язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Қатар давлати/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида иқтисодий, савдо ва техникавий ҳамкорлик тўғрисида Битим (Доҳа, 2010 йил 24 ноябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида иқтисодий,

савдо ва техникавий ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар Давлати Ҳукумати, бундан буён "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

икки давлат ўртасида иқтисодий, савдо ва техникавий ҳамкорлик соҳаларида ўзаро манфаатли муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашни истаб,

халқаро ҳуқуқ нормалари, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик тамойилларига мувофиқ хамда Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари миллий қонунчилиги доирасида,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


Аҳдлашувчи Томонлар ўз давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик тамойиллари асосида иқтисодий, савдо ва техникавий соҳаларда ўзаро ҳамкорлик қиладилар, хусусан:

1) энергетика, бошқа давлатлар бозорларида биргаликдаги ҳаракатларни ўз ичига олган ҳолда;

2) қишлоқ хўжалиги;

3) соғлиқни сақ

...