Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Марказий банк Бошқарувининг 17.09.2016 й. 28/5-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 21.10.2016 й. 1602-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.10.2016 й.

N 1602-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

17.09.2016 й.

N 28/5


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида касса

амалларининг бухгалтерия ҳисобини

юритиш қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 15 июндаги 13/6-сон қарори (рўйхат рақами 1602, 2006 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                         Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида касса

амалларининг бухгалтерия ҳисобини

юритиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Банкларда касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритишда "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси" (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август), ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси"даги қуйидаги ҳисобварақлардан фойдаланилади:

10101 - Айланма кассадаги нақд пуллар

10102 - Нақд пуллар захираси

10103 - Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар

10107 - Банкоматлардаги нақд пуллар

10109 - Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари

10111 - Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар

10198 - Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захираси

10307 - Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар - Нақд пуллар

10311 - Марказий банкка топширилган нақд пуллар учун олиниши лозим бўлган маблағлар

10507 - Бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар - Нақд пуллар

10511 - Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар

16101 - Бош банк/филиаллардан олинадиган маблағлар - Нақд пуллар

16103 - Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар

16103 - Марказий банк/филиал/агентликларнинг филиаллараро ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлари (Марказий банк)

16111 - Бош банк/филиалдан жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича олиш

17301 - Транзит ҳисобварақлари

17401 - Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари

19903 - Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар

19935 - Қайта санаш вақтида аниқланган нақд пул бўйича камомадлар

21008 - Бошқа банкларга берилиши лозим бўлган - Нақд пуллар

21012 - Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар

21307 - Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар (Марказий банк)

21314 - Резидент банклари томонидан топширилган нақд пул учун тўланиши лозим бўлган маблағлар (Марказий банк)

22202 - Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар - Нақд пуллар

22212 - Бош банк/филиалларга жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар

23116 - Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари

23122 - Хорижий валюта сотиб олиш учун банк кассаларига нақд пулларни топширган жисмоний шахснинг пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари

23504 - Пластик карталардан берилган нақд пуллар, жисмоний шахсларнинг пластик карталари ёки омонатлар ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар

29804 - Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари

29816 - Қайта санаш вақтида аниқланган ортиқча нақд пуллар

29824 - Нақд пул маблағлари бўйича жисмоний шахсларнинг мақсадли ҳисоб-китоблари

Ушбу ҳисобварақлардан мижозларнинг депозит, банк пластик карта ва кредит ҳисобварақлари билан бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширишда фойдаланилади.".


2. 2-бўлим номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банк кассаларида амалга ошириладиган кирим ва чиқим амалларининг бухгалтерия ҳисоби".


3. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Банк кассаларига нақд пуллар кирим қилинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

а) қонун ҳужжатларига мувофиқ банк мижозлари бўлган хўжалик субъектлари томонидан нақд пулларни бевосита олиб келиш йўли билан ҳамда жисмоний шахслар томонидан омонатларга нақд пуллар топширилганда:

Дебет 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар"/ 10111 - "Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар"

Кредит "Мижозларнинг депозит ҳисобварағи";

б) жисмоний шахслар томонидан бир марталик тўловлар (солиқ тўловлари, жарималар, коммунал ва бошқа тўловлар) учун нақд пуллар топширилганда:

Дебет 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар"/ 10111 - "Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар"

Кредит 29824 - "Нақд пул маблағлари бўйича жисмоний шахсларнинг мақсадли ҳисоб-китоблари";

в) жисмоний шахслар томонидан кредитни қайтариш учун нақд пуллар топширилганда:

Дебет 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар"/ 10111 - "Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар"

Кредит "Мижозларнинг тегишли кредит ҳисобварағи"

ёки

Кредит 12599 - "Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)" ва 14999 - "Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)" (балансдан ташқари ҳисобварақларда ҳисобга олинаётган кредит тўланганда);

г) жисмоний шахслар томонидан олинган кредитлар бўйича фоизлар тўлови учун нақд пул топширилганда:

Дебет 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар"/ 10111 - "Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар"

Кредит 16309 - "Кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар"

ёки

Кредит 16377 - "Шартномага кўра ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар"

ёки

Кредит 42005 - "Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган кредитлар бўйича фоизли даромадлар" (балансдан ташқари ҳисобварақларда ҳисобга олинаётган фоизлар тўланганда);

д) жисмоний шахслар томонидан олинган кредитлар бўйича вақтида тўланмаган фоизлар учун пеня ва жарималар нақд пулда тўланганда:

Дебет 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар"/ 10111 - "Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар"

Кредит 16405 - "Ҳисобланган жарима ва пенялар";

е) жисмоний шахслар томонидан ўзларининг пластик карталарига кирим қилиш учун нақд пул топширилганда:

Дебет 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар"/ 10111 - "Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар"

Кредит 23116 - "Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари" ва 23122 - "Хорижий валюта сотиб олиш учун банк кассаларига нақд пулларни топширган жисмоний шахснинг пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари"

Дебет 23116 - "Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари" ва 23122 - "Хорижий валюта сотиб олиш учун банк кассаларига нақд пулларни топширган жисмоний шахснинг пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари"

Кредит 22618 - "Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари" ва 22617 - "Пенсионерларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар";

ж) банк хизмат ҳақи учун мижозлар томонидан банк кассасига нақд пул топширилганда:

Дебет 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар"

Кредит 4ХХХХ - Тегишли даромадлар ҳисобварағи".


4. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Банк кассасидан мижозларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, дивидендлар, хизмат сафари харажатлари, нафақа ва моддий ёрдам пуллари, шунингдек, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа тўловлар бўйича нақд пул берилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали амалга оширилади.

Дебет "Мижозларнинг депозит ва кредит ҳисобварақлари"

Кредит 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар"/ 10111 - "Банк биносида жойлашмаган амалиёт (операцион) кассаларидаги нақд пуллар".


5. Қуйидаги таҳрирдаги 3-1, 3-2 ва 3-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"3-1. Банк кассасидан мазкур филиал мижози бўлган жисмоний шахс пластик карталаридан нақд пул берилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

Дебет 17401 - "Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари"

Кредит 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар"/ 10111 - "Банк биносида жойлашмаган амалиёт (операцион) кассаларидаги нақд пуллар"

Дебет 22618 - "Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари" ва 22617 - "Пенсионерларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар"

Кредит 23504 - "Пластик карталардан берилган нақд пуллар, жисмоний шахсларнинг пластик карталари ёки омонатлар ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар"

Дебет 23504 - "Пластик карталардан берилган нақд пуллар, жисмоний шахсларнинг пластик карталари ёки омонатлар ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар"

Кредит 17401 - "Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари".

3-2. Банк кассасидан мазкур банкнинг бошқа филиали мижози бўлган жисмоний шахс пластик карталаридан нақд пул берилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

Нақд пул берган банкнинг филиалида:

Дебет 17401 - "Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари"

Кредит 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар"/ 10111 - "Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар"

Дебет 16111 - "Бош банк/филиалдан жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича олиш"

Кредит 23504 - "Пластик карталардан берилган нақд пуллар, жисмоний шахсларнинг пластик карталари ёки омонатлар ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар"

Дебет 23504 - "Пластик карталардан берилган нақд пуллар, жисмоний шахсларнинг пластик карталари ёки омонатлар ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар"

Кредит 17401 - "Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари"

Банкнинг бошқа филиалида:

Дебет 22618 - "Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари"

Кредит 22212 - "Бош банк/филиалларга жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар"

Дебет 22212 - "Бош банк/филиалларга жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар"

Кредит 16111 - "Бош банк/филиалдан жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича олиш" (нақд пул берган филиал)

3-3. Бошқа банк мижози бўлган жисмоний шахснинг банк карталаридан нақд пул берилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

Нақд пул берган банкнинг филиалида:

Дебет 17401 - "Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари"

Кредит 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар"/ 10111 - "Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар"

Дебет 16111 - "Бош банк/филиалдан жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича олиш"

Кредит 23504 - "Пластик карталардан берилган нақд пуллар, жисмоний шахсларнинг пластик карталари ёки омонатлар ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар"

Дебет 23504 - "Пластик карталардан берилган нақд пуллар, жисмоний шахсларнинг пластик карталари ёки омонатлар ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар"

Кредит 17401 - "Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари"

Нақд пул берган банкнинг Бош офисида:

Дебет 10511 - "Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар"

Кредит 22212 - "Бош банк/филиалларга жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар"

Дебет 22212 - "Бош банк/филиалларга жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар"

Кредит 16111 - "Бош банк/филиалдан жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича олиш" - Нақд пулни берган филиал

Пластик карта очилган банкнинг Бош офисида:

Дебет 16111 - "Бош банк/филиалдан жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича олиш"

Кредит 21012 - "Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар"

Дебет 21012 - "Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар"

Кредит 10511 - "Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар" - Нақд пулни берган банк Бош офиси

Пластик карта очилган банк филиалида:

Дебет 22618 - "Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари"

Кредит 22212 - "Бош банк/филиалларга жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар"

Дебет 22212 - "Бош банк/филиалларга жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар"

Кредит 16111 - "Бош банк/филиалдан жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича олиш" - Бош офис


6. 2-бўлим қуйидаги таҳрирдаги 5-1 ва 5-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"5-1. Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар 10198 - "Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захираси" ҳисобварағига кирим қилинганда, бир вақтнинг ўзида қуйидаги иккита бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

Дебет 17301 - "Транзит ҳисобварақлари"

Кредит 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар"

Дебет 10198 - "Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захираси"

Кредит 17301 - "Транзит ҳисобварақлари"

5-2. 10198 - "Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захираси" ҳисобварағидаги маблағларни Марказий банк ҳудудий Бош бошқармаларининг хизмат фармойишларига асосан Марказий банк ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса Марказларига, бошқа тижорат банкларининг филиалларига ва бир банкнинг бошқа филиалларига жўнатишга ёки ушбу банк филиалининг ўз эҳтиёжлари учун чиқим қилишга рухсат берилганда, бир вақтнинг ўзида қуйидаги иккита бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

Дебет 17301 - "Транзит ҳисобварақлари"

Кредит 10198 - "Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захираси"

Дебет 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар"

Кредит 17301 - "Транзит ҳисобварақлари".


7. 33-бандидаги "Дебет 10103VVV - "Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар" деган сўзлар "Дебет 10103000 - "Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Банкоматдан пластик карта орқали нақд пул олинганда, ҳар бир ҳолат учун, дастурий йўл билан, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

Дебет 17401 - "Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари"

Кредит 10107 - "Банкоматлардаги нақд пуллар"

Дебет 22618 - "Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари" ва 22617 - "Пенсионерларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар"

Кредит 23504 - "Пластик карталардан берилган нақд пуллар, жисмоний шахсларнинг пластик карталари ёки омонатлар ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар"

Дебет 23504 - "Пластик карталардан берилган нақд пуллар, жисмоний шахсларнинг пластик карталари ёки омонатлар ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар"

Кредит 17401 - "Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари"


9. 7-бўлим номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банк операцион кассаларида мадад пулини кирим ва чиқим қилишга оид амалиётларнинг бухгалтерия ҳисоби".


10. 42-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳар бир банк операцион кассасига талаб қилинган мадад пулини ўз вақтида ва сўралган миқдорда тақсимлаши лозим.".


11. 43, 44, 45 ва 46-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


12. 47-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Банк операцион кассасининг ҳисобварағига кирим қилинган мадад пули ҳамда кун давомида мижозлардан кирим қилинган нақд пуллар миқдорида харажат қилишга рухсат этилади, амалиёт куни якунланганда қолдиқ сумма тўлалигича 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ҳисобварағига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали беркитилиши лозим:".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 17 октябрь, 42-сон, 495-модда



















































Время: 0.2138
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск