ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 18.03.2013 й. 10-1219/25151-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

18.03.2013 й.

N 10-1219/25151


(КЎЧИРМА)




Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим


Учтепа туман ҳокимлиги ижроия маҳкамаси (бундан буён матнда ҳокимлик деб юритилади) "SOLIH HARAKAT" МЧЖга (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖ томонидан ўзбошимчалик билан рухсатсиз қурилган 1071 кв.м. да жойлашган ноқонуний қурилмани МЧЖ ҳисобидан бузиб ташлашни сўраган.

Суднинг 2012 йил 23 ноябрдаги ажрими билан Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда кадастр хизмати деб юритилади) ва Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси (бундан буён матнда бошқарма деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2013 йил 9 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Обводная кўчаси, 9А-уйдаги 1071 кв.м. жойда ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани МЧЖ ҳисобидан буздириш белгиланган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида суд томонидан ноқонуний қурилган қурилма қачон бошланиб, қачон якунланганлиги ва қандай мақсад учун қурилганлиги ҳолати аниқланмаганлиги, қонун нормалари нотўғри қўлланилганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

2012 йил 14 июнь куни Учтепа туман нотурар жой бино-иншоотлар давлат кадастр хизмати ходимлари ва туман меъмори иштирокида Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Обводная кўчаси, 9А-уй ҳудудини хатловдан ўтказиш жараёнида МЧЖга кадастр хизмати томонидан ижара шартномаси асосида ажратилган ер туташ бўлган майдон ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, тегишли ҳужжатларсиз майдони 1071,0 кв.м. дан иборат жойда қурилма қурилганлиги аииқланган.

МЧЖ раҳбари М. А ҳужжатсиз қурилган, умумий майдони 1069,0 кв.м. бўлган қурилмага нисбатан 12 ой ичида ҳужжат тақдим этиши ёки ўз ҳисобидан бузиб ташлашини билдириб, кафолат хати берган.

Бироқ, МЧЖ томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилмаган, ноқонуний қурилмани бузиб ташлаш чоралари кўрилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК)нинг 212-моддасига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади ва ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2010 йил 19 ноябрдаги қарорининг 12.1-бандига асосан, ФК 212-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.

Биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриш жараёнида низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар вакиллари ҳам МЧЖ томонидан тегишли ҳужжатларсиз 1071 кв.м. жойда қурилиш қилинганлигини тасдиқлаганлар.

Шу сабабли, биринчи инстанция суди МЧЖ томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмани унинг ҳисобидан буздириш ҳақида тўғри хулосага келган.

Бироқ, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги 509-сонли қарори билан тасдиқланган "Қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини бошлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида"ги Низомни қўллаб, хатоликка йўл қўйган.

Гарчанд, хусусий корхона кассация шикоятида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда қайд этилган кучини йўқотган қонун ҳужжати қўлланилганлигини важ қилиб, ушбу ҳолатни ҳам ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос қилиб келтирган. Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан иш мазмунан тўғри кўрилганлиги сабабли, ушбу хато ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос ҳисобланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 200-моддасининг иккинчи қисмига кўра, хўжалик судининг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори юзаки асослар бўйича бекор қилиниши мумкин эмас.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2015 й., 9-сон

















Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск