язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни/ Кассация инстанцияси қарорлари/ Суд қарорларини ижро этиш билан боғлик масалалар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 30.06.2015 й. 12-1506/1798-сон Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

30.06.2015 й.

N 12-1506/1798


(КЎЧИРМА)




Юридик ва жисмоний шахслар суд ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан хўжалик судларига қилган шикоятлари бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган


"Ихтирочи-П 3761" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - даъвогар) хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаменти Сирдарё вилоят худудий бошқармаси (бундан буён матнда - жавобгар) Оқолтин туман бўлими суд ижрочиларининг хатти-ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) ноқонуний деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган. Шунингдек хусусий ажрим чиқарилиб, жавобгарга юборилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилган бўлиб, унга кўра суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини, прокурорнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш ҳақидаги фикрини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини қисман бекор қилишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, суд ижрочиларининг хатти-ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) ноқонуний деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция суди асосли равишда даъвогарнинг арз қилган талабини қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан хусусий ажрим чиқарган.

Даъвогарнинг арз қилинган талабини қаноатлантиришда жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 45-моддасига кўра мажбурий ижро этиш чораларини кўрмаганлиги, яъни жавобгар томонидан 2012 йил 28 майда ижро иши қўзғатилган бўлса-да, ижро ҳаракатларининг фақат ундирувни қарздорнинг пул маблағларига қаратиш (банкдаги ҳисоб рақамига банд солиш) чораси кўрилиши билан чекланган.

Бироқ, биринчи инстанция суди ишни кўриш якуни бўйича жавобгардан 1.184.000 сўм давлат божи ундиришда хатоликка йўл қўйган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 330-моддасининг 25-бандига асосан юридик ва жисмоний шахслар - суд ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан хўжалик судларига қилган шикоятлари бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шунингдек ушбу Кодекснинг 328-моддаси 2-бандига мувофиқ бундай аризалар давлат божи ундириладиган объектларга кирмайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида"ги 161-сонли қарорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши, қайд этилган талабларга риоя этмаслик қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги деб белгиланган.

Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, ҳал қилув қарорининг жавобгардан 1.184.000 сўм давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни, қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда видеоконференцалоқа режимида иш кўрилиши муносабати билан 30.000 сўм суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.