ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 20.05.2015 й. 11-1408/17884-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

20.05.2015 й.

N 11-1408/17884


(КЎЧИРМА)




Агар қонун ҳужжатларида бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, йўловчи, багаж ва юк ташиганлик учун тарафлар келишуви билан белгиланган миқдорда ҳақ олинади


"Ангрен логистика маркази" АЖ (бундан буён матнда - даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Safari Trans" масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда - жавобгар) ортиқча тўланган 54 462 885 сўм тўловни ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига ортиқча тўланган 43 898 577 сўм тўлов ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, ҳисоб-фактуралар ??Ссиз расмийлаштирилганлиги, тўлов ҳужжатлари ҳам ??Ссиз деб кўрсатилганлиги баён қилиниб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2010 йил 4 январда 26-сонли транспорт экспедицияси шартномаси тузилган.

Шартнома шартларига кўра жавобгар ҳақ эвазига ЦЛ "Ангрен" - Фарғона водийси - ЦЛ "Ангрен" машрути бўйича юкларни ташиш билан боғлиқ экспедиция хизматларини кўрсатиш, даъвогар эса кўрсатилган хизматларни қабул қилиш ҳамда унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.

Жавобгар шартнома шартларини бажариб, даъвогарга жами 362 923 162 сўмлик хизматлар кўрсатган. Даъвогар эса ёқилғи харажатлари учун 75 274 855 сўм ва кўрсатилган хизматлар учун 5 фоизлик комиссион тўлов 17 292 563 сўмни ушлаб қолиб, кўрсатилган хизматлар учун 263 391 465 сўм тўлаган.

Кейинчалик, даъвогар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тергов бошқармаси томонидан даъвогарнинг фаолияти текширилганда мазкур шартномага асосан жавобгар ягона солиқ тўловчи бўлсада кўрсатилган хизматлар бўйича у томонидан тўлдирилган ҳисоб-фактураларда ??С суммасиз деб кўрсатилган бўлсада, аслида ??Сни қўшиб юбориши оқибатида жами 356 777 311 сўмлик ҳисоб-фактуралар даъвогарга тақдим этилганлиги, даъвогар томонидан жавобгар корхона ягона солиқ тўловчиси бўлганлиги ҳисобга олинмасдан, кўрсатилган хизматлар учун тўлов амалга оширилганлиги ва натижада 54 462 885 сўмлик ??С суммаси жавобгарга ортиқча тўлаб юборилганлиги асосида жавобгардан ортиқча тўланган 54 462 885 сўмни ундиришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 715-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, йўловчи, багаж ва юк ташиганлик учун тарафлар келишуви билан белгиланган миқдорда ҳақ олинади.

Тарафлар ўртасида 2010 йил 4 январда тузилган 26-сонли транспорт экспедицияси шартномасининг 3.2-бандида, кўрсатилган хизматлар ҳақи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича ҳисобланиши келишилган.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2010 йил 17 мартдаги ЁТ/15-04-19-12/18-602-сонли хати ва унга илова қилинган тарифларга кўра хизматлар ??С билан бирга деб кўрсатилган.

Жавобгар эса кўрсатилган хизматлар ҳақини шартномага асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича ҳисоблаб, ??С тўловчи бўлмасада, ҳисобланган суммаларда ??Сни чегириб ташламасдан даъвогарга тўлов учун ҳисоб-фактураларни тақдим қилиб келган.

Бунинг оқибатида, даъвогар жавобгарга 43 898 577 сўм ортиқча тўлов ўтказиб берган.

Жавобгарнинг кассация шикоятидаги важлари билан келишиб бўлмайди, чунки даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2-бандида кўрсатилган хизматлар ҳақи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича ҳисобланиши келишилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 153-моддасига кўра, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.

Бироқ жавобгар ҳал қилув қарори чиқарилгунга қадар даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза бермаган.

Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида, апелляция инстанция суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Бироқ, жавобгар ўз эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаб бермади.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, тўланган 7 000 сўм почта харажати ҳамда 219 492,5 сўм давлат божини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.









































Время: 0.0232
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск