ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Қонун лойиҳаси концепциясига, қонун лойиҳасига илова қилинадиган тушунтириш хати, таҳлилий ва ахборот материалларига қўйиладиган Асосий талаблар (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 345-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 17 октябрдаги

345-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қонун лойиҳаси концепциясига, қонун лойиҳасига

илова қилинадиган тушунтириш хати, таҳлилий

ва ахборот материалларига қўйиладиган

АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Асосий талаблар "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ қонун лойиҳаси концепциясини, қонун лойиҳасига илова қилинадиган тушунтириш хати, таҳлилий ва ахборот материалларини тайёрлашда риоя этилиши мажбурий бўлган талабларни белгилайди ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини методологик таъминлашни такомиллаштиришга йўналтирилган.


2. Асосий талаблар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ва бошқа давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган қонун лойиҳаларини тайёрлашда мажбурий ҳисобланади.



2-БОБ. ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ КОНЦЕПЦИЯСИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


3. Қонун лойиҳасини тайёрлаш унинг концепциясини ишлаб чиқишдан бошланади.

Қонун лойиҳаси концепцияси (кейинги ўринларда концепция деб аталади) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ёки ишчи гуруҳлар (комиссиялар) (кейинги ўринларда ишлаб чиқувчи деб аталади) томонидан тайёрланади.

Концепцияни тайёрлашга илмий-тадқиқот ташкилотлари, тегишли билим ва малакага эга бўлган мутахассис ва экспертлар, шу жумладан хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан, шунингдек фуқаролар жалб этилиши мумкин.


4. Концепцияда қуйидагилар белгиланиши керак:

ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий ғояси, мақсади ва предмети;

тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг мазкур соҳада амалда бўлган қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили илова қилинган ҳолдаги умумий тавсифи ва ҳолатига берилган баҳо;

қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти асослари;

қонун лойиҳасининг асосий қоидалари;

бўлажак қонуннинг социал-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари тахмини.


5. Ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий ғояси, мақсади ва предметини белгилашда концепцияда қонун лойиҳасининг мазмуни, у эришишга йўналтирилган асосий вазифалар ва мақсадлар, у тартибга солиши керак бўлган ижтимоий муносабатлар очиб берилади, шунингдек унинг амал қилиши татбиқ этиладиган қўллаш соҳаси, ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг ваколатлари (ҳуқуқлари ва мажбуриятлари) баён қилинади.


6. Тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг умумий тавсифида ва унинг ҳолатини баҳолашда ушбу соҳада амал қилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳолати акс эттирилади, хусусан:

тегишли соҳада ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;

қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар ва зиддиятлар, эскирган, амалда ўз аҳамиятини йўқотган, самарасиз ёхуд амалга ошириш механизмига эга бўлмаган қоидаларнинг мавжудлиги;

ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг мавжуд камчиликларини бартараф этишнинг оқилона ва энг самарали усуллари;

халқаро ҳуқуқнинг умумий эътироф этилган принциплари ва нормалари, шунингдек хорижий мамлакатларда ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тажрибаси;

статистика, жамиятшунослик, сиёсатшунослик, шунингдек бошқа илмий тадқиқотлар ўтказиш натижалари;

бўлажак қонунни амалга ошириш учун қабул қилиниши зарур бўлган қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати кўрсатилади.


7. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш заруриятининг асосларида қонунни қабул қилиш зарурлигидан далолат берувчи далиллар баён қилинади.

Баён қилинадиган далиллар аниқ, асосланган бўлиши ва муаммонинг амалдаги қонун ҳужжатларининг такомиллашмаганлиги билан сабаб-оқибат алоқаси белгиланиши керак. Шунингдек қонун лойиҳаси тегишли бўлган қонун ҳужжатлари тармоғи, у амалга оширишга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари қоидалари, шунингдек ҳуқуқий тизим учун унинг аҳамияти кўрсатилади.


8. Қонун лойиҳасининг асосий қоидаларида бўлажак қонунда белгиланадиган қоидалар, қисқа мазмуни билан биргаликда унинг намунавий тузилмаси, имконият бўлганда бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар ва моддалар баён қилинади.


9. Бўлажак қонуннинг социал-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари тахмини тахмин қилинаётган оқибатлар ва уни амалга оширишнинг кутилаётган пировард натижалари тавсифини ўз ичига олади. Бунда бўлажак қонун амалга оширилишининг нафақат ижобий, балки бўлиши мумкин бўлган салбий оқибатлари ҳисобга олиниши керак. Бўлажак қонуннинг ҳуқуқий оқибатларини прогнозлаштиришда, зарурият бўлганда, унинг ижро этилишини таъминлайдиган маъмурий-ҳуқуқий, суд-ҳуқуқий механизмлар ҳам ҳисобга олинади.


10. Ишлаб чиқувчи концепцияда бошқа зарур маълумотларни ҳам кўрсатиши мумкин.


11. Тайёрланган концепция, агар қонун лойиҳасини тайёрлаш тўғрисидаги топшириқда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан тасдиқланади, шундан кейин қонун лойиҳасининг бевосита матни тайёрланади.


12. Зарурият бўлганда, концепция юқори турувчи органлар билан олдиндан келишилиши мумкин.



3-БОБ. ҚОНУН ЛОЙИҲАСИГА ТУШУНТИРИШ

ХАТИГА ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


13. Қонун лойиҳасига тушунтириш хати (кейинги ўринларда тушунтириш хати деб аталади) ишлаб чиқувчи томонидан қонун лойиҳаси матни тайёрлангандан кейин тайёрланади.


14. Тушунтириш хатида қуйидагилар бўлиши керак:

қонун лойиҳасини тайёрлаш учун асос ва уни қабул қилиш зарурлигини асослаш, шу жумладан қонун лойиҳаси тайёрлаш топширилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек юқори турувчи органнинг топшириқлари (топшириқ мавжуд бўлганда) тўғрисидаги маълумотлар;

қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчининг тўлиқ номи;

мақсадлар ва вазифалар, шунингдек қонун лойиҳаси билан белгиланадиган асосий қоидалар, уларни қисқача асослаш. Бунда қонун лойиҳасининг эришишга йўналтирилган асосий мақсадлари белгиланади, уларнинг воситасида аниқ мақсадларга эришиш мумкин бўлган қонун лойиҳасининг алоҳида қоидалари қисқача кўрсатилади;

қонунни қабул қилишдан кутилаётган натижалар. Бунда қонун қабул қилиниши муносабати билан ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда юз бериши мумкин бўлган ижобий ўзгаришлар келтирилади. Кутилаётган натижалар миқдорий кўрсаткичлар кўрсатилган ҳолда баён қилиниши ҳам мумкин;

қонун лойиҳаси предметига тегишли бўлган халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонунчилигининг принциплари, қоидалари ва жумлалари тўғрисидаги маълумотлар. Тегишли соҳада ижобий хорижий тажриба мавжуд бўлган тақдирда тушунтириш хатида давлат, қонун лойиҳасини тайёрлашда ҳисобга олинган норма назарда тутилган ҳужжатнинг тури, номи ва қисқача мазмуни кўрсатилиши мумкин;

қонун лойиҳаси мазмунининг тавсифи, унда қонун лойиҳасининг бўлимлари, кичик бўлимлари, боблари, параграфлари ва моддалари билан биргаликда унинг тузилиши қисқача баён қилинади. Зарурият бўлганда қонун лойиҳасининг энг муҳим қисмини ташкил этувчи қоидаларнинг асосий моҳияти очиб берилади;

қонун қабул қилиниши муносабати билан бошқа қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ўз кучини йўқотган деб топиш зарурияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар;

қонун лойиҳасида фойдаланиладиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволанинг ҳар бирини асослаш. Бунда унга ҳавола қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат нормасининг мазмуни қисқача очиб берилади;

агар бўлажак қонуннинг қоидаларини амалга ошириш қўшимча молиявий харажатларни талаб этса ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети йўқотишларига олиб келса - қисқача молиявий-иқтисодий асослаш. Агар бўлажак қонуннинг қоидаларини амалга ошириш кўрсатиб ўтилган харажатларни талаб этмаса ёки йўқотишларга олиб келмаса, у ҳолда бу ҳақда тушунтириш хатида тегишли маълумот келтирилади;

қонун лойиҳаси мутахассислар муҳокамасининг ўтказилганлиги ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборот;

қонун лойиҳасини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш тўғрисидаги маълумотлар. Бунда қонун лойиҳаси келишилган (виза қўйилган) манфаатдор вазирликлар ва идоралар санаб ўтилади;

қонун лойиҳаси бўйича келишмовчиликлар мазмунининг қисқача баёни ва улар тўғрисидаги асослантирилган фикр (келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда).


15. Тушунтириш хатида қонун лойиҳасини асослаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.


16. Тушунтириш хати ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан имзоланади.



4-БОБ. ҚОНУН ЛОЙИҲАСИГА ИЛОВА ҚИЛИНАДИГАН

ТАҲЛИЛИЙ ВА АХБОРОТ МАТЕРИАЛЛАРИ


17. Тайёрланган қонун лойиҳасига тушунтириш хатидан ташқари қуйидагилар илова қилинади:

халқаро ҳужжатларнинг ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидаларини, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитларида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифларни кетма-кетлик тартибида кўрсатилган ҳолда таҳлилий-қиёсий жадвал;

қонун лойиҳаси қабул қилиниши муносабати билан қабул қилиниши, ўзгартирилиши ёки қўшимчалар киритилиши, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонуности ҳужжатлари рўйхати. Бунда қонуности ҳужжатини қабул қилиш, ўзгартириш ёки унга қўшимчалар киритиш учун асослар ва улар қабул қилиниши, ўзгартирилиши ёки уларга қўшимчалар киритилиши учун масъул бўлган органлар қисқача кўрсатилади;

агар қонун лойиҳаси билан бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш назарда тутилаётган бўлса, қиёсий жадвал;

агар қонун лойиҳаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан эътироз ва таклифлар билан келишилган (виза қўйилган) бўлса, келишмовчиликлар жадвали ва уларнинг эътирозлар ва таклифлар баён қилинган хатларининг нусхалари;

Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган қонун лойиҳаси бўйича фуқаролар таклифларини (изоҳлари) кўриб чиқиш якуни бўйича жадвал;

агар бўлажак қонуннинг қоидаларини амалга ошириш қўшимча молиявий харажатларни талаб этса ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети йўқотишларига олиб келса - молиявий-иқтисодий асослаш. Молиявий-иқтисодий асослашда молиявий харажатларнинг ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг йўқотишларининг дастлабки суммаси, шу жумладан қонун лойиҳаси амалга оширилиши муносабати билан олинмай қолинадиган даромадлар, молиявий харажатларнинг мақсадлари ва уни олувчилар, шунингдек бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар кўрсатилади;

қонун лойиҳасини тайёрлаш ва келишишнинг хронологияси тўғрисидаги маълумотнома.


18. Қонун лойиҳасига бошқа таҳлилий ва ахборот материаллари ҳам илова қилиниши мумкин.


19. Қонун лойиҳасига илова қилинадиган таҳлилий ва ахборот материаллари ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан имзоланиши шарт.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Қонун лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда ва Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган тартибда амалга оширилади.


21. Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритишда қонун лойиҳасининг матни ва унга илова қилинадиган материаллар мажбурий тартибда электрон шаклда тақдим этилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 17 октябрь, 42-сон, 484-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 10-сон, 90-модда










































Время: 0.1628
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск