язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.08.2016 й. 253-сон "Ветеринария хизмати ёш кадрларини тайёрлашни янада такомиллаштириш, мутахассисларининг малакасини ошириш, шунингдек уларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.2016 й.

N 253



ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ ЁШ КАДРЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

МУТАХАССИСЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ,

ШУНИНГДЕК УЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Ветеринария тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда тармоқнинг кадрлар салоҳиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида минтақавий хусусиятларни ва иқтисодиёт реал секторининг аниқ эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ветеринария соҳасида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълим муассасаларига ҳар йилги қабул квоталарини кўпайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига таклифлар киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш.Ж. Тешаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 15 август, 32-сон, 389-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 8-сон, 76-модда