ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 12.01.2015 й. 23-1402/8882-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

12.01.2015 й.

N 23-1402/8882




Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги "Каримуллаева Гулсара" кўп тармоқли хусусий фирмаси (бундан буён матнда - давогар) манфаатида даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар "Бабур Закир Нукус" хусусий кичик фирмасидан (бундан буён матнда - жавобгар) 55 081 000 сўм асосий қарз ва 104 896 465 сўм пеня ундиришни сўраган.

Суднинг 2014 йил 16 сентябрдаги ажрими билан "URGANCH UNIVERSAL INVEST STROY" МЧЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган.

Биринчи инстанция судининг 2014 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 55 081 000 сўм асосий қарз, 9 414 645,6 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Шунингдек, жавобгардан республика бюджетига 1 492 274,65 сўм давлат божи ундирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2014 йил 24 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг жавобгардан республика бюджетига 1 492 274,65 сўм давлат божи ундириш қисми 1 277 274,65 сўмга ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Суд қарорларига нисбатан жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб, унда суд қарорларининг ноқонунийлиги ҳақида важ келтирилиб, уларни бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатлардан кўринишича тарафлар ўртасида 2014 йил 25 февралда қурилиш материалларини етказиб бериш тўғрисида 1-сонли шартнома тузилган.

Шартноманинг шартларига асосан жавобгар даъвогарга 159 019 000 сўм миқдоридаги қурилиш материаллари етказиб берган. Бироқ, 55 081 000 сўм миқдоридаги қурилиш материаллари шартномада белгиланган муддатларда етказиб берилмаган, бу ҳолат ишни биринчи инстанция судида кўриш жараёнида аниқланган ҳамда иш ҳужжатлари билан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.

Бу ҳолда, суд инстанциялари даъвонинг асосий қарз суммасини ундириш қисмини қаноатлантириб тўғри хулосага келган.

Шу билан бирга, биринчи инстанция суди даъво талабининг 104 896 465 сўм пеня ундириш қисмини, ҳақли равишда қисман 9 414 646,5 сўм миқдорида қаноатлантирган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.

Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида "Сотувчи"нинг айби билан маҳсулот етказиб берилмаганда "Харидорга" 25 % жарима ва ҳар бир кечиктирилган кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг 0,4% миқдорида пеня тўлаши назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

"Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, тарафлар тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммасига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.

Бу ҳолда суд инстанциялари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори тушунтиришларига таянган ҳолда, талаб қилинаётган пеня суммасини камайтириб, 9 414 646,5 сўм миқдорида ундирган.

Бу ҳолда, судлов ҳайъати низони ҳал қилишда суд инстанциялари моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалрини тўғри қўллагани ҳолда даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилганлиги сабабли ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Бироқ, суд инстанциялари ишни биринчи ва апеляция инстанцияси судларида кўриш билан боғлиқ давлат божини ҳисоблаб, ундиришда хатоликка йўл қўйишган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги "Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 180-сонли қарорининг 23-бандида даъвогар давлат божини тўлашдан белгиланган тартибда озод этилган бўлиб, жавобгар давлат божи тўлашдан озод этилмаган бўлса, давлат божи жавобгардан бюджет фойдасига қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда ундирилиши ҳақида тушунтириш берилган.

Ушбу ҳолда, ундирилиши лозим бўлган ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ давлат божининг миқдори 644 956,45 сўм (55 081 000 сўм +9 414 646,5 сўм = 64 495 645,5 сўм)ни ташкил этсада, биринчи инстанция суди томонидан ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 1 492 274,65 сўм давлат божи, яъни 847 318,2 сўм ортиқча давлат божи ундирилган. Апелляция инстанция судининг қарори билан ҳал қилув қарорининг жавобгардан республика бюджетига 1 492 274,65 сўм давлат божи ундириш қисми, 1 277 274,65 сўмга ўзгартирилиши натижасида ортиқча ундирилган давлат божининг миқдори 632 318,2 сўм (1 492 274,65 сўм - 1 277 274, 65 = 215 000 сўм; 847 318,2 сўм - 215 000 сўм = 632 318,2 сўм)ни ташкил қилган.

Бу ҳолда судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг 2014 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2014 йил 24 ноябрдаги қарорининг жавобгардан ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 1 277 274,65 сўм давлат божи ундириш қисмини ўзгартириб, давлат божини даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 644 956,45 сўм миқдорида ундирилиши лозим топади ҳамда суд қарорларини қайта кўриш билан боғлиқ давлат божиининг миқдори 322 659,22 сўмни ташкил этишини инобатга олиб, жавобгар томонидан ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 423 659,42 сўм (746 137,65 сўм - 322 659,22 сўм), кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 316 159,77 сўм (638 638 сўм - 322 659,22 сўм), ортиқча тўланган жами 739 819,19 сўм жавобгарга қайтарилиши лозим бўлади.

Шу билан бирга, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 7 000 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасида қолдирилиб, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатлари ундирилади.











































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск