ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2016 й. 386-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш бошқармаси Давлат ёнғиндан сақлаш назорати томонидан республика ҳудудида хорижий инвестициялар ва (ёки) технологиялар жалб қилиниб амалга оширилаётган объектларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тузатиш ва техник қайта жиҳозлаш назорат қилиниши тартиби тўғрисидаги қоидаларни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 23 мартдаги 93-сон қарорини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
14.11.2016 й.
N 386
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР
ВАЗИРЛИГИ ЁНҒИНДАН САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ
ДАВЛАТ ЁНҒИНДАН САҚЛАШ НАЗОРАТИ ТОМОНИДАН
РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР
ВА (ЁКИ) ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЖАЛБ ҚИЛИНИБ АМАЛГА
ОШИРИЛАЁТГАН ОБЪЕКТЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ, ҚУРИШ,
РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, ТАЪМИРЛАШ, ТУЗАТИШ
ВА ТЕХНИК ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ НАЗОРАТ ҚИЛИНИШИ
ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ
ҲАҚИДА" 1995 ЙИЛ 23 МАРТДАГИ 93-СОН ҚАРОРИНИ
ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига шаҳарсозлик соҳасида юкланган вазифаларни Ўзбекистон Республикасининг "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги ва "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарори талабларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш бошқармаси Давлат ёнғиндан сақлаш назорати томонидан республика ҳудудида хорижий инвестициялар ва (ёки) технологиялар жалб қилиниб амалга оширилаётган объектларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тузатиш ва техник қайта жиҳозлаш назорат қилиниши тартиби тўғрисидаги қоидаларни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 23 мартдаги 93-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 21 ноябрь, 46-сон, 531-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2016 йил, 11-сон, 103-модда