язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2016 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2016 й. 385-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.11.2016 й.

N 385



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт

қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида" 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2603-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2603-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                  Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 14 ноябрдаги

385-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Бунда тушум тушиши ёки қайтариб олиб келиш муддати тўғридан-тўғри экспорт контрактлари, шунингдек фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар ва қайта ишловчи корхоналар билан тузилган воситачилик шартномалари, тасдиқланган банк аккредитиви очиш, ёхуд чет элда очилган қўшма корхоналар ва "Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамияти ихтисослаштирилган ташқи савдо компаниясининг савдо уйлари номига биринчи даражали хорижий банкнинг кафолатини расмийлаштириш асосида "Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамияти ихтисослаштирилган ташқи савдо компаниясининг воситачилик шартномалари бўйича янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз маҳсулотлари амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 60 кундан ортиқ бўлмаслиги керак";

иккинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамияти ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси томонидан устав фондида "Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамияти ихтисослаштирилган ташқи савдо компаниясининг улуши камида 51 фоизни ташкил этадиган чет элда очилган қўшма корхоналар ва "Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамияти ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси савдо уйларининг манзилига экспорт қилинганда етказиб берилиши мумкин".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 21 ноябрь, 46-сон, 530-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 11-сон, 102-модда