язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш/ Жиноятлар содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 23.11.2016 й. 2839-сон билан рўйхатга олинган 20.10.2016 й. Молия вазирлигининг 82-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 67-сон, Ички ишлар вазирлигининг 36-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 23 ноябрда 2839-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш ва Ички

ишлар вазирлигининг

2016 йил 20 октябрдаги

82, 67 ва 36-сон қарорига

ИЛОВА



Жиноятлар содир этганликда гумон қилинувчи,

айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларни

тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий

кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли қарори билан тасдиқланган Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан (бундан буён матнда бош ТМЭК деб юритилади) жиноятлар содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи (бундан буён матнда гумон қилинувчи, айбланувчи деб юритилади), судланувчи, шунингдек маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкум ҳисобланган 16 ёш ва ундан катта бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мазкур Низомда ўрнатилган тартибда бош ТМЭК томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади.


2. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларни бош ТМЭК томонидан тиббий кўрикдан ўтказишнинг мақсадлари:

ҳаёт фаолияти, меҳнатга лаёқат чекланганлиги ҳолатини, ногиронликнинг гуруҳлари, сабаблари, бошланган вақти ва муддатларини аниқлаш;

меҳнат фаолиятини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлган ёки саломатлигини бошқача тарзда шикастлаган ишловчиларнинг касбий меҳнатга лаёқати йўқотилганлиги даражасини, шунингдек уларнинг ёрдамнинг қўшимча турларига муҳтожлигини аниқлаш;

ногиронларнинг саломатлиги ва меҳнатга лаёқати ҳолатини ҳисобга олган ҳолда уларни тиббий ва ижтимоий-меҳнат бўйича реабилитация қилиш чора-тадбирларини белгилаш;

ногиронларни ишга жойлаштириш, ўқитиш ва қайта ўқитиш бўйича тавсиялар бериш.


3. Бош ТМЭК томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинганлар, шунингдек манзил колонияларда жазони ўтаётган маҳкумлар қуйидагилар асосида тиббий кўрикдан ўтказилади:

тиббий кўрикдан ўтказишни тайинлаш тўғрисидаги суднинг ажрими;

жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг қарори;

гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, маҳкумлар ёки уларнинг қонуний вакилларининг мурожаатлари.

Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазога ҳукм қилинганлар (манзил колонияларда жазони ўтаётган маҳкумлар бундан мустасно) бош ТМЭК томонидан маҳкумлар учун ихтисослаштирилган касалхонанинг йўлланмаси (088/у шакл) асосида тиббий кўрикдан ўтказади.


4. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумни тиббий кўрикдан ўтказишни тайинлаш тўғрисида суднинг ажрими (жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг қарори) чиқарилганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли даволаш-профилактика муассасасининг (бундан буён матнда ДПМ деб юритилади) тиббий-маслаҳат комиссияси (бундан буён матнда ТМК деб юритилади) томонидан тиббий кўрикдан ўтувчи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумнинг касаллик тарихидан кўчирма ҳамда амбулатор картаси билан бирга йўлланма (088/у шакл) расмийлаштирилади ва бош ТМЭКга юборилади.


5. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, маҳкум туман (шаҳар), туманлараро ёки ихтисослаштирилган ТМЭКлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумни тиббий кўрикдан ўтказишни тайинлаш тўғрисидаги суднинг ажримига (жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг қарорига) асосан бош ТМЭК қайта тиббий кўрикдан ўтказади.


6. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ҳамда маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказиш тиббиёт этика ва деонтологиясига асосланади ҳамда бепул амалга оширилади.



2-БОБ. ГУМОН ҚИЛИНУВЧИ, АЙБЛАНУВЧИ,

СУДЛАНУВЧИ ҲАМДА МАҲКУМЛАРНИ

БОШ ТМЭКга ЙЎНАЛТИРИШ


7. ДПМ йўлланмаси қуйидагилар томонидан расмийлаштирилади:

гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи шунингдек маҳкумга (озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар бундан мустасно) яшаш жойидаги ҳудудий ДПМнинг ТМКси томонидан;

тергов ҳибсхоналарида сақланаётган гумон қилинувчи, айбланувчи ҳамда судланувчига тергов ҳибсхоналари жойлашган ҳудудий ДПМнинг ТМКси томонидан;

озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларга (манзил-колонияларида жазони ўтаётган шахслардан ташқари) маҳкумлар учун мўлжалланган ихтисослашган касалхоналарнинг ТМКлари томонидан;

манзил-колонияларида жазони ўтаётган озодликдан маҳрум қилинган маҳкумга манзил-колониялари жойлашган ҳудудий ДПМнинг ТМКси томонидан.


8. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумни тиббий кўрикдан ўтказишга йўллайдиган ДПМ тиббий кўрикдан ўтувчи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумнинг аввал ҳисобда турган ДПМсидан тиббий ҳужжатларни сўраб олиши мумкин.

Тиббий кўрикдан ўтувчи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкум ёки уларнинг қонуний вакили тиббий кўрикдан ўтувчининг мавжуд қўшимча тиббий ҳужжатларини кўрикдан ўтказишга юбораётган ДПМга тақдим қилиши мумкин.


9. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумга (озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар бундан мустасно) диспансер кузатуви улар яшаш жойидаги ҳудудий ДПМлари томонидан амалга оширилади.

Тергов ҳибсхоналарида эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланаётганлар, шунингдек озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазога ҳукм қилинганларнинг (манзил-колониялари бундан мустасно) диспансер кузатуви улар сақланаётган муассасанинг тиббиёт бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланаётганлар, шунингдек манзил колонияларда жазони ўтаётган маҳкумларнинг диспансер кузатуви ушбу муассасалар тиббиёт ходими билан ҳамкорликда улар жойлашган ҳудуддаги ДПМлари томонидан амалга оширилади.



3-БОБ. ГУМОН ҚИЛИНУВЧИ, АЙБЛАНУВЧИ,

СУДЛАНУВЧИ ҲАМДА МАҲКУМЛАРНИ

БОШ ТМЭКда КЎРИКДАН ЎТКАЗИШНИ

ТАШКИЛЛАШТИРИШ


10. Фуқаролик паспорти бўлмаган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун улар сақланаётган муассаса томонидан бош ТМЭКга мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда маълумотнома тақдим қилинади.


11. ТМК томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан, бош ТМЭК тиббий кўрикдан ўтувчи ҳисобда турган тегишли ТМЭКдан илгари ногиронлиги бўлган тиббий кўрикдан ўтаётган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумнинг кўрик ишининг аслини сўраб олади.


12. Бош ТМЭК:

ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддатларини белгилашда ногиронлик тўғрисидаги маълумотномани тўлдиради;

меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллиги билан боғлиқ бўлган касбий меҳнат лаёқатининг йўқотилганлик даражасини белгилашда - тиббий кўрикдан ўтувчи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумнинг касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиш даражасини белгилаш ва ёрдамнинг қўшимча турларига муҳтожлиги ҳақида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумнинг тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирма (бундан буён матнда тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирма деб юритилади) расмийлаштиради.


13. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумни (озодликдан маҳрум қилинган маҳкум бундан мустасно) тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаси ва тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирма умумий асосларда берилади.


14. Тиббий кўрикдан ўтказилган озодликдан маҳрум қилинган маҳкум жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан 10 кунлик муддат ичида ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаси ва (ёки) тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирма билан таништирилиши лозим, бунда:

ногиронлик тўғрисидаги маълумотномасининг А ва Б икки қисми, шунингдек расмийлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирманинг Б қисми тиббий кўрикдан ўтувчининг шахсий йиғма жилдига қўшиб қўйиш учун жазони ижро этиш муассасасига тақдим қилинади ва маҳкум озод қилинган куни унинг қўлига берилади;

расмийлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирманинг А қисми тегишли тўловларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда амалга ошириш мақсадида уч кунлик муддат ичида тиббий кўрикдан ўтувчининг иш берувчисига юбориш учун жазони ижро этиш муассасасига тақдим қилинади.


15. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумни қайта тиббий кўрик натижасига биноан ногиронлик гуруҳи белгиланмаган бўлса, ногиронлик гуруҳини олиб ташлаш тўғрисида маълумотнома ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади ва бош ТМЭК томонидан уч кунлик муддатда тиббий кўрикдан ўтувчи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумнинг доимий рўйхатдан ўтган жойидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига юборилади.


16. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумни тиббий кўрикдан ўтказиш суд ажрими ёки жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёхуд органнинг қарори асосида ўтказилса, Бош ТМЭК мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ТМЭК йиғилиши баённомасидан кўчирмани тўлдиради.

ТМЭК йиғилиши баённомасидан кўчирма бош ТМЭК раиси ва аъзолари томонидан имзоланади, муҳр билан тасдиқланади ва гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумни тиббий кўрикдан ўтказиш учун ажрим чиқарган судга (жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органга) юборилади.


17. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномалари тиббий кўрикдан ўтказган бош ТМЭКда сақланади.

Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумни яшаш жойидаги ТМЭК сўровномасига асосан бош ТМЭК томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумни тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномаси нусхаси тегишли ТМЭКга юборилади.


18. Ногирон деб топилган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ҳамда маҳкумларнинг ҳуқуқлари, ногиронлар учун имтиёзлар, жумладан протез-ортопедия буюмлари, ногиронлик аравачалари ва реабилитация техник воситалари билан бепул таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



4-БОБ. ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДА

САҚЛАНАЁТГАН НОГИРОН МАҲКУМЛАРНИНГ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


19. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳар чоракда кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига мазкур Низомнинг 3 ва 4-иловаларига мувофиқ, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ногиронлар рўйхатини ва жазони ижро этиш муассасаларида жазо ижроси тугатилган ногиронлар рўйхатини тақдим қилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


20. Тиббий кўрикдан ўтказилган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумлар ёки бошқа манфаатдор шахслар бош ТМЭК хулосасидан норози бўлган тақдирда, қайта текширувдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига ёки судга мурожаат қилишлари мумкин.


21. Мазкур Низом талабларини бузган айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.


22. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Рўйхат рақами _____________

20___ й. "___" ______________


Фотосурат

жойи


Фуқаролик паспорти бўлмаган тиббий

кўрикдан ўтувчи гумон қилинувчи, айбланувчи,

судланувчи, шунингдек маҳкумга оид

МАЪЛУМОТНОМА

  

1.



(тиббий кўрикдан ўтувчининг Ф.И.О.)

                

2. Туғилган санаси (кун, ой, йил)


3. Доимий рўйхатга олинган манзил/қамоққа олингунга қадар яшаган жой манзили:

         

            

      

4. Муассасага олинган сана


Муассаса раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

       

     



М.Ў.




Изоҳ: тиббий кўрикдан ўтувчининг фотосурати муҳр билан тасдиқланади.






Низомга

2-ИЛОВА


ТМЭКнинг

штампи



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ

ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ


ТМЭК N _____

(Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят)


ТМЭК ЙИҒИЛИШИ ___-СОН

БАЁННОМАСИДАН КЎЧИРМА

Ф.И.О.


Туғилган санаси


Тиббий кўрик





(бирламчи ёки қайта кўрсатилади)

Манзили


               

     

Ногиронлик гуруҳи


сабаби


Ногиронлик муддати


20___ йил "___" _____________ га қадар

Касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиш даражаси


Охирги кўрик санаси 20 ___ йил "___" _____________________,

Тиббий кўрик далолатномаси ____________________

Ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаси серияси




Тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирма серияси




(касб касаллиги ёки меҳнатда майиб бўлганларга)

ТМЭК йиғилиши баённомасидан кўчирма берилган сана 20___ йил "___" __________

ТМЭК раиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Аъзолари





(имзо)


(Ф.И.О.)

    

        




(имзо)


(Ф.И.О.)

        

     




(имзо)


(Ф.И.О.)

          

    




(имзо)


(Ф.И.О.)


         


     

М.Ў.

       


     

          





Низомга

3-ИЛОВА



20 ___ йил "___" ___________ҳолатида жазони ижро

этиш муассасаларида сақланаётган ногиронлар

РЎЙХАТИ*

          

Т/р

Ф.И.О.


Туғил-

ган

санаси


Доимий

яшаш

манзили


Паспорт

серияси ва

рақами

(агар мавжуд

бўлса**)


ТМЭК

(тўлиқ

номи)


Бир-

ламчи

ёки

қайта


Ногиронлик


Ногиронлик

тўғрисида

маълумот-

номаси


Жазони

ўтаётган

ҳудуди


гу-

руҳи


са-

баби


муд-

дати


серия-

си

ра-

қами


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

1.














2.














                  

*) Ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаси (ёки унинг нусхаси) ногиронни рўйхатга олиш учун асос ҳисобланади.

**) Агар паспорт мавжуд бўлмаса, Жиноятлар содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига мувофиқ Фуқаролик паспорти бўлмаган тиббий кўрикдан ўтувчи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумга оид маълумотноманинг рўйхат рақами кўрсатилади.

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

       

     



М.Ў.




           





Низомга

4-ИЛОВА



20 ___ йил "___" ___________ чорагида

жазони ижро этиш муассасасида жазо

ижроси тугатилган ногиронлар

РЎЙХАТИ*

        

Т/р

Ф.И.О.


Туғил-

ган

санаси


Доимий

яшаш

манзили


Паспорт

серияси

ва рақа-

ми (агар

мавжуд

бўлса**)


ТМЭК

(тўлиқ

номи)


Ногиронлик


Ногиронлик

тўғрисидаги

маълумот-

номаси


Жазо

ижроси

тугатил-

ган сана


Жазо

ижросини

тугатиш

сабаби


Юбо-

рилган

манзили (озод

этил-

ганда)


гу-

руҳи


са-

баби


муд-

дати


се-

рияси


ра-

қами


озод

этил-

ди


ва-

фот

этди


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

1.
















2.





























        

*) Ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаси (ёки унинг нусхаси) ногиронни рўйхатга олиш учун асос ҳисобланади.

**) Агар паспорт мавжуд бўлмаса, Жиноятлар содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига мувофиқ Фуқаролик паспорти бўлмаган тиббий кўрикдан ўтувчи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумга оид маълумотноманинг рўйхат рақами кўрсатилади.

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

       

     



М.Ў.




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 28 ноябрь, 47-сон, 545-модда