язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни/ Кассация инстанцияси қарорлари/ Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 29.03.2010 й. 13-0904/7968-сон Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

29.03.2010 й.

N 13-0904/7968


(КЎЧИРМА)




Пул, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш ва бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, корхона, муассаса ва ташкилотнинг кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек бухгалтерия ҳисоботлари ва баланслари раҳбар томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади


Даъвогар - "SANGZOR" МЧЖ даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар - Жиззах вилоят "Матлуботсавдо" компаниясидан 2915500 сўм асосий қарз, 1457750 сўм пеня, жами 4373250 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2915500 сўм асосий қарз, 145775 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 21 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.

Кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучида қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "SANGZOR" МЧЖ Жиззах вилоят "Матлуботсавдо" компанияси таркибида фаолият кўрсатиб келган. 2006 йил 22 декабрда Жиззах вилоят "Матлуботсавдо" компанияси томонидан чиқарилган 14-сонли қарор билан "SANGZOR" МЧЖ Жиззах вилоят "Матлуботсавдо" компанияси таркибидан чиқарилган ва мустақил фаолият кўрсатишни бошлаган.

Мазкур қарорнинг 4-бандида "SANGZOR" МЧЖ ва Жиззах вилоят "Матлуботсавдо" компанияси ўртасидаги сўнгги ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш компания ҳисобчисига юклатилганлиги белгиланган.

"SANGZOR" МЧЖнинг Жиззах вилоят "Матлуботсавдо" компанияси таркибидан чиқарилиши муносабати билан ўзаро ҳисоб-китоб қилинган. Томонлар ўртасида 2006 йил 1 июль ҳолатига тузилган та??ослаш далолатномасига кўра Жиззах вилоят "Матлуботсавдо" компанияси "SANGZOR" МЧЖдан 2915500 сўм қарздорлиги бўлган. Мазкур та??ослаш далолатномаси "SANGZOR" МЧЖ ва Жиззах вилоят "Матлуботсавдо" компанияси томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланган.

Низони ҳал қилишда биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар аниқланмасдан, "SANGZOR" МЧЖ томонидан даъво талабини асословчи бирламчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса-да, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келинган.

Биринчи инстанция суди қарздорликни келтириб чиқарувчи бирламчи ҳужжатларни, жумладан ишлар (хизматлар) ёки маҳсулот етказиб берилганлиги асос бўлган тарафлар ўртасидаги шартнома, маҳсулот етказиб берилганлиги тўғрисидаги юк хати, ҳисоб-фактура, ишончнома ёки ишлар бажарилганлиги ҳақидаги тегишли ҳужжатларни талаб қилиб олмаган, фақатгина 2006 йил 1 июлда тарафлар ўртасида тузилган та??ослаш далолатномасига асосланиб, нотўғри хулосага келган.

Бинобарин, ушбу та??ослаш далолатномаси корхона раҳбари ёки бош ҳисобчиси томонидан имзоланмаган. Аксинча, ўша даврда корхона раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган шахс томонидан имзоланган. Бироқ, биринчи инстанция суди корхона раҳбари ўринбосарининг бундай ҳужжатга имзо қўйиш ваколатини текшириб кўрмасдан, ушбу ҳолатга етарлича баҳо бермаган.

Ваҳоланки, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига мувофиқ пул, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш ва бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, корхона, муассаса ва ташкилотнинг кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек бухгалтерия ҳисоботлари ва баланслари раҳбар томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади.

Раҳбар имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг иккита рўйхатини тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар, иккинчисига бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг имзоси бўлмаган ҳужжатлар ҳақиқий ҳисобланмайди. Бу ҳолатда, биринчи инстанция суди иш ҳужжатларига илова қилинган та??ослаш далолатномасига таяниб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида хулосага келиб, хатога йўл қўйганлиги сабабли, апелляция инстанцияси суди бу хатоликни бартараф этган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Лекин, даъвогар ўз даъво талабларини исботловчи далил ва ҳужжатларни тақдим этмаган.

Бу ҳолда, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган қарор қабул қилинган деб ҳисоблаб, апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни ҳамда ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.