ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 26.07.2010 й. 14-10-04/328(11)-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

26.07.2010 й.

N 14-10-04/328(11)


(КЎЧИРМА)




Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт


Даъвогар - Ўзбекистон - Германия "Савдогар" акциядорлик тижорат банкининг Самарқанд вилоят филиали ишончнома асосида вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - "Фридай-Бахт" хусусий ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда қўшимча жавобгар - "2518-сонли автокорхона" ДУКдан 50000000 сўм кредит қарзи ва 246575 сўм фоизларини мулкий кафилга тегишли бўлган мол-мулк ҳисобидан ундириш ҳамда "Фридай-Бахт" хусусий ишлаб чиқариш корхонаси билан тузилган 2008 йил 10 мартдаги кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини қисман ўзгартириш, ундирувни "2518-сонли автокорхона" ДУКнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги қисмини бекор қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон - Германия "Савдогар" акциядорлик тижорат банкининг Самарқанд вилоят филиали - "Банк" ва Каттақўрғон шаҳридаги "Фридай-Бахт" хусусий ишлаб чиқариш корхонаси - "қарз олувчи" ўртасида 2008 йил 10 март куни 4-сонли кредит шартномаси имзоланган.

Ушбу шартномага асосан Ўзбекистон - Германия "Савдогар" акциядорлик тижорат банкининг Самарқанд вилоят филиали "Фридай-Бахт" хусусий ишлаб чиқариш корхонасига "Қишлоқ ва фермер хўжаликларига борона ишлаб чиқариш учун металл сотиб олиш" мақсадида йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 2 йил муддатга 50000000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратган.

Ушбу кредит маблағларининг келгусида қайтмаслик хавфини олдини олиш мақсадида 2008 йил 14 мартдаги гаров шартномасига асосан Каттақўрғон шаҳридаги "2518-сонли автокорхона"га тегишли бўлган КАМАЗ-5511 русумли, давлат рақами 14 AG 675 бўлган, КАМАЗ-5511 русумли, давлат рақами 14 AJ 930 ва КАМАЗ-5511 русумли, давлат рақами 14 АК 479 бўлган автомашиналар гаровга қўйилган. Ушбу шартнома ҳозирги кунда қонуний кучда.

Кредит маблағларини қайтариш бўйича икки томонлама тузилган режага асосан "Фридай-Бахт" хусусий ишлаб чиқариш корхонаси 2000000 сўмни 2009 йил 9 сентябрда, 8000000 сўмни 2009 йил 9 октябрда, 8000000 сўмни 2009 йил 9 ноябрда, 8000000 сўмни 2009 йил 9 декабрда, 8000000 сўмни 2010 йил 9 январда, 8000000 сўмни 2010 йил 9 февралда тўлаши керак бўлган, қолган 8000000 сўмни эса 2010 йил 9 мартда тўлаши лозим бўлган.

Лекин, "Фридай-Бахт" хусусий ишлаб чиқариш корхонаси банкнинг бир неча бор расмий равишда огоҳлантиришига қарамасдан ажратилган кредит суммасининг асосий қарзини умуман тўламаган. Натижада, "Фридай-Бахт" хусусий ишлаб чиқариш корхонаси ўз зиммасига олган мажбуриятлари бўйича банк олдида 42000000 сўм миқдорида қарз бўлиб қолган. Бу билан жавобгар тузилган кредит шартномасининг 4.2.1-бандини қўпол равишда бузиб келган.

Иш кўрилаётган пайтдаги "Фридай-Бахт" хусусий ишлаб чиқариш корхонасининг банк олдида муддати ўтган асосий қарзи 50000000 сўмни ва фоизи 246575 сўмни - жами 50246575 сўмни ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши шарт. Ушбу Кодекснинг 735-моддасига асосан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Кодекснинг 382-моддасига кўра, иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан бекор қилиниши мумкин.

Биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормаларига асосланган ҳолда Ўзбекистон - Германия "Савдогар" акциядорлик тижорат банкининг Самарқанд вилоят филиалининг жавобгар - Каттақўрғон шаҳридаги "Фридай-Бахт" хусусий ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда қўшимча жавобгар - Каттақўрғон шаҳридаги "2518-сонли автокорхона"дан жами 50246575 сўм кредит қарзи ва фоизларини ундириш ҳамда "Фридай-Бахт" хусусий ишлаб чиқариш корхонаси билан тузилган 2008 йил 10 мартдаги кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.

Қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.





































Время: 0.0201
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск