язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2016 й. 393-сон "Ариза берувчи - уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.11.2016 й.

N 393



АРИЗА БЕРУВЧИ - УЙ ҚУРУВЧИНИНГ

ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ

ОРГАНЛАРИ ТАВСИЯЛАРИ АСОСИДА 2017-2021

ЙИЛЛАРДА ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА ЯНГИЛАНГАН

НАМУНАВИЙ   ЛОЙИҲАЛАР   БЎЙИЧА   АРЗОН

УЙ-ЖОЙЛАР  ҚУРИШ  ДАСТУРИДА  ИШТИРОК

ЭТИШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Мазкур Қарор ЎзР ВМ 09.02.2018 й. 103-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш кўламларини кенгайтириш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ариза берувчи - уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 28 ноябрь, 47-сон, 542-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 11-сон, 106-модда