язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2016 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2016 й. 230-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.2016 й.

N 230



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг

айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

ҳақида" 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон Қонуни)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон Қонунининг 2-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 8 июлдаги

230-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 5-бандининг учинчи хатбошидаги ва 18-бандининг "в" кичик бандидаги "5 йил" сўзлари "7 йил" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 37-банднинг биринчи хатбошидаги "5 йил" сўзлари "7 йил" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 55-банднинг иккинчи хатбошидаги "Иш билан машғул шахсларга" сўзлари "Банд шахсларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 59-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Иш билан банд бўлган шахснинг" сўзлари "Банд шахснинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "иш билан" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 128-банднинг "а" кичик бандидаги "5 йил" сўзлари "7 йил" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 18 июль, 28-сон, 336-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 7-сон, 66-модда