ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш / Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши /

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.10.2003 й. 472-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 29 октябрдаги

472-сон қарорига

2-ИЛОВА



Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва

прекурсорларни йўқ қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш тартибини белгилаб беради.


2. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш:

уларнинг яроқлилик муддати тугаганда;

гиёҳвандлик воситаси, психотроп модда ёки прекурсорлар, улардан фойдаланиш имконитини истисно этувчи кимёвий ёки физик таъсирга учраганда;

беморлар вафотидан сўнг уларнинг қариндошларидан фойдаланилмай қолган восита ёки модда тариқасида қабул қилинганда;

уларнинг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки прекурсорларга мансублигини аниқлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда амалга оширилади.


3. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш юридик шахслар томонидан уларда фаолиятнинг кўрсатиб ўтилган турига лицензия мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.


4. Онкологик беморлар уйида вафот этгандан кейин қолган гиёҳвандлик воситаларидан нотўғри фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари қариндошлар томонидан топширилган фойдаланилмаган рецептлар, гиёҳвандлик воситалари қолдиқлари ва фойдаланилган гиёҳвандлик воситаларининг бўш ампулалари ҳисоби юритилишини ташкил этишлари зарур. Даволаш-профилактика муассасаси бўйича буйруқ билан ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш учун масъул бўлган шахсга ўлим тўғрисидаги маълумотномани расмийлаштириш, вафот этган онкологик беморнинг қариндошларидан фойдаланилмаган рецептлар, таркибида гиёҳвандлик воситалар бўлган дори-дармон препаратлари қолдиқларини, бўш ампулаларни қабул қилишни ташкил этиш вазифаси юкланади. Мазкур ходим амбулатория картасига ёзилган навбатдаги рецепт олинган пайтдан бошлаб препарат сарфини таққослаши зарур. Топширилган рецептлар ва препаратлар сони, уларнинг номлари ва доривор шакли (ампула, таблетка, кукун) тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган, муассаса раҳбари томонидан имзоланган ва думалоқ муҳр билан тасдиқланган махсус журналда рўйхатдан ўтказилади.

Журнал мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ расмийлаштирилади.

Топширилган рецептлар ва доривор препаратлар йўқ қилингунга қадар сейфда ёки металл шкафларда сақланиши керак.

Вафот этган беморларнинг қариндошлари томонидан топширилган фойдаланилмаган гиёҳвандлик моддаларини ва улар ёзиб бериладиган рецептларни ҳисобга олиш журналида вафот этган онкологик беморларнинг қариндошлари томонидан топширилган, йўқ қилинган фойдаланилмаган гиёҳвандлик воситалари ва рецептлар, шунингдек бўш ампулалар сони тўғрисида белги қўйилади.

Уйда вафот этган онкологик беморнинг қариндошлари томонидан топширилган кукун, таблетка, ампулалардаги гиёҳвандлик воситалари ва фойдаланилмаган рецептлар жамланиши давомида масъул шахс уларни ҳисобдан чиқаришга тайёрлайди ва кейинчалик 5 кун ичида йўқ қилинади. Йўқ қилиш ҳар ойнинг 30-кунидан кечикмай гиёҳвандлик воситалари даволаш-профилактика муассасасининг гиёҳвандлик воситалари ҳисобини юритиш ва сарфлашни назорат қилиш бўйича доимий ишловчи комиссияси ва ҳудудий ички ишлар органи вакилининг иштирокида мазкур Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ бир марта ўтказилади.

Фойдаланилган гиёҳвандлик воситаларининг бўш ампулалари ҳам масъул шахс томонидан кейинчалик йўқ қилинган ҳолда ҳисобдан чиқариш учун тайёрланади. Йўқ қилиш даволаш-профилактика муассасасининг гиёҳвандлик воситалари ҳисобини юритиш ва сарфлашни назорат қилиш бўйича доимий ишловчи комиссияси томонидан мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ далолатнома тузилган ҳолда 10 кунда бир марта ўтказилади.


5. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган ҳолларда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш учун ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари вакилларидан иборат бўлган комиссия ташкил этадилар.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш учун лицензияга эга бўлмаган, бироқ уларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган корхоналар ёки муассасалар билан шартномалар тузадилар ва қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда йўқ қилиниши керак бўлган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни уларга берадилар.


6. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш зарурати муассаса раҳбарининг буйруғи билан тайинланган масъул шахс томонидан асосланади. Бунда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ҳисобдан чиқариш ва кейинчалик йўқ қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларининг номи, уларнинг дори турлари, миқдори, дозаси, қадоқланиши ва серия рақамлари кўрсатилган ҳолда;

йўқ қилиниши керак бўлган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг нетто ва брутто оғирлиги;

йўқ қилиш сабаблари;

йўқ қилиш учун масъул бўлган шахс;

йўқ қилиш жойи ва усули.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлмаган юридик шахслар гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш учун лицензияга эга бўлган корхона ёки муассаса билан тузилган шартноманинг тартиб рақамини ва унинг тузилган санасини кўрсатадилар.

Буйруқ нусхаси келишиш учун:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудий соғлиқни сақлаш органига;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудий ички ишлар органига;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудий экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат органига юборилади.

7. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни йўқ қилиш махсус жиҳозланган майдончаларда ва (ёки) махсус тайёрланган биноларда амалга оширилади.


8. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш ишларини бажарувчи ходимлар гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан ишлаш тажрибасига эга бўлишлари, йўқ қилинаётган моддаларнинг физик-кимёвий ва заҳарли хоссаларини ҳамда зарарсизлантириш ва йўқ қилишда кечадиган кимёвий реакцияларни билишлари керак.

Тиббий мақсадларда фойдаланиладиган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган комиссия томонидан ўтказилади.


9. Тиббий мақсадларда фойдаланиладиган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар қуйидаги хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда йўқ қилинади:

суюқ дори турлари (инъекция учун ампулалар ва флаконлар, микстуралардаги эритмалар, томчилар) янчиш йўли билан, кейинчалик ампула ва флаконларнинг ичидаги 1:100 нисбатида сув билан аралаштирилган ва ҳосил бўлган эритма канализацияга оқизилган ҳолда йўқ қилинади, янчилган ампула ва флаконларнинг қолдиқлари ишлаб чиқариш чиқиндиси ёки маиший чиқинди сифатида оддий тартибда чиқариб ташланади;

гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг сувда эрийдиган субстанциялари мавжуд бўлган қаттиқ дори турлари (кукунлар, таблеткалар, капсулалар) кукунсимон ҳолатга келгунга қадар майдалангандан сўнг 1:100 нисбатида сувга аралаштирилиши ва ҳосил бўлган суспензия (ёки эритма) канализацияга оқизилиши керак;

сувда эримайдиган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг субстанциялари мавжуд бўлган қаттиқ дори турлари (кукунлар, таблеткалар, капсулалар), юмшоқ дори турлари (суртма, суппозиторийлар), гиёҳвандлик воситаларининг трансдермал турлари, шу жумладан фойдаланилганлари ҳам, шунингдек фармацевтика субстанциялари ёқиш йўли билан йўқ қилинади.

Ёқилиши керак бўлган доривор воситалар мавжуд ёнувчи суюқликка яхши ҳўлланган ҳолда қоғозга ўралади, тунука патнисга жойлаштирилади ва тутун тортадиган жавон ичида ёқилади (агар бинонинг ичида йўқ қилинса) ёки гулханда ёқилади (агар майдончада йўқ қилинса). Кул 4-классли хавфли модда сифатида чиқариб ташланади ёки оддий тартибда кўмиб ташланади.


10. Техник кўрсаткичларга кўра саноат ишлаб чиқариши тармоқларида, лаборатория тадқиқотларида ва бошқаларида қўлланилмаган прекурсорларни йўқ қилиш норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.


11. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилишда комиссия томонидан далолатнома тузилади (мазкур Низомга 5-илова), унда қуйидагилар кўрсатилади:

далолатнома тузилган сана ва жой;

йўқ қилишда қатнашган шахсларнинг иш жойи, лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;

йўқ қилиш асослари;

йўқ қилинадиган гиёҳвандлик воситаси, психотроп модда ва прекурсорнинг номи (дори тури, дозаси, ўлчов бирлиги, серияси кўрсатилган ҳолда) ва миқдори, шунингдек сақланган идиш ва ўрам тури тўғрисидаги маълумотлар;

йўқ қилиш усули.

Далолатноманинг нусхалари сони гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилишда иштирок этган томонлар сони билан белгиланади.


12. Уларга нисбатан йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни кейинчалик фойдаланиш учун бериш тақиқланади.


13. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар йўқ қилиниши учун гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг тегишли турларига лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг раҳбарлари жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Уйида вафот этган онкологик беморларнинг қариндошлари

томонидан топширилган фойдаланилмаган гиёҳвандлик

воситалари ва фойдаланилмаган рецептларни ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ

Туш-

ган

санаси


Беморнинг исми,

фамилияси

ва отасининг

исми манзили,

амбулатория

картаси рақами


Гиёҳвандлик

препаратлар ва

рецептларнинг

умумий

миқдори


Гиёҳвандлик

воситасининг

серияси ва

рецептларнинг

рақами


Топширилган

гиёҳвандлик

воситалари-

нинг номи


Ампулалар,

кукунлар,

таблеткалар

ва рецептлар

миқдори


Топширувчининг

фамилияси ва

имзоси


Қабул

қилувчининг

фамилияси

ва имзоси


Йўқ

қилинганлиги

тўғрисида

белги


2

3


4

5

6

7

8

9

10





Низомга

2-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"


Раҳбар ________________

Имзо


М.Ў. "___" _______200___ й.

Уйида вафот этган беморларнинг қариндошлари томонидан

топширилган гиёҳвандлик воситаларини йўқ қилиш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА


Комиссия (беш кишидан кам бўлмаган) таркиби

Комиссия аъзолари _________________________________________________

(Ф.И.О, лавозими)

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


Сана, ой, йил ______________________________________________________


Уйида вафот этган беморларнинг қариндошлари томонидан ________ дан

___ гача давр давомида топширилган гиёҳвандлик воситалари


Ампулаларда _________________________________________________ дона

(номи, дозаси, ўлчов бирлиги, серияси)


Кукунларда ___________________________________________________ дона

(номи, дозаси, ўлчов бирлиги, серияси)

1.

2.

3.

4.


Таблеткаларда ________________________________________________ дона

(номи, дозаси, ўлчов бирлиги, серияси)

1.

2.

3.

4.


Бошқа дори турлари ________________________________________________

(номи, дори шакли, дозаси, ўлчов бирлиги, серияси, миқдори)

йўқ қилинди.


Йўқ қилиш усули ___________________________________________________


Комиссия аъзоларининг имзоси:






Низомга

3-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"


Раҳбар ________________

Имзо


М.Ў. "___" _______200___ й.

Фойдаланилмаган гиёҳвандлик воситалари

рецептларини йўқ қилиш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА


Комиссия (уч кишидан кам бўлмаган) таркиби

Комиссия аъзолари _________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими)

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


Далолатнома тузилган жой _________________________________________

Йўқ қилиш учун асос _______________________________________________


Cана, ой, йил ______________________________________________________


______________ дан ______________________ гача давр учун ёзиб берилган

рецептлар _______________________________________________ (миқдори)

(рецепт рақами, касаллик варақасининг шифри ва рақами)

бемордаги ________________________________________ дона (ёзув билан)

фойдаланилмаган гиёҳвандлик воситалари рецептлари йўқ қилинди.


Рецептлар ёқиш йўли билан йўқ қилинди


Комиссия аъзоларининг имзоси:


Далолатнома уч йил мобайнида сақланади.






Низомга

4-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"


Раҳбар ________________

Имзо


М.Ў. "___" _______200___ й.

Соғлиқни сақлаш муассасаларида

фойдаланилган гиёҳвандлик воситаларининг

ампулаларини йўқ қилиш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА


Комиссия (уч кишидан кам бўлмаган) таркиби

Комиссия аъзолари _________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими)

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


Далолатнома тузилган жой _________________________________________


Йўқ қилиш учун асос _______________________________________________


Cана, ой, йил ______________________________________________________


___________ дан ______________ гача давр учун қўлланилган гиёҳвандлик

воситаси ______________________________________ (миқдори) бемордаги

(рецепт рақами, касаллик варақасининг шифри ва рақами)

__________________________________________________ дона миқдоридаги

(ёзув билан) гиёҳвандлик воситаларининг фойдаланилган ампулалари

йўқ қилинди.


Ампулалар синдириш йўли билан йўқ қилинди


Комиссия аъзоларининг имзоси:


Далолатнома уч йил мобайнида сақланади.






Низомга

5-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"


Раҳбар ________________

Имзо


М.Ў. "___" _______200___ й.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар

ва прекурсорларни йўқ қилиш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА


Комиссия (уч кишидан кам бўлмаган) таркиби

Комиссия аъзолари _________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


Далолатнома тузилган жой _________________________________________


Cана, ой, йил ______________________________________________________


______________________________________________________________ номи

(гиёҳвандлик воситаси, психотроп модда, прекурсор, дори тури, дозаси, ўлчов бирлиги, серияси)

________________________________________________________ миқдорида

(ёзув билан)

____________________________________________________ қарори асосида


Йўқ қилиш усули:___________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


Комиссия аъзоларининг имзоси:




































Время: 0.1875
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск