язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2016 й. 273-сон "2016-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги Дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2016 й.

N 273



2016-2020 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА АТРОФ ТАБИИЙ

МУҲИТ МОНИТОРИНГИ ДАСТУРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит давлат мониторинги тўғрисидаги низомни амалга ошириш мақсадида кейинги 15 йилда республикада мониторингнинг ягона тизими яратилди, атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи асосий табиий ва техноген манбаларнинг рўйхати шакллантирилди, ўлчашларни бажаришнинг замонавий методикалари ишлаб чиқилди, экоаналитик лабораторияларнинг моддий-техника базаси модернизация қилинди, мониторинг натижаларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузурида давлат ахборот-таҳлил маркази ташкил этилди.

Ҳозирги вақтда атроф табиий муҳит мониторинги 390 та саноат корхоналарида, 68 та ер усти сув оқимлари пунктларида, 87 та сув ташлама коллекторларида, 1694 та ер ости суви қудуқларида, 74 та булоқларда ва 61 та атмосфера ҳавосини кузатиш постларида олиб борилмоқда.

Атроф муҳитни муҳофаза қилишга мақсадли йўналтирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида атмосфера ҳавосига ташланадиган ифлослантирувчи моддаларнинг умумий массаси кўрсатиб ўтилган даврда 1,5 бараварга қисқарди, Наманган, Фарғона, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон ва Сирдарё вилоятларининг ўрганилган туманларида суғориладиган ерлар бонитети 0,9 дан 4,7 баллгача ошди.

Шу билан бирга, сув ресурслари ва атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар мониторинги шуни кўрсатдики, баъзи тозалаш иншоотларида оқава ва ташламаларни тозалаш ишларини амалга ошириш самараси етарли даражада эмас, йирик саноат корхоналари атрофидаги баъзи тупроқлар ифлосланган. Экоаналитик лабораторияларнинг методик ва моддий-техника базаси янада такомиллаштиришни талаб қилади.

Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг иш сифатини янада ошириш ва ифлосланиш даражаси ҳолатини прогноз қилиш ва мунтазам равишда баҳолашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2016-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги Дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тасдиқланган Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда тасдиқланган Дастурда белгиланган тадбирларни бажариш учун зарур бўладиган маблағларни вазирликлар ва идораларнинг харажатлар сметасида назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил ва кейинги йиллар учун Инвестиция дастури параметрларини шакллантиришда тасдиқланган Дастурда белгиланган Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси лабораторияларининг моддий-техника базасини яхшилаш ишларини молиялаштириш учун бюджет маблағларининг асосланган ҳисоб-китоблар бўйича ажратилишини назарда тутсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси:

вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларининг тасдиқланган Дастурда назарда тутилган тадбирларни бажариш бўйича фаолияти мувофиқлаштирилишини;

2016-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги Дастури бажарилишининг бориши тўғрисида ярим йиллик ва йил якунлари бўйича ҳисоботларни кейинчалик Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти мажлисларида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 29 август, 34-сон, 404-модда