язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни/ Кассация инстанцияси қарорлари/ Бошқа масалалар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 22.10.2013 й. 14-1311/9554-сон Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

22.10.2013 й.

N 14-1311/9554


(КЎЧИРМА)




Қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади. Қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан бўён матнда - инспекция) хўжалик судига мурожаат қилиб, "Iroda-Aziza N.I.A." масъулияти чекланган жамияти (бундан бўён матнда - МЧЖ)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сонли қарори билан тасдиқланган "Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида"ги Низом (бундан бўён матнда - Низом) 1.2-қисмининг б-бандига асосан сарфланган газнинг 10 баравари қиймати миқдорида 6 914 510 сўмлик иқтисодий жарима қўллашни ва уни ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида МЧЖ газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланганлиги ҳолати биринчи инстанция суди томонидан асоссиз инкор этилганлиги важ қилиб келтирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, арз қилинган талабни тўлиқ қаноатлантириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, арз қилинган талабни тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши томонидан 2012 йил 30 ноябрдаги 2/1-Г-сонли тасдиқланган қарори билан ўтказиладиган текширишлар режа-жадвали ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд вилоят бўлимининг 2013 йил 1 майдаги 15/СТГ-сонли буйруғига асосан МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шоҳобчасида 2013 йилнинг 1 майидан 20 майигача бўлган давр мобайнида сиқилган табиий газ, суюлтирилган углеводородли газ маҳсулотларининг қабул қилиниши, тарқатилиши, ишлатилиши, ҳисоб-китоби ҳамда табиий газдан фойдаланиши, унинг ҳисобини олиб борилиши юзасидан текшириш ўтказилиб, бу ҳақда 2013 йил 20 майда далолатнома тузилган.

Далолатномада МЧЖ ўз эҳтиёжи учун ўрнатилган 1 дона ПГ-4 русумли газ плитаси, 2 дона иситиш котёли ва 1 дона ностандарт титан газ тармоғига ўзбошимчалик билан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан ноқонуний уланганлиги ва ҳисоботлар бўйича жами 4,946 м. куб, умумий қиймати 691 451 сўмлик табиий газ ишлатилганлиги аниқланиб, содир этилган ушбу ҳуқуқбузарлик юқорида қайд этилган Низом 1.2-қисмининг б-бандига асосан сарфланган газнинг 10 баравари қиймати миқдоридаги 6 914 510 сўм миқдорида иқтисодий жарима қўлланилиши асос бўлиши қайд этилган.

Мазкур далолатнома асосида инспекция 2013 йил 20 майда 11/СН-"Б" - сонли қарор қабул қилиб, унда МЧЖга нисбатан ноқонуний сарфланган 4,946 м. куб, умумий қиймати 691 451 сўм табиий газнинг 10 баробари миқдорида, жами 6 914 510 сўм иқтисодий жарима қўллаб, уни ихтиёрий равишда бир ой муддат ичида тўлаб бериш назарда тутилган.

Юқорида қайд этилган қарор талаблари МЧЖ томонидан белгиланган муддатда бажарилмаганидан кейин инспекция судга мурожаат қилиб, унга нисбатан 6 914 510 сўм жарима қўллашни ва уни ундиришни сўраган.

Низони ҳал қилишда суд инстанциялари томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар аниқланмаган, аниқланган деб ҳисобланган ҳолатлар исботланмаган, суднинг хулосаси ишнинг фактик ҳолатларига мос келмайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги "Суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида" 161-сонли қарорининг 3-бандига кўра қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади. Қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.

Юқорида қайд этилган Низом 1.2-қисмининг б-бандида ишлатувчилар томонидан ёқилғи ишлатиладиган қурилмаларнинг газ таъминоти тармоғига ўзбошимчалик билан улаб қўйилиши, объект (қурилма)ни газ тармоғидан албатта узиб қўйган ҳолда, улардан газ уланган пайтдан бошлаб сарфланган газнинг 10 баравар қийматини ундириб олишга сабаб бўлиши белгиланган.

Биринчи инстанция суди низони ҳал қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқламасдан арз қилинган талабни рад этиш ҳақида нотўғри хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида" 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли қарорининг 15-бандида агар кассация инстанцияси суди иш ҳолатлари тақдим этилган далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўрганиш асосида аниқланганлигини, аммо суднинг хулосалари бу ҳолатларга мос эмаслигини аниқласа, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини,бекор қилади ва янги қарор қабул қилиши ҳақида тушунтириш берилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эркинлаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида"ги 12/149-сон қарорининг 22-бандида ишларни кўриб чиқиш натижалари бўйича билдирилган талаблар қаноатлантирилган тақдирда, тадбиркорлик субъектларидан энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши ҳақида тушунтириш берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги "Давлат божи ставкалари ҳақида"ги 533-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари талабига мувофиқ даъво баҳоси 1 млн сўмдан ортиқ 10 млн сўмгача бўлганда даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятни қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, арз қилинган талабни тўлиқ қаноатлантириб, МЧЖга нисбатан 6 914 510 сўмлик иқтисодий жарима қўллаб, уни инспекция фойдасига ундиришни, шунингдек, ишни биринчи (жарима қўллаш бўйича 795 900 сўм, жариманинг ундирилиши юзасидан 138 291 сўм) ва кассация инстанция судида кўриш билан боғлиқ (467 096 сўм давлат божи) ҳамда 12 000 сўм почта харажатларини МЧЖ зиммасида қолдиришни лозим деб топди.