язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 03.10.2016 й. 87-н-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш" авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-71) қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.10.2016 й. 2194-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.10.2016 й.

N 2194-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

03.10.2016 й.

N 87-Н


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаро

авиациясида ҳаво транспорти қатновига

хизмат кўрсатиш" авиация қоидаларига

(ЎзР АҚ-71) қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сонли "Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 9 декабрдаги 136-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2194, 2011 йил 10 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 6-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш" авиация қоидалари (ЎзР АҚ-71) қуйидаги мазмундаги 4-2-банд билан тўлдирилсин:

"4-2. Уйқусизлик, узоқ вақт давомида ҳаракатда бўлиш ёхуд иш вақтидаги ақлий вазифаларнинг катта ҳажмини бажаришдан келиб чиқадиган диспетчернинг толиқиши туфайли парвозлар хавфсизлигига таҳлика солинишини олдини олиш мақсадида ЎАНМ ҳаво транспорти қатновини бевосита бошқарувчи диспетчерларнинг иш вақти графикларини ишлаб чиқади.".


2. Мазкур буйруқ "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                          Т. Ўлжаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 17 октябрь, 41-сон, 478-модда