ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Суд қарорларини ижро этиш билан боғлик масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 25.02.2015 й. 12-1207/18230-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

25.02.2015 й.

N 12-1207/18230


(КЎЧИРМА)




Моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қуйи-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Сирдарё мелиоратив экспедиция (бундан буён матнда - Экспедиция)си хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, Сирдарё вилоят хўжалик судининг 12-1007/18230-сонли иш бўйича 2014 йил 9 октябрдаги ижро варақасининг ижро этиш усулини ўзгартириш, "Нуроний бизнес" шўъба корхона (бундан буён матнда - Шўъба корхона)си фойдасига 28 546 871 сўм асосий қарзни 15-сон Қурилаётган корхоналар бирлашган дирекция (бундан буён матнда - Дирекция)сидан ундиришни сўраган.

Суднинг 2014 йил 9 декабрдаги ажрими билан ариза қаноатлантирилган. Дирекциядан Шўъба корхона фойдасига 28 546 871 сўм асосий қарз, 285 468 сўм давлат божи ундирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Дирекция кассация тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, унда суд томонидан иш унинг вакили иштирокисиз кўрилганлиги, белгиланган тартибда ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинмаганлиги, натижада аризага ўз эътирозларини билдириш ҳуқуқидан маҳрум бўлганлиги баён этилиб, суд ажримини бекор қилиш, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Сирдарё вилоят прокуратураси кассация тартибида протест келтириб, унда суд томонидан ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида Дирекция белгиланган тартибда хабардор қилинмасдан, иш унинг вакили иштирокисиз кўрилганлиги, ишда Дирекция хабардор қилинганлигини тасдиқловчи почта қайдномаси мавжуд эмаслиги баён этилиб, суд ажримини бекор қилиш, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти ва протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд ажримини бекор қилишни, аризани рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Сирдарё вилоят хўжалик судининг 12-1007/18230-сонли иш бўйича 2013 йил 26 февралдаги ҳал қилув қарори билан Экспедициядан Шўъба корхона фойдасига 28 546 871 сўм асосий қарз, 285 468 сўм давлат божи, 5000 сўм почта харажатлари, жами 28 837 339 сўм ундирилган. 2013 йил 27 мартда ижро варақаси берилган.

Шўъба корхонаси 2014 йил 9 сентябрда 09/09-сонли ариза билан мурожаат қилиб, унда ижро варақасини ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ва ижро варақасининг дубликатини беришни сўраган.

Суднинг 2014 йил 9 октябрдаги ажрими билан Шўъба корхонанинг аризаси қаноатлантирилган. Ижро варақасини ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддати тикланган ва ижро варақасининг дубликати берилган.

Экспедициянинг суд ҳужжатининг ижро этиш усулини ўзгартириб, қарздорликни Дирекциядан ундириш ҳақидаги 2014 йил 18 ноябрдаги 410-сонли аризасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 28 июндаги 129-сонли, Қуйи-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг 2013 йил 22 майдаги 27-сонли буйруқларига асосан Экспедициянинг барча дебитор ва кредитор қарздорликлари билан бир қаторда Шўъба корхона олдидаги қарздорлиги ҳам Дирекцияга ўтказилганлиги баён этилган.

Суд томонидан аризани қаноатлантиришда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги ""Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар ҳақида"ги 06/196-сонли қарори 9-бандининг биринчи хатбошига кўра, қарор чиқарган суд, ФПК 216-моддаси, ХПК 217-моддасига мувофиқ, суд ижрочиси, ундирувчи ёки қарздорнинг аризасига асосан суд қарори ижросини кечиктириш ёки бўлиб - бўлиб ижро этишга, шунингдек унинг ижро усули ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.

Бироқ, суд Экспедициянинг Шўъба корхона олдидаги қарздорлиги Дирекцияга ўтказилганлиги суд ҳужжатини ижро этиш усулини ўзгартириш учун асос бўлмаслигига, аризанинг қаноатлантирилиши иш бўйича тараф ҳисобланмаган Дирекциянинг ҳуқуқ ва мабуриятларига таъсир этишига ҳуқуқий баҳо бермасдан, Дирекциядан Шўъба корхона фойдасига 28 546 871 сўм асосий қарз ва 285 468 сўм давлат божи ундириш ҳақида нотўғри хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 188-моддасига кўра, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги "Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида"ги 136-сонли қарорининг 21-бандига кўра, хўжалик судининг шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлган ажримлари устидан кассация шикояти (протести) ХПКда назарда тутилган ҳолларда берилади (келтирилади). ХПК 191-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, хўжалик судининг ажримларига нисбатан берилган кассация шикоятлари (протестлари) хўжалик судининг ҳал қилув қарори ва қарори устидан бериладиган кассация шикоятларини (протестларини) қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун белгиланган тартиб асосида қабул қилинади ва кўриб чиқилади.

Бундай ҳолда, судлов ҳайъати, суднинг 2014 йил 9 декабрдаги ажримини бекор қилишни, аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, кассация шикояти ва протестни қисман қаноатлантиришни, ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 30.000 сўм суд ҳаражатини Экспедиция зиммасига юклашни лозим топади.











































Время: 0.0202
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск