язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Паспорт ва виза тизими/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2016 й. 336-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.10.2016 й.

N 336



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИ, ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ

ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ

ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА

ДОИМИЙ ПРОПИСКА ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                 Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 7 октябрдаги

336-сон қарорига

1-ИЛОВА



Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри

ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш

тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган

давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик

бошқаруви органлари, республика аҳамиятига

молик бошқа давлат ташкилотлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.


4. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди.


6. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши.

7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси*.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати*.

8-1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси*.

8-2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати.

9. Марказий сайлов комиссияси.


10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.


11. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси.


11-1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги.

11-2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони.

12. Тошкент шаҳри ҳокимлиги.


13. Тошкент вилояти ҳокимлиги.


14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги.


15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.


16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

16-1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги.

17. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги.


18. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.


19. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.


19-1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги.

20. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.


21. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги.

22. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги*.

23. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги*.


24. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.


25. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.


26. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги*.


27. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги.

28. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.


28-1. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги.

28-2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги.

28-3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.

29. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.


30. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси.

31. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси.


32. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси.


33. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.

34. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси.


35. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги.

36. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси.


36-1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

36-3. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси.

36-4. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси.

36-5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси.

36-6. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси.

36-7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси.

37. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги.

38. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги.

40. Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги.


41. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги.


42. "Ўзархив" агентлиги.


43. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси.


44. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита.


45. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси.


46. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси.


46-1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси.

47. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси.


48. "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти.


49. "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти.


50. "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти.


51. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси.


52. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси.


53. "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти.

54. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси.


55. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси.

56. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси.


57. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси.


58. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси.


59. "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти.


60. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти.

60-1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.

61. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи.

61-1. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси.

61-2. Республика Маънавият ва маърифат маркази.

62. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси.

62-1. "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси.

63. "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти.

63-1. "Ўзагросервис" акциядорлик жамияти.

64. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги.

65. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси.

66. "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамияти.

67. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази.

68. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги.

69. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази.

70. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши.

71. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси.

72. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши.

73. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги.

Изоҳ: 1, 2 ва 3-бандларда кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси) аппаратлари ходимларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ва Қонунчилик палатаси Спикери (улар жойида бўлмаганда - уларнинг ўринбосарлари), шунингдек тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчилари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқарувчиси томонидан имзоланади.

*) 7, 8, 8-1, 22, 23, ва 26-бандларда кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари аппаратлари ходимларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома тегишли равишда ушбу органлар раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан ҳам имзоланади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 17 октябрь, 41-сон, 474-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 10-сон, 89-модда