ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 19.02.2013 й. 16-1205/9821-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

19.02.2013 й.

N 16-1205/9821


(КЎЧИРМА)




Ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади


Наманган вилоят прокуратураси Норин туман ҳокимлиги манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Элмурод Абдулло ота ўғли" фермер хўжалиги (бундан буён матнда фермер хўжалиги деб юритилади) билан тузилган 2011 йил 24 январдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиб, ер майдонини туман ҳокимлиги захира фондига қайтаришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида фермер хўжалиги давлат контрактлари асосида пахта ва ғалла етиштириш режаларини бажариб келганлиги, об-ҳаво ноқулайлиги, яъни кучли дўл ва ёмғир ёғиши натижасида 2012 йилда пахта ва ғалла режаси бажарилмаганлиги, кучли дўл ва ёмғир ё??анлиги ҳолати Гидрометеорология бошқармасининг 2012 йил 20 ноябрдаги 112-сонли маълумотномаси билан тасдиқланиши, 2013 йил ғалла ҳосили учун фермер хўжалиги томонидан банкдан олинган кредит ва бошқа маблағлар сарфлангани ҳақидаги важлар келтирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони рад этиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Норин туман ҳокимининг 2010 йил 24 ноябрдаги 575-сонли қарори асосида фермер хўжалиги билан туман ҳокимлиги ўртасида 2011 йил 24 январда ер участкасини ижарага олиш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, фермер хўжалигига пахта ва ғалла етиштириш учун 63,2 га ер майдони 49 йил муддатга ижарага берилган.

Аммо, фермер хўжалиги ердан пахта ва ғалла етиштириш учун фойдаланмасдан, белгиланганидан бошқа мақсадда фойдаланган ҳолда 5,2 га ер майдонига терак қаламчаси, шунингдек беда ва бошқа экинларни эккан. Мазкур ҳолат Наманган вилоят прокуратураси томонидан ер майдонларидан белгиланган мақсадда фойдаланиш ҳолатини ўрганиш жараёнида аниқланиб, фермер хўжалиги раҳбари А.К.га нисбатан 2012 йил 16 майда жиноят иши қўзғатилган.

Фермер хўжалигининг ер майдонларидан белгиланганидан бошқа мақсадда фойдаланилганлиги ҳолати Норин туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2012 йил 15 майдаги далолатномаси ва ноқонуний экилган маҳсулотларнинг жойлашуви тасвирланган харита билан ҳам исботланган. Далолатномадан кўринишича, фермер хўжалиги пахта майдони ҳисобидан 148-контурдаги 2,20 га майдонга супурги, 285-контурдаги 2,0 га ерга беда, 236-контурдаги 1,0 га майдонга терак қаламчалари экиб, 1,0 га ерни бўш қолдирган. Жами 7,20 га ер майдонига чигит экилмаган.

Тарафлар ўртасида тузилган ер ижараси шартномасининг 16-бандида ердан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаганда мазкур шартноманинг бекор қилиниши қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши назарда тутилган.

Баён этилганлардан кўринадики, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри хулоса қилган. Чунки, фермер хўжалиги ердан белгиланганидан бошқа мақсадда фойдаланган.

Фермер хўжалигининг кассация шикоятида пахта ва ғалла режасини бажаргани, биринчи инстанция суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида фермер хўжалиги хабардор қилинмагани ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди. Чунки, фермер хўжалиги билан туман ҳокимлиги ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги шартнома пахта ва ғалла режаларининг муттасил равишда бажарилмагани учун эмас, балки ердан белгиланганидан бошқа мақсадда фойдаланилгани учун бекор қилинган. Суд мажлисининг 2012 йил 21 август куни соат 10-00 да тайинлангани ҳақида эса жавобгар 2012 йил 17 август куни ёзма равишда хабардор қилинган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2015 й., 7-сон
























Время: 0.0170
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск