язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2016 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2016 й. 234-сон "Юридик кадрлар тайёрлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.07.2016 й.

N 234



ЮРИДИК КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР ВА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сон қарорини самарали амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 15 июлдаги

234-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимчалар ва ўзгартириш


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 40-модда):


а) 2-иловага изоҳга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Бакалавриат даражасида факультет деканати назарда тутилмайдиган олий таълим муассасаларида Ўқув-методик бўлим (бошқарма) бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарининг базавий лавозим маошлари, тегишли равишда, декан ва декан ўринбосарининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади";


б) 4-илованинг 7-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Бакалавриат даражасида факультет деканати назарда тутилмайдиган олий таълим муассасаларида Ўқув-методик бўлим (бошқарма) бошлиғи ва бошлиқнинг ўринбосари лавозимини эгаллаб турган шахслар ҳам раҳбарлар таркибига киради".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 25 июль, 29-сон, 350-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 7-сон, 68-модда