язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2016 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2016 й. 289-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.09.2016 й.

N 289



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг

айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

тўғрисида" 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон Қонуни)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон Қонунининг 22-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 8 сентябрдаги

289-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомда:


а) 7-банднинг иккинчи хатбошидаги "Стандартлаштириш тўғрисида" сўзларидан олдин "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида" сўзлари қўшилсин;


б) 8-бандда:


"а" кичик бандида:

биринчи хатбошидаги "Стандартлаштириш тўғрисида" сўзларидан олдин "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"маҳсулотлар ва хизматларнинг техник регламентларда белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган намуналар олиш, маҳсулотларни синаш ва ўлчаш методларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатларини тасдиқлайди";

бешинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

"д" кичик бандининг учинчи хатбошидаги "стандартларга" сўзидан кейин "техник регламентларга" сўзлари қўшилсин;


в) 10-бандда:

иккинчи хатбошидаги "стандартлаштириш" сўзидан олдин "техник жиҳатдан тартибга солиш" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошидаги "стандартлаштириш" сўзидан олдин "техник жиҳатдан тартибга солиш" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 10 майдаги 86-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 5-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиялар тўғрисидаги низомнинг 21-бандига қуйидаги мазмундаги "к" кичик банд қўшилсин:

"к) маҳсулотлар ва хизматларнинг техник регламентларда белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган намуналар олиш, маҳсулотларни синаш ва ўлчаш методларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатларини тасдиқлайди".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 13 сентябрь, 36-сон, 415-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 9-сон, 84-модда