язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Жисмоний тарбия ва спорт/ Болалар спортини ривожлантириш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.11.2016 й. ПҚ-2654-сон "Ўзбекистон Республикасида спортнинг гимнастика турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.11.2016 й.

N ПҚ-2654



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

СПОРТНИНГ ГИМНАСТИКА ТУРЛАРИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Спортнинг гимнастика турларини янада ривожлантириш, гимнаст-спортчиларнинг маҳорат ва малака даражасини муттасил ошириб бориш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, республика аҳолисининг кенг қатламлари, айниқса ёшлар ва қизлар ўртасида спортнинг гимнастика турларини фаол тарғиб этиш ҳамда оммалаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Гимнастика федерациясининг:

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Бадиий гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаби номини Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаби деб ўзгартириш;

Ўзбекистон Гимнастика федерацияси ҳузурида Спортнинг гимнастика турлари бўйича мураббийлар ва ҳакамлар республика мактабини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабининг янгиланган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабида - 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган таълим олувчи ўқувчи-спортчиларнинг умумий контингенти 60 нафарни ташкил этгани ҳолда, ўқиш муддати 5 йил бўлиб, ҳар йили 12 нафар иқтидорли ўқувчи-спортчилар қабул қилиниши белгилаб қўйилсин.


4. Қуйидагилар Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси ва трамполин билан шуғулланиш учун зарур спорт маҳоратига эга истеъдодли ва истиқболли болаларни пухта танлаб олиш, улар танлаган спорт турида уларнинг қобилиятлари, спортдаги салоҳияти, касбий кўникмалари ва маҳоратини ривожлантириш;

бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси ва трамполин соҳасида энг янги илмий-методик тавсия ҳамда ютуқлар асосида республиканинг терма жамоалари учун спорт захираси ва юқори даражали спортчиларни тайёрлаш бўйича ўқув-машғулот жараёнини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш;

юқори даражали спортчиларни тайёрлаш бўйича ўқув-машғулот жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган замонавий моддий-техник базани яратиш ва малакали ҳакамлар таркибини шакллантириш;

спортчилар ва ҳакамлар таркибининг касбий маҳоратини ошириш соҳасида мунтазам асосда тажриба алмашишни ташкил этиш орқали хорижий гимнастика мактаблари, академиялари ва клублари билан ҳамкорликни ривожлантириш.


5. Белгилансинки, Спортнинг гимнастика турлари бўйича мураббийлар ва ҳакамлар республика мактаби:

нодавлат спорт ўқув-методик таълим муассасаси ҳисобланади;

таълим жараёнида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг кадрлар, илмий-методик ва ресурс салоҳияти, шунингдек спортчиларни тайёрлашнинг такомиллаштирилган методикасидан максимал равишда фойдаланади;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Гимнастика федерациясининг ҳудудий бўлинмалари, спортнинг гимнастика турларини оммалаштираётган спорт мактаблари, шунингдек профессионал спорт клубларининг буюртмаларига кўра спортнинг гимнастика турлари бўйича мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек уларни ўқитишни амалга оширади.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда спортнинг гимнастика турларини янада ривожлантириш ҳамда Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни пухта ишлаб чиқсин ва қабул қилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бадиий гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 27 августдаги ПҚ-1608-сонли қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А. Икрамов ва У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 7 ноябрдаги

ПҚ-2654-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Гимнастика бўйича

республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар

олимпия захираси спорт мактабининг

ЯНГИЛАНГАН ТУЗИЛМАСИ




       

Тренерлар кенгаши

      


Директор - 1 (1)






















































      

Ўқув ишлари бўйича

директор ўринбосари - 1 (1)

         


       

Хўжалик ишлари бўйича

директор ўринбосари - 1 (1)

         



       

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

ва ҳисоботи бўлими - 3 (2)

       




































     

Ўқув-методика бўлими - 2

    


    

Эксплуатация-хўжалик

хизмати (2)**

      



      

Кадрлар бўйича

инспектор - 1 (1)

       




































        

Тренер-ўқитувчилар

таркиби*

      


      

Яшаш жойлари ва овқатланишни

ташкил этиш***

    



Юрисконсульт - 1 (1)































      

Бадиий

гимнас-

тика

бўлими

        


    

Спорт

гимнас-

тикаси

бўлими

      


        

Трам-

полин

бўлими

       





















































































     

Тиббиёт қисми - 6

       








































          

*) Бўлинмалардаги ўқувчилар сонига мувофиқ тренер-ўқитувчилар таркиби миқдори белгиланади.

**) Қонунчиликда белгиланган меъёрларга мувофиқ эксплуатация-хўжалик хизмати ходимлари сони белгиланади.

***) Қонунчиликда белгиланган меъёрларга мувофиқ яшаш жойлари ва овқатланишни ташкил этиш ходимлари сони белгиланади.


Гимнастика бўйича РИБЎОЗСМ ходимларининг чекланган сони (тренер-ўқитувчилар таркиби, эксплуатация-хўжалик хизмати, яшаш жойлари ва овқатланишни ташкил этиш ходимларини ҳисобга олмаган ҳолда) - 16 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 9 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 7 ноябрдаги

ПҚ-2654-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бадиий

гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган

болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабини

ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 27 августдаги

ПҚ-1608-сонли қарорига киритилаётган

ўзгартишлар


1. Номидаги, кириш қисмидаги, 1-бандидаги, 3-бандининг биринчи - учинчи хатбошидаги, 5-бандининг иккинчи - тўртинчи хатбошидаги, 6-бандининг иккинчи - олтинчи хатбошидаги, 7, 11-бандларидаги, 12-бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги, 13-бандидаги "бадиий" сўзи чиқариб ташлансин.


2. 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Белгилансинки:

гимнастика бўйича РИБЎОЗСМ интернати бўлган мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади, унинг ўқувчи-спортчилари турар жой, тўрт маҳал овқатланиш, спорт анжомлари ва махсус либос, спорт ускуналари ҳамда инвентарлари билан таъминланади;

гимнастика бўйича РИБЎОЗСМда - 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган таълим олувчи ўқувчи-спортчиларнинг умумий контингенти 60 нафарни ташкил этган ҳолда, ўқиш муддати 5 йил бўлиб, ҳар йили 12 нафар иқтидорли ўқувчи-спортчилар қабул қилинади;

гимнастика бўйича РИБЎОЗСМ ўқувчи-спортчиларининг умумтаълим дастурлари бўйича таълим олишлари Тошкент шаҳрининг яқин атрофда жойлашган умумтаълим мактабларида амалга оширилади.".


3. 4-банди ва 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 28 ноябрь, 47-сон, 538-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2016 йил, 11-сон, 369-модда