ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2016 й. 294-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Қашқадарё вилоятининг шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш ва реконструкция қилишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2014 йил 20 февралдаги 31-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.2016 й.

N 294



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ҚАШҚАДАРЁ

ВИЛОЯТИНИНГ ШАҲРИСАБЗ ШАҲРИДА ОБЪЕКТЛАРНИ

ҚУРИШ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШГА ДОИР КОМПЛЕКС

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА" 2014 ЙИЛ 20

ФЕВРАЛДАГИ 31-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий майдонида қурилаётган мажмуалардан самарали фойдаланиш, уларнинг тарихий-архитектуравий ва туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, миллий ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, ҳунармандлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш ва реконструкция қилишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2014 йил 20 февралдаги 31-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 8-сон, 82-модда) 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Тижорат банкларига:

буюртмачиларга ҳамда Дастурга киритилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни амалга ошириш учун жалб этилган пудрат ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ставкалар бўйича кредитлар ажратиш;

Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий майдонида қурилган тадбиркорлик объектларини сотиб олиш учун тадбиркорлар ва ҳунармандларга 15 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкалари бўйича кредитлар ажратиш тавсия этилсин".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 19 сентябрь, 37-сон, 431-модда




















Время: 0.0290
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск