язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2016 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2016 й. 317-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига кўчмас мулкка оид кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.2016 й.

N 317



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА КЎЧМАС

МУЛККА    ОИД    КАДАСТР    ҲУЖЖАТЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ    ТАРТИБИНИ    ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тўғрисида" 2016 йил 3 августдаги 251-сон қарорига мувофиқ, шунингдек кўчмас мулкка оид кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                  Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 21 сентябрдаги

317-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

баъзи қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 40-модда):


а) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "лойиҳасини тузадиган" сўзларидан кейин "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳа институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 18-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни ер участкалари қуйидагилар учун олиб қўйилган ҳолатларда қопланмайди:

якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жой биносига хизмат кўрсатиш;

мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва даволаш муассасалари қуриш;

сув хўжалиги, мелиорация объектлари ва гидротехника иншоотлари қуриш;

муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар барпо этиш";


в) 20-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 21-бандда:

биринчи хатбошидаги "бошқармаларининг" сўзидан кейин "(кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади)" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


д) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш учун ҳудудий бошқармаларнинг махсус ҳисоб рақамларига тушган маблағларнинг 90 фоизидан "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланган ишчи режа асосида қуйидагилар учун фойдаланилади:

янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш;

тупроқ унумдорлигини ошириш;

коллектор-дренаж тармоғини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ерларни капитал планировка қилиш ва уларнинг сув таъминотини ошириш;

пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш;

ўрмонлар ва мевали ўрмонзорларни барпо этиш, тиклаш;

қумликлар, сув ҳавзалари ва дарёларнинг қирғоқбўйи минтақаларини дарахтзорлаштириш;

тоғ ёнбағирларини террасалаш ва эрозияга қарши бошқа тадбирларни амалга ошириш;

ер тузиш, кадастр ва ўрмон барпо этиш ишлари;

яйловларда суғориш пунктларини (скважиналар, қудуқлар ва сув қувурларини) қуриш ва жиҳозлаш;

фермер хўжаликларининг ер участкаларини мақбуллаштириш бўйича ер тузиш ҳужжатларини тузиш;

бузилган ерларни рекультивация қилиш;

автоматлаштирилган ер-ахборот тизимларини яратиш.

Ушбу бандда кўрсатилган ишларни бажариш учун жалб этиладиган пудрат ташкилотларини ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш мелиорация, ирригация ва ерларни текислаш ишлари учун белгиланган тартибда "Ўздавнефтгазинспекция" ДИ томонидан тасдиқланадиган режалаштирилган ҳажмлар ҳисобига амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш учун тушган маблағлар ҳисобидан ҳудудий бошқармаларга биттадан штатдаги ходим ажратилади, унинг вазифасига юқорида кўрсатилган, шу жумладан ташкилий техника воситалари, жиҳозлар ва ускуналар харид қилиш ишларини ташкиллаштириш киради.

Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари томонидан маблағларни сарфлаш "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган смета бўйича амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш ҳисобига тушган маблағлардан ер муносабатлари билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича амалга оширилади";


е) қуйидаги мазмундаги 24-1-банд қўшилсин:

"24-1. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш ҳисобига тушган маблағларнинг 10 фоизи қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича қарзларни тўлаш учун судларга даъволар киритилганда давлат божларини ва суд харажатларини тўлашга, тегишли штат бирликларини таъминлашга, ходимларни ижтимоий ҳимоялашга ва моддий-техника базасини ривожлантиришга қуйидаги тартибда тақсимланади:

маблағларнинг 7 фоизи "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

3 фоизи ҳудудий бошқармаларда қолади.

Ҳудудий бошқармалар маблағларнинг тушишига кўра, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига тегишли бўлган маблағларни унинг махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар";


ж) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш тартибида келиб тушган маблағлардан ушбу Низомнинг 24 ва 24-1-бандларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун, қоидага кўра, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари олиб қўйилган туманларда фойдаланилади.

Дебиторлик қарзнинг ундирилган суммаси унга қўшиб ёзилган пеня билан бирга ушбу Низомнинг 24 ва 24-1-бандларида ва ушбу бандда белгиланган тартибда тақсимланади.

Айрим ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ёки вилоят ҳокимининг қарорлари асосида улардан Қорақалпоғистон Республикасининг ёки ўша вилоятнинг бошқа туманларида фойдаланиш мумкин";


з) 30-бандда:

формула қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


Пс/хп = {[(Cор. х Бб х Sор х Км.) + (Cбог. х Sбог. х Км) + (Cор х Бб х

Sз.ор. х Км х 0,1) + (Cбог. х Sз.б. х Км х 0,1) + (Cс.п. х Sс.п. х Км)] х

Ки} + ПЧ,


қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:

б - олиб қўйиладиган суғориладиган ерлар тупроқларининг ўртача бонитет баллари, балл";

саккизинчи - ўн бешинчи хатбошилар тўққизинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


и) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар ўрнига бериладиган бир хил янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати табиий зоналардаги жойига қараб 1 гектар учун қуйидаги миқдорларда қабул қилинади:

текислик (ёғинлар билан таъминланмаган) зонасида - 1462 минг сўм;

текислик-адир (ёғинлар билан ярим таъминланган) зонасида - 2162 минг сўм;

тоғолди ва тоғғинлар билан таъминланган) зонасида - 2641 минг сўм";


к) 37-бандда:

формула қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

с/хпвр. =

с/хп х Ч1 х 4) + (Пс/хп х Ч2 х 2) + (Пс/хп х Ч3 х 1),

100 ;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ч - қишлоқ хўжалиги ерлари доимий фойдаланишга олиб қўйилганда, қишлоқ хўжалиги нобудгарчиликлари суммасидан қишлоқ хўжалиги ерлари олиб қўйилгани учун ҳисобланадиган фоиз миқдори 10 йилгача - 4 фоиз (Ч1 х 4), 11 йилдан 30 йилгача - ҳар бир йил учун 2 фоиздан (Ч2 х 2) ва 31 дан 50 йилгача - 1 фоиздан (Ч3 х 1)";

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


л) 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматни инобатга олиб ҳисобланган миқдори, шунингдек ушбу Низомнинг 32-банди ва унга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари бўйича қурилиш материаллари нархлари индексининг ўтган йилги ўзгариши даражасидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 31 декабрига қадар ҳар йили индексацияланиши лозим";


м) Низомга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ

хўжалиги ерлари ўрнига бериладиган улар билан

бир хил янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш

ҚИЙМАТИ

Ҳудудлар

1 гектар бир хил ерларни суғориш ва

ўзлаштиришнинг бир бонитет балли

учун қиймати, минг сўм


Қорақалпоғистон Республикаси


444,2

вилоятлар:



Андижон


761,6

Бухоро


634,8

Жиззах


507,8

Қашқадарё


507,8

Навоий


507,8

Наманган


698,2

Самарқанд


761,6

Сурхондарё


825,0

Сирдарё


507,8

Тошкент


761,6

Фарғона


698,2

Хоразм


634,8

Тошкент шаҳри


761,6

";


н) Низомга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш

ҚИЙМАТИ

Вертикал

зоналарга бўлиниш


1 гектар пичанзорлар ва

яйловлар ҳолатини тубдан

яхшилаш қиймати, минг сўм


Улардан


тубдан яхшилаш

қиймати


ўрни қопланадиган

маҳсулотнинг

қиймати


"Чўл" минтақаси


242,9

50,1

192,8

"Адир" минтақаси


283,9

88,8

195,1

"Тоғ" минтақаси


398,6

66,5

332,1

".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 26 сентябрь, 38-сон, 449-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 9-сон, 86-модда