ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 26.07.2010 й. 17-1007/2189-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

26.07.2010 й.

N 17-1007/2189


(КЎЧИРМА)




Агар даъвогарнинг даъводан воз кечиши, жавобгарнинг даъвони тан олиши ҳақидаги тарафларнинг келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатини бузса, хўжалик суди даъводан воз кечишни, даъвони тан олишни қабул қилмайди, келишув битимини тасдиқламайди


Чинобод қурилиш касб-ҳунар коллежи (бундан буён матнда - Касб-ҳунар коллежи) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "Чинобод агротех" МЧЖ шаклидаги машина-трактор парки (бундан буён матнда - "Чинобод агротех" МТП)дан 313551 сўм асосий қарз ва ундан фойдаланганлик учун банк фоизини ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, Касб-ҳунар коллежи фойдасига "Чинобод агротех" МТПдан 313551 сўм асосий қарз ундирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Касб-ҳунар коллежи 2007 йил 5 сентябрдаги 21-сонли тўлов топшириқномаси билан автомашина сотиб олиш мақсадида "Чинобод агротех" МТП ҳисобига 313551 сўм ўтказиб берган. Аммо, тарафлар ўртасида автомашина олди-сотдиси тўғрисида ёзма тарзда шартнома тузилмаган. "Чинобод агротех" МТП томонидан автомашина берилмаганлиги сабабли Касб-ҳунар коллежи судга мурожаат қилиб, пул маблағини қайтариб ундиришни сўраган.

Ишни судда кўриш жараёнида тарафлар ўртасида келишув битими тузилиб, унга кўра шартнома тузилган деб ҳисобланиши ва қарздорлик эвазига "Чинобод агротех" МТПга тегишли ГАЗ-5204 русумли автомашинани даъвогарга бериши, даъвогар эса уни қабул қилиб олиши, асосий қарз, банк фоизи ҳамда суд харажатларини ундиришдан воз кечиши лозим бўлган.

"Чинобод агротех" МТПнинг 2007 йил 5 августдаги 6-сонли йиғилиш қарорининг 10-қисмида МТП балансидаги ГАЗ-5204 русумли давлат рақами 17 АF 910 бўлган автотранспорт давлат нотариал идораси томонидан сотилиши ва расмийлаштирилиши қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 40-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, агар даъвогарнинг даъводан воз кечиши, жавобгарнинг даъвони тан олиши ҳақидаги тарафларнинг келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатини бузса, хўжалик суди даъводан воз кечишни, даъвони тан олишни қабул қилмайди, келишув битимини тасдиқламайди. Бундай ҳолларда хўжалик суди ишни мазмунан кўради.

Андижон шаҳар "IKKI MX" МЧЖ томонидан 2007 йил 2 августда тузилган ҳисоботда "Чинобод агротех" МТПга қарашли ГАЗ-5204 русумли давлат белгиси 17 АF 910 ҳамда Т-28х4 русумли давлат белгиси 08-11 АЖ транспорт воситаларининг жами аниқланган тугатиш қиймати 671 895 сўм миқдорида тавсия этилган.

Тарафлар ўртасида тузилган келишув битимидаги автомашина 313551 сўмга баҳоланган. Келишув битимини тузишда автотранспорт воситасининг ҳозирги кундаги бозор баҳоси аниқланмаган. Автотранспорт воситасининг 313551 сўмга даъвогарга берилиши жавобгар ва унинг таъсисчилари манфаатларини бузиши мумкин.

Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган ушбу келишув битимини тасдиқламасдан, ишни мазмунан муҳокама этиб, тарафлар ўртасида ёзма шаклда шартнома тузилмаганлиги, иш бўйича даъвогар бўлган Касб-ҳунар коллежи пул маблағини жавобгарга асоссиз ўтказиб берганлиги сабабли тўлов топшириқномаси асосида ўтказилган 313551 сўм пул маблағини даъвогарга ундириб, асосли хулосага келган.

Апелляция инстанцияси суди эса, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, тўғри хулосага келган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари тўланганлиги инобатга олинади.







































Время: 0.0261
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск