерлар, грейдерлар, режалаштирувчи..., ўзиюрар йўл катоклари, бундан: бошқа гусеницали бульдозерлар; бошқа фронтал бир ковшли юк ортувчилар; бошқа гусеницали экскаваторлар; бошқа тўлиқ айланма машиналар мустасно |
". |
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Иқтисодиёт вазири
|
Г. Саидова |
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири
|
Э. Ғаниев |
Давлат божхона қўмитаси раиси |
З. Дусанов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 25 июль, 29-сон, 353-модда