ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Давлат унвонлари ва мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш /Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1996 й. 255-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Қонинига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
29.08.1996 й.
N 255-I
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
"ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ
ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 266-модда; 1996 йил, N 5-6, 63-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
11-модда "Амир Темур" ордени" деган сўзлардан кейин "Буюк хизматлари учун" деган сўзлар билан тўлдирилсин;
15 ва 16-моддалари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"15 модда. Давлат мукофотлари билан фуқаролар билан бир қаторда айрим ҳолларда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, ижодий жамоалар ва ҳарбий бўлинмалар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари ҳам мукофотланиши мумкин.
16-модда. Давлат мукофотлари билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлардан фойдаланадилар ҳамда бир марта бериладиган пул мукофоти ёки шу қийматдаги эсдалик совғасини оладилар".
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов