ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 24.06.2015 й. 15-1504/5521-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

24.06.2015 й.

N 15-1504/5521


(КЎЧИРМА)




Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказади


Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси Риштон туман бўлими (бундан буён матнда - Пенсия жамғармаси) хўжалик судига мурожаат қилиб, фуқаро О. Имомовнинг меҳнатда майибланганлиги туфайли унга тўланган 12 857 300 сўм қарздорликни жавобгарлар “85-ХМКК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - “85-ХМКК” МЧЖ), “Бунёдкор бўжай қурилиш” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - “Бунёдкор бўжай қурилиш” МЧЖ), “426 ХИКМК” масъулияти чекланган жамиятларидан (бундан буён матнда - “426 ХИКМК” МЧЖ) солидар тартибда ундиришни сўраган. (15-1504/5521-сонли иш)

Шунингдек, Пенсия жамғармаси хўжалик судига мурожаат қилиб, фуқаро С. Тешабоевнинг меҳнатда майиблиги туфайли унга тўланган 4 053 500 сўм қарздорликни жавобгарлар “85-ХМКК” МЧЖ, “Бунёдкор бўжай қурилиш” МЧЖ, “426 ХИКМК” МЧЖлардан солидар тартибда ундиришни сўраган. (15-1504/5522-сонли иш)

Суднинг 2015 йил 3 апрелдаги ажрими билан 15-1504/5521 ва 15-1504/5522-сонли хўжалик ишлари бирлаштирилган.

Биринчи инстанцияси судининг 2015 йил 7 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “85-ХМКК” МЧЖнинг ҳисобидан даъвогар фойдасига 16 910 800 сўм асосий қарз, 3000 сўм почта харажатлари ундирилган. Даъво талабининг “Бунёдкор бўжай қурилиш” МЧЖ, “426 ХИКМК” МЧЖлардан ундириш ҳақидаги қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида суд ҳал қилув қарорида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 50-моддасига асосланган бўлса-да, шу қонун талабига мутлақо риоя этмаган ҳолда қарор қабул қилганлиги, қарздорлик суммаси фақат “85-ХМКК” МЧЖдан ундирилиши нотўғри эканлиги, “Бунёдкор бўжай қурилиш” МЧЖ, “426 ХИКМК” МЧЖ 2010 йилда “85-ХМКК” масъулияти чекланган жамиятидан ажралиб чиқаётганида қонун талабига кўра мажбуриятлар уларнинг зиммасига ҳам ўтиши ҳақида важлар келтирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, қарздорлик суммасининг 3 йиллигини қайта ҳисоб-китоб қилиб, даъво аризасида кўрсатилган жавобгарлардан уларнинг мулкдан олган ҳиссасига қараб ундириш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, “85-ХМКК” МЧЖда муқаддам ишлаган О. Имомов ва С. Тешабоевлар иш вақтида бахтсиз ҳодиса туфайли меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолишган. “85-ХМКК” МЧЖ томонидан ушбу ҳолатлар юзасидан тегишли далолатномалар тузилган.

“85-ХМКК” МЧЖнинг ишчи хизматчилари иш вақтида бахтсиз ҳодиса рўй бериб, меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганлиги туфайли Пенсия жамғармаси томонидан О. Имомовга 12 857 300 сўм ва С. Тешабоевга 4 053 500 сўм пенсия пули тўлаб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сонли қарори билан тасдиқланган (15-илова) “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 66-моддасининг 2 - 3-қисмларига мувофиқ, пенсия тўлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш тўғрисидаги Тартиб талабларидан келиб чиқиб, Пенсия жамғармаси томонидан “85-ХМКК” МЧЖга қарздорликни тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Аммо “85-ХМКК” МЧЖ томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган.

Шу боис Пенсия жамғармаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 16 910 800 сўм қарздорликни “85-ХМКК” МЧЖ, “Бунёдкор бўжай қурилиш” МЧЖ, “426 ХИКМК” МЧЖлардан солидар тартибда ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди “85-ХМКК” МЧЖнинг Пенсия жамғармаси олдидаги жами 16 910 800 сўм қарздорлигини ундириш ҳақида тўғри хулосага келган.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 66-моддасининг иккинчи қисмида мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказилиши назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1001-моддасида бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситаси ҳайдовчиси) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорини қайтиб олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.

Судлов ҳайъати “85-ХМКК” МЧЖнинг кассация шикоятида келтирилган важлари билан келиша олмайди. Чунки, “85-ХМКК” МЧЖ улушдорларининг 2010 йил 31 августдаги умумий йиғилиши қарори билан “85-ХМКК” МЧЖ таъсисчилари “426-ХИКМК” МЧЖ ва фуқаро Ғ. Салимовларнинг (кейинчалик “Бунёдкор бўжай қурилиш” МЧЖ раҳбари) аризаларига асосан жамият улушдори таркибидан чиқарилган ва уларга жамият балансидаги мулклардан ажратиб берилган.

Яъни, “85-ХМКК” МЧЖнинг собиқ таъсисчилари “426-ХИКМК” МЧЖ ва фуқаро Ғ. Салимовлар жамиятдан ажралиб чиқмаган, балки улушдор сифатида таъсисчилар сафидан чиқиб кетган. Ушбу ҳолатда эса, “85-ХМКК” МЧЖ таъсисчилари сафидан чиқиб кетган шахслар, МЧЖнинг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди.

Шу сабабли биринчи инстанция суди Пенсия жамғармасининг қарздорликни “Бунёдкор бўжай қурилиш” МЧЖ ва “426 ХИКМК” МЧЖлардан солидар тартибда ундириш тўғрисидаги талабини асосли равишда рад этган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 161-сонли қарорининг 1-бандига кўра суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.

Суд ҳужжати ушбу Пленум қарори талабларига риоя қилинган ҳолда расмийлаштирилган бўлиб, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган, суднинг хулосалари иш ҳолатларига мувофиқ келади.

Бу ҳолда, судлов ҳайъати, биринчи инстанцияси суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган қарор қабул қилинган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важлар асосида ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблаб, уни ўзгаришсиз, шикоятни эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, “85-ХМКК” МЧЖ томонидан ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 84 554 сўм давлат божи ва 7 000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни, ортиқча тўланган 46 сўм давлат божини унга қайтаришни, шунингдек ундан суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади.


















Время: 0.0288
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск