язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2016 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.11.2016 й. ПҚ-2655-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.11.2016 й.

N ПҚ-2655



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ҲАМДА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

тўғрисида" 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли

Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддаси)


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ ҳамда ер қаъридан оқилона фойдаланишни янада таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 9 ноябрдаги

ПҚ-2655-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сонли қарори билан тасдиқланган солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига тақдим этадиган идора ва ташкилотлар Рўйхати 33-позициясида, "Тақдим этиладиган маълумотларнинг номи устунининг 6-бандидаги "алоҳида" сўзи чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 21 ноябрь, 46-сон, 529-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2016 йил, 11-сон, 370-модда