ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 13.05.2015 й. 10-1414/6387-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

13.05.2015 й.

N 10-1414/6387


(КЎЧИРМА)




Агар даъвогарнинг даъводан воз кечиши, жавобгарнинг даъвони тан олиши ва тарафларнинг келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, хўжалик суди даъводан воз кечишини, даъво талаблари миқдорини камайтиришни, даъвони тан олишни қабул қилмайди, келишув битимини тасдиқламайди


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда - Палата) "Ozavtosanoat-Leasing" МЧЖ лизинг компания (бундан буён матнда - Лизинг компания)си манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Oq oltin don maxsulotlari" АЖ (бундан буён матнда - АЖ) билан 2012 йил 18 апрелда тузилган 14/12-сонли лизинг шартномасини бекор қилишни, лизинг объекти бўлган 10 дона "MAN CLA 26 280 Е-3 6х4" русумли, "MAN CLA 18 280 4х2 Е-3" русумли транспорт воситаларини ҳамда 10 дона "SERT" русумли яримтиркамаларни қайтаришни сўраган.

Суднинг 2014 йил 16 майдаги ажрими билан тарафлар ўртасида тузилган келишув битими тасдиқланган ҳамда хўжалик иши бўйича иш юритиш тугатилган.

Иш апеляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Лизинг компанияси кассация тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, унда келишув битими даъво талабидан четга чиқиб тузилганлигига ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, 2014 йил 18 апрель куни ҳолатига Лизинг компаниясининг қарздорлиги 479 815 664 сўмни ташкил этиши, бироқ келишув битими 1 511 271 149,28 сўмга тузилганлиги, шунингдек, келишув битимида 2 фоиз комиссион тўловларни АЖ амалга ошириши белгиланганлиги баён этилиб, ажримни бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Тошкент шаҳар прокуратураси кассация тартибида протест келтириб, унда иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, келишув битими даъво талабидан четга чи??ан ҳолда тузилганлиги, келишув битими шартларида ноаниқликлар мавжудлиги, унда иловалар назарда тутилганлиги баён этилиб, суд ажримини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти ва протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд ажримини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Лизинг компанияси ва АЖ ўртасида 2012 йил 18 апрелда 14/12-сонли умумий баҳоси 3 923 541 704,83 сўм бўлган лизинг шартномаси тузилган.

Шартнома шартларига кўра, Лизинг компанияси МЧЖга 10 дона "MAN CLA 26 280 Е-3 6х4" русумли, "MAN CLA 18 280 4х2 Е-3" русумли транспорт воситаларини ҳамда 10 дона "SERT" русумли яримтиркамалар (бундан буён матнда - Лизинг объекти)ни лизингга бериш, МЧЖ эса шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов жадвали асосида лизинг тўловларини амалга ошириш мажбуриятини олган.

Лизинг компанияси томонидан берилган Лизинг объекти учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида, МЧЖнинг Лизинг компанияси олдидаги қарздорлиги 2014 йил 19 март куни ҳолатига 273 595 541 сўмни ташкил этган.

Шу боис, Палата Лизинг компанияси манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, АЖ билан 2012 йил 18 апрелда тузилган 14/12-сонли лизинг шартномасини бекор қилишни, Лизинг объектини қайтаришни сўраган.

Ишни кўриш жараёнида Лизинг компанияси ва АЖ ўртасида 2014 йил 16 майда келишув битими тузилиб, суддан ушбу келишув битимини тасдиқлаш сўралган.

Биринчи инстанция суди томонидан келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда - ХПК)нинг 40-моддасига кўра тарафлар ҳар қандай инстанцияда ишни келишув битими билан тамомлашлари мумкин, агар даъвогарнинг даъводан воз кечиши, жавобгарнинг даъвони тан олиши ва тарафларнинг келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, хўжалик суди даъводан воз кечишини, даъво талаблари миқдорини камайтиришни, даъвони тан олишни қабул қилмайди, келишув битимини тасдиқламайди. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги "Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида"ги 204-сонли қарорининг 13-бандида тушунтириш берилган.

Шунингдек, мазкур Пленум қарорининг 2-бандига кўра, келишув битими деганда, ўзаро келишишга асосланган, даъво талаби (талаблари)га нисбатан аниқликка эришишга қаратилган, низони ҳал қилиш тўғрисидаги тарафларнинг ёзма келишуви тушунилади, 7-бандида эса судларга келишув битимининг шакли ва мазмуни, уни тузиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган келишув битимини тасдиқлаш суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти эканлиги тушунтирилган.

Бироқ, суд даъво аризасида лизинг шартномасини бекор қилиш ва Лизинг объектини қайтариш сўралган бўлсада, даъво талабидан четга чиқиб, АЖ келишув битимида 2014 йил 21 май ҳолатига Лизинг компанияси олдидаги 479 815 664 сўм лизинг қарздорлигини тан олганлигини инобатга олган ҳолда, келишув битимини тасдиқлаб хатоликка йўл қўйган.

Ушбу ҳолда, биринчи инстанция суди даъво аризаси судда 2014 йил 9 апрелда кирим қилинганлигига, даъво аризасида МЧЖнинг Лизинг компанияси олдидаги қарздорлиги 2014 йил 19 март куни ҳолатига 273 595 541 сўмни ташкил этганлигига, келишув битимининг биринчи иловасида 489 411 977,28 сўмга, иккинчи иловасида эса 1 021 859 172 сўмга тўлов жадвали тасдиқланганлигига, келишув битимида 2 фоизлик комиссион тўловни АЖ амалга ошириши белгиланганлигига ҳуқуқий баҳо берилмаган.

Шунингдек, келишув битимининг биринчи иловасида Тошкент шаҳар хўжалик судида қўзғатилган 10-1308/19615-сонли иш бўйича 2013 йил 6 декабрда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан ундирилган пенядан ташқари пеня ҳисобланмаслиги белгиланган бўлиб, ушбу ҳал қилув қарори билан АЖдан Лизинг компанияси фойдасига қанча миқдорда пеня ундирилганлиги ўрганилмаган.

Юқорида қайд этилган Пленум қарорининг 14-бандига кўра, судлар келишув битими ҳуқуқий табиатига кўра битим эканлигини ва келишувнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганишда уни тузиш тартибини ҳам текширишлари лозимлигини ҳисобга олишлари керак. Агар келишув битимининг тарафи акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият бўлса, мазкур келишув йирик битим белгиларига жавоб беришини, у "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ва "Масъулияти чекланган ҳамда кўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибга мувофиқ тузилганлигини аниқлаш талаб қилинади.

Бироқ суд томонидан Лизинг компанияси ва АЖ ўртасида тузилган келишув битими йирик битим белгиларига жавоб бериши, қонун ҳужжатларига мувофиқлиги, келишув битимини имзолаган шахсларнинг ҳақиқатдан ҳам келишув битимини имзолаш ваколатлари борлиги ўрганилмаган, уни тузиш тартиби текширилмаган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суднинг 2014 йил 16 майдаги ажримини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда, биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган ҳолатларни муҳокама қилиб, тарафларни ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли равишда огоҳлантириб, уларнинг важларига баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим бўлади.





































Время: 0.0142
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск