язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Жисмоний тарбия ва спорт/ Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 11.10.2016 й. 2832-сон билан рўйхатга олинган маданият ва спорт ишлари вазирининг 16.09.2016 й. 35-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 11 октябрда 2832-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

маданият ва спорт

ишлари вазирининг

2016 йил 16 сентябрдаги

35-сон буйруғига

ИЛОВА



Спорт турларини ва спорт турининг

тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт

турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу

реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


спорт тури - жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури бўлиб, у инсоннинг спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриши билан ажралиб туради, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидаларга, низомга (регламентга) эга бўлади;


спорт турининг тармоғи (дисциплинаси) - фарқловчи белгиларга эга бўлган ҳамда битта ёки бир нечта спорт мусобақалари дастурлари турларини ўз ичига оладиган спорт турининг қисми.


2. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


3. Спорт тури ёки спорт турининг тармоғини эътироф этиш учун у спорт турига мос белгига, аниқ мусобақа қоидаларига, машғулот ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларига, фойдаланиладиган спорт анжомлари ва ускуналарига эга бўлиши, спортчиларнинг қатнашиши, одамнинг жисмоний ва ақлий ривожланиш қобилияти ҳамда ҳаракат фаоллигини такомиллаштиришга, шунингдек соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилиши лозим.



2-БОБ. СПОРТ ТУРЛАРИНИ ВА СПОРТ ТУРИНИНГ

ТАРМОҚЛАРИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ


4. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари тақдимномалари асосида ваколатли орган томонидан амалга оширилади.


5. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш учун ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) спорт тури ёки спорт тури тармоғининг аниқ номи кўрсатилган тақдимнома;

б) спорт тури ёки спорт турининг тармоғи бўйича мусобақа ўтказишнинг ягона қоидалари;

в) спорт федерациясининг (уюшмасининг) ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилоти раҳбарларининг рўйхати (Ф.И.О. ва лавозими кўрсатилган ҳолда);

г) Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида спорт тури ёки спорт турининг тармоғи ривожланаётганлиги тўғрисида спорт федерацияси (уюшмаси) ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилоти томонидан тасдиқланган маълумотнома.


6. Спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш ушбу спорт тури ёки унинг тармоғи маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) камида тўрттасида ривожланган бўлиши керак, қишки, ўқ отиш ва гольф спорт турлари бундан мустасно.


7. Спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш тўғрисидаги тақдимнома ваколатли органнинг навбатдаги ҳайъат йиғилишида муҳокама қилинади. Ҳайъат йиғилишида спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш ёки эътироф этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Қабул қилинган қарордан кўчирма ҳайъат йиғилишидан сўнг уч кун ичида спорт федерацияси (уюшмаси) ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилотига юборилади.


8. Спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари мазкур Низомнинг 3 ва 6-бандларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ёки мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, эътироф этилмайди. Спорт федерацияси (уюшмаси) ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилоти ҳайъат қарорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда такроран мурожаат қилишга ҳақли.

Ваколатли орган томонидан эътироф этилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари спорт турларининг реестрига киритилади.



3-БОБ. СПОРТ ТУРЛАРИНИ ВА СПОРТ ТУРИНИНГ

ТАРМОҚЛАРИНИ СПОРТ ТУРЛАРИНИНГ

РЕЕСТРИГА КИРИТИШ


9. Спорт турларининг реестри (бундан буён матнда Реестр деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шуғулланиладиган ва ваколатли орган томонидан эътироф этилган спорт турларининг тизимлаштирилган рўйхатидан иборат.

Реестр Ўзбекистон Республикасида ривожланаётган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бўйича ягона базани яратиш мақсадида тузилади.


10. Реестрга киритилган спорт турига ўнта белгидан иборат тартиб рақами (код) берилади. Ҳар бир сон қуйидагиларни аниқлайди:

а) биринчи, иккинчи ва учинчи сонлар - спорт турининг базали тартиб рақами 001 дан 999 гача;

б) тўртинчи ва бешинчи сонлар - спорт тури тармоқларининг базали тартиб рақами 01 дан 99 гача, спорт тури тармоқлар бўлмаса - 00;

в) олтинчи сон - спорт билан шуғулланиш мавсумини ҳамда ўйинли ва ўйинли эмас спорт турини аниқлайди:

0 - мавсумли эмас, ўйинли эмас;

1 - ёзги, ўйинли эмас;

2 - қишки, ўйинли эмас;

3 - мавсумли эмас, ўйинли;

4 - ёзги, ўйинли;

5 - қишки, ўйинли;

г) еттинчи сон - спорт турининг ривожланиш даражасини аниқлайди:

1 - миллий спорт турлари;

2 - фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ривожланган;

3 - халқаро спорт ташкилоти мавжуд бўлган спорт тури;

4 - халқаро спорт ташкилоти мавжуд бўлган спорт тури ва у Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинган;

5 - халқаро спорт ташкилоти мавжуд бўлган спорт тури ва у Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинган ҳамда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган;

д) саккизинчи сон - спорт турининг идоравий мансублигини билдиради:

0 - ҳеч қандай ташкилотга мансуб эмас;

1 - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига;

2 - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига;

3 - Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгашига;

4 - Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига;

е) тўққизинчи сон - махсус белги:

0 - спорт тури билан шуғулланиш чекланмаган;

9 - фақат махсус давлат тизимларида ривожлантириш мумкин;

ж) ўнинчи сон - спорт тури билан шуғулланувчиларнинг жинсини билдиради:

1 - эркаклар ва аёллар;

2 - эркаклар;

3 - аёллар.


11. Реестрга киритилган спорт тури ва спорт турининг тармоқлари бўйича қуйидагиларга рухсат этилади:

олий ва ўрта махсус таълим муассасалари мутахассисларини тайёрлаш;

спорт мактаблари ва уларнинг бўлимларини очиш;

турли ҳудудий, республика ва халқаро мусобақаларни ўтказиш;

мураббийларга, спорт ҳакамларига ва спортчиларга тоифа ва унвон бериш;

Ўзбекистон Республикаси номидан турли халқаро мусобақаларда иштирок этиш;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа мақсадларда фаолият олиб бориш.


12. Реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан спорт турини ёки спорт турининг тармоғини Реестрдан чиқариш республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари тақдимномалари асосида ваколатли органнинг ҳайъат қарори билан амалга оширилади.



4-БОБ. РЕЕСТРНИ ЮРИТИШ


13. Реестр ваколатли орган томонидан мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда электрон ҳужжат кўринишида юритилади.

Спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, Реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан спорт турини ёки спорт турининг тармоғини Реестрдан чиқариш тўғрисида ваколатли органнинг ҳайъат қарори қабул қилингандан кейин уч кун ичида ваколатли органнинг тегишли масалани ҳайъат муҳокамасига тақдим этган бошқармаси бу ҳақда реестрга тегишли ёзув киритади.


14. Реестрнинг нусхаси ваколатли органнинг Интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва унга киритилган ёзувлар асосида мунтазам янгилаб борилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Мазкур Низом кучга киргунга қадар Ўзбекистон Республикаси спорт турлари бўйича давлат реестрига киритилган спорт турлари ва спортнинг таркибий қисмлари такроран эътироф этилиши ва Реестрга киритилиши талаб этилмайди.


16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Спорт турларининг

РЕЕСТРИ

Т/р

Спорт турлари ва спорт турининг

тармоқлари номи


Спорт турлари ва спорт турининг

тармоқлари тартиб рақами (коди)


1

2


3





"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 17 октябрь, 41-сон, 479-модда