ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 21.10.2013 й. 10-1310/9890-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

21.10.2013 й.

N 10-1310/9890


(КЎЧИРМА)




Қарздорнинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, уни жавобгарликдан озод қилмайди


Тошкент шаҳар адлия бошқармаси "BERUNIY TALK" МЧЖ (бундан буён матнда - даъвогар) манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Bunyodkor Invest Oltin" МЧЖ (бундан буён матнда - жавобгар)дан 50 000 000 сўм асосий қарз ва 5 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.

Апелляция инстанция судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида жамиятга ижара шартномаси асосида фойдаланиш учун берилган омборхонада сақланаётган 382 млн сўмлик хлор маҳсулоти талон-торож қилинганлиги, ушбу ҳолат жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми билан ўз тасдиғини топганлиги, шу сабабли шартномавий мажбуриятлар бажарилмасдан қолганлиги, лекин суд томонидан ушбу ҳолатлар инобатга олинмаганлиги баён қилиниб, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2012 йил 3 сентябрда даъвогар ва жавобгар ўртасида 416-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартномага кўра, жавобгар 50 000 000 сўмлик маҳсулотларни етказиб бериш, даъвогар эса маҳсулотни қабул қилиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.

Даъвогар шартномавий мажбуриятларини бажариб, 100% олдиндан тўлов учун 2012 йил 4 сентябрдаги 58-сонли тўлов топшириқномасига асосан жавобгар ҳисобига 50 000 000 сўм пул маблағи ўтказиб берган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК)нинг 386-моддасига кўра олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.

Шартноманинг 4.1.-бандида сотувчининг ҳисобрақамига пул маблағи келиб тушгандан 10 банк куни ичида маҳсулот етказиб берилиши, маҳсулот харидорга топширилгандан ва ҳисоб-варақ харидор томонидан имзолангандан маҳсулот етказиб берилган деб ҳисобланиши белгиланган.

Даъвогар томонидан маҳсулот учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилган бўлса-да, жавобгар томонидан маҳсулот етказиб берилмаган. Даъвогарнинг 50 000 000 сўм қарзни ихтиёрий равишда тўлаб беришни сўраб, жавобгарга юборган 2013 йил 29 мартдаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган.

Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъвонинг 50 000 000 сўм асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.

Шартноманинг 5.2.1-бандида сотувчи томонидан товар харидорга вақтида етказиб берилмаса, сотувчи товарларни етказиб бериш муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида, аммо етказиб берилмаган товар баҳосининг 10 фоизидан ошмаган ҳолда пеня тўлаши белгиланган.

Жавобгар томонидан маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги сабабли даъвогар шартноманинг 5.2.1-бандига асосан (50 000 000 х 0,1% =50 000 х 100 кун) = 5 000 000 сўм пеня ҳисоблаган.

ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажрмаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.

Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганлиги, шартномада кўрсатилган маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги боис, биринчи инстанция суди даъвонинг 5 000 000 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган.

Шу сабабли апелляция инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, қонуний тўхтамга келган.

Гарчанд, жавобгар кассация шикоятида "жамиятга ижара шартномаси асосида фойдаланиш учун берилган омборхонада сақланаётган 382 млн сўмлик хлор маҳсулоти талон-торож қилинганлиги, ушбу ҳолат жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми билан ўз тасдиғини топганлиги, шу сабабли шартномавий мажбуриятлар бажарилмасдан қолганлигини" важ қилиб келтирган бўлсада, судлов ҳайъати жавобгарнинг ушбу важлари билан келиша олмайди.

Чунки, ФКнинг 333-моддаси учинчи қисмига асосан қарздорнинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги уни жавобгарликдан озод қилмайди.

Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати суд инстанциялари томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган суд қарорлари қабул қилинган деб ҳисоблаб, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация тартибида кўриш билан боғлиқ тўланган 275 000 сўм давлат божини жавобгар зиммасида қолдиришни, 7000 сўм почта харажатини эса ундиришни лозим топади.





































Время: 0.0152
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск