язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш/ Орденлар/ Ўзбекистон Республикасининг 28.08.1998 й. 664-I-сон "Эл-юрт ҳурмати" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

28.08.1998 й.

N 664-I



"ЭЛ-ЮРТ ҲУРМАТИ" ОРДЕНИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Эл-юрт ҳурмати" ордени таъсис этилсин.


2. "Эл-юрт ҳурмати" ордени тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинади).


3. "Эл-юрт ҳурмати" орденининг тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади).


4. 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 266-модда; 1996 йил, № 5-6, 63-модда; № 9, 120-модда) "Буюк хизматлари учун" ордени" деган сўзлардан сўнг "Эл-юрт ҳурмати" ордени" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                      И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

1998 йил 28 августдаги

664-I-сон Қонунига

ИЛОВА



"Эл-юрт ҳурмати" ордени тўғрисидаги

НИЗОМ


1. "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мамлакат мустақиллигини, унинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга, миллий маънавиятни, маданиятни юксалтиришга катта ҳисса қўшган, ўз меҳнати, илмий, жамоат иши, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлиги билан жамоатчиликнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланадилар.

"Эл-юрт ҳурмати" ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланишлари мумкин.


2. "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотлашга тақдим этиш, мукофотлаш ва уни топшириш "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


3. "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланган шахслар энг кам иш ҳақининг эллик карраси миқдоридаги бир йўла пул мукофотини оладилар. "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.

4. "Эл-юрт ҳурмати" ордени кўкракнинг чап томонига тақиб юрилади.


5. "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.






Ўзбекистон Республикаси

1998 йил 28 августдаги

664-I-сон Қонунига

ИЛОВА



"Эл-юрт ҳурмати" ордени

ТАВСИФИ

"Эл-юрт ҳурмати" ордени 1 микрон қалинликдаги тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланади ва у икки ёқлама нурлар таралувчи саккиз қиррали юлдуз шаклида бўлади. Юлдуз бурчаклари орасида мовий рангдаги шаффоф эмаль қопланган, таралувчи нур тутамлари жойлашган. Юлдузнинг қарама-қарши қирралари оралиғи 52 миллиметр. Нурларни ўз ичига олган доира диаметри - 49 миллиметр.

Орденнинг марказида, доирада қизил рангли йўл билан ҳошияланган Регистон архитектура мажмуи тасвирланган. Унинг орқасида, фон билан берилган, рангли эмаль қопланган водийлар ва тоғлар, улар узра эса мовий осмон фонида чиқиб келаётган қуёш тасвирланган. Бутун тасвир шаффоф эмаль билан қопланган бўлиб, у тасвир узра ярим доира сегментини ташкил этади.

Тасвир атрофи айлана билан ҳошияланган бўлиб, айлананинг Юқори қисмида, оқ фонда "ЕL-UYRT HURMATI" деган ёзув, айлананинг пастки қисмида яшил шаффоф эмаль билан қопланган дафна новдаси жойлашган.

Орқа томонининг пастки қисмида орденнинг тартиб рақами 1 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзиғлик.

Орден Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.