ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текширишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 04.08.2015 й. 10-1503/5372-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

04.08.2015 й.

N 10-1503/5372


(КЎЧИРМА)




Солиқ тўловчининг ходими томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик учун суднинг маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорида аниқланган ҳолатлар хўжалик суди томонидан далил сифатида фойдаланилиши мумкин


Яккасарой туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, "ISLOMBEK-HAMKOR" хусусий корхонасига нисбатан Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига асосан 3 495 250 сўм, иккинчи қисмига асосан 225 580 сўм, 119-моддасининг биринчи қисмига асосан 3 552 000 сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли Қарорига асосан 23 680 000 сўм молиявий санкция қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2015 йил 22 апрелдаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаблар қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида суд мажлиси баённомаси нотўғрилиги, 2015 йил 22 апрелдаги суд мажлиси баённомасида ва ҳал қилув қарорида корхона раҳбари қатнашган деб кўрсатилганлиги ҳамда унинг процессуал ҳуқуқлари бузилганлиги, кирим ҳужжатлари бўлмаган 8 турдаги 54 дона 561,0 минг сўмлик спиртли ичимликлар унинг хусусий корхонасига тегишли эмаслиги, дўстлари гаплари учун олиб келганлигини, бу ҳақда улар суд номига тушунтириш хатларини ёзганликлари, 2015 йил 12 февралдаги далолатномаларга қон босими ошиб кетганлиги сабабли ўқимасдан имзо чекилганлиги, алкоголли маҳсулотларни сотиш учун рухсат гувоҳномаси берилганлиги, лекин хусусий корхона алкоголли маҳсулотларни савдо қилиш ҳуқуқидан фойдаланмаганлиги, 23 680 000 сўм жарима қўллаш ҳақидаги талаб асоссизлиги, алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидалари улар томонидан бузилмаганлиги ҳақида важлар келтирилиб, Тошкент шаҳар хўжалик суди ҳал қилув қарорининг "ISLOMBEK-HAMKOR" хусусий корхонасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли Қарорига асосан 23 680 000 сўм молиявий жарима қўллаш қисмини бекор қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши Тошкент шаҳар Яккасарой туман ҳудудий комиссиясининг 2015 йил 12 февралдаги 06-20-сонли қарори билан тасдиқланган режа жадвали, Яккасарой туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 12 февралдаги 69-Х/С-сонли буйруғи ва текшириш дастурига асосан "ISLOMBEK-HAMKOR" хусусий корхонасига қарашли савдо тармоғида солиқ қонунчилигига риоя этилиши юзасидан қисқа муддатли текшириш ўтказилган ва унинг натижаси бўйича 2015 йил 12 февралда далолатнома расмийлаштирилган. Текширишда унинг тартиби ва қоидалари бузилмаган.

Текширишда "ISLOMBEK-HAMKOR" хусусий корхонасига қарашли савдо тармоғида харидлар учун 47 000 сўмга чеклар берилмаганлиги, савдодан тушган 1 127 900 сўм нақд пул тушуми яширилганлиги, кирим ҳужжатлари бўлмаган 8 турдаги 54 дона 561 000 сўмлик спиртли ичимликлар, 160 турдаги 1335 дона 5 177 200 сўмлик маҳсулотлар мавжудлиги аниқланган.

Текшириш материаллари Яккасарой туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи томонидан кўриб чиқилганидан кейин 2015 йил 2 мартда "ISLOMBEK-HAMKOR" хусусий корхонасига нисбатан Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига асосан 3 495 250 сўм, иккинчи қисмига асосан 225 580 сўм, 119-моддасининг биринчи қисмига асосан 3 552 000 сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли Қарорига асосан 23 680 000 сўм молиявий жарима ҳисоблаш ҳақида қарор қабул қилинган.

Мазкур қарор ихтиёрий равишда бажарилмаганидан кейин Яккасарой туман давлат солиқ инспекцияси "ISLOMBEK-HAMKOR" хусусий корхонасига нисбатан молиявий санкция қўллаш тўғрисида хўжалик судига ариза берган.

Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, арз қилинган талабларни қаноатлантирган. Суднинг ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ келади.

Кассация шикоятида келтирилган важлар ҳал қилув қарорининг "ISLOMBEK-HAMKOR" хусусий корхонасига нисбатан қўлланилган 23 680 000 сўм молиявий санкция қисмини бекор қилиш ҳамда янги қарор қабул қилиш учун асос бўлмайди.

Солиқ кодекси 101-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ текшириш далолатномасидаги солиқ тўловчининг имзоси унинг солиқ текшируви натижаларидан рози эканлигини англатмайди. Текширишда аниқланган соли??а оид ҳуқуқбузарликлар ишдаги далиллар, жумладан 2015 йил 12 февралдаги текшириш далолатномаси, Яккасарой туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 2 мартдаги қарори, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман судининг 2015 йил 30 мартдаги қарори билан исботланган.

Мазкур суд қарори билан "ISLOMBEK-HAMKOR" хусусий корхонаси раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 164-моддасининг биринчи қисми, 166-моддасининг биринчи қисми, 186-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги аниқланган ва далилий ашё сифатида олинган, шу жумладан 8 турдаги 54 дона 561 000 сўмлик спиртли ичимликлар йўқ қилинган. Шу боис кирим ҳужжатлари бўлмаган 8 турдаги 54 дона 561 000 сўмлик спиртли ичимликлар "ISLOMBEK-HAMKOR" хусусий корхонасига тегишли эмас, ушбу спиртли ичимликлар унинг дўстлари томонидан ўз тадбирларини ўтказиш учун олиб келинган деган важлар ўринсиздир.

Ушбу ҳолатлар "ISLOMBEK-HAMKOR" хусусий корхонасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли Қарори билан тасдиқланган Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидалари бузилганлигини исботлайди. Мазкур қоидалар бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли Қарори 3-бандининг биринчи хатбошисида ҳамда ушбу Қоидалар 16-бандининг биринчи хатбошисида юридик шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Солиқ тўловчининг ходими томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жиноят ишлари бўйича суднинг маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қонуний кучга кирган қарорида аниқланган ҳолатлар хўжалик суди томонидан далил сифатида фойдаланилиши мумкин. Бу ҳақда Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2010 йил 18 июндаги 210-сонли қарори 20.1-бандининг иккинчи хатбошисида таъкидланган.

Суд мажлиси баённомаси нотўғри тузилган деган важ билан келишиб бўлмайди. Чунки, "ISLOMBEK-HAMKOR" хусусий корхонаси Хўжалик процессуал кодекси 134-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ суд мажлиси баённомасининг тўла-тўкислиги ва тўғри тузилганлиги хусусида ўз фикрини ишни биринчи инстанция судида кўрган судьяга бермаган.

Суд мажлиси баённомаси ва ҳал қилув қарорида "ISLOMBEK-HAMKOR" хусусий корхонаси раҳбарининг қатнашган деб кўрсатилганлиги эса моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлигини ёки нотўғри қўлланилганлигини билдирмайди. Қолаверса, ушбу ёзувдаги хато "ISLOMBEK-HAMKOR" хусусий корхонасининг аризасига асосан Хўжалик процессуал кодекси 150-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ тузатилиши мумкин.

Мазкур ишни кўришда "ISLOMBEK-HAMKOR" хусусий корхонасининг процессуал ҳуқуқлари бузилмаган. Чунки, ишда иштирок этувчи шахслар, шу жумладан "ISLOMBEK-HAMKOR" хусусий корхонаси раҳбари Г.Шадиев биринчи инстанция суди муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тилхат асосида хабардор қилинган. Ушбу ҳолат 2015 йил 20 апрелдаги тилхат билан тасдиқланади (и.в.50).

Бундай ҳолда биринчи инстанция суди Хўжалик процессуал кодекси 130-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ низони "ISLOMBEK-HAMKOR" хусусий корхонаси вакилининг йўқлигида, ишдаги мавжуд далиллар асосида ҳал этган.

Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация шикояти учун тўланган 592 000 сўм давлат божини "ISLOMBEK-HAMKOR" хусусий корхонаси зиммасида қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 7 000 сўм почта харажатларини "ISLOMBEK-HAMKOR" хусусий корхонаси зиммасига юклашни, Солиқ кодекси 342-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ ортиқча тўланган 59 200 сўм давлат божини "ISLOMBEK-HAMKOR" хусусий корхонасига қайтаришни лозим топади.








































Время: 0.0191
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск