ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш / Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни транзит йўловчиларни даволаш учун ташиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.10.2003 й. 472-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 29 октябрдаги

472-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик

воситалари ва психотроп моддаларни транзит

йўловчиларни даволаш учун ташиш ва улардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом транзит йўловчиларни даволаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ташиш ҳамда фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит (трансфер) ўтувчи беморлар даволаниш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида" 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган, II Рўйхат ва III Рўйхатга киритилган, Ўзбекистон Республикасида Давлат назоратида бўлган қуйидаги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ўзлари билан олиб ўтишлари мумкин:

етти кун қабул қилишга мўлжалланган дозадан ортиқ бўлмаган миқдорларда гиёҳвандлик воситалари;

15 кун қабул қилишга мўлжалланган дозадан ортиқ бўлмаган миқдорларда психотроп моддалар.


3. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган беморлар Давлат чегарасидан ўтиш чоғида кириш пунктида ўзларида мавжуд гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар тўғрисида декларация тўлдиришлари ҳамда:

бемор яшаган мамлакатнинг тиббиёт муассасалари томонидан гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп модданинг номи, унинг дори тури, врач томонидан тайинланган гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп моддасини қабул қилиш ва давомийлик муддати кўрсатилган ҳужжати(даволовчи врач хулосаси)ни;

гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар сотиб олинганлигининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатини (рецепт нусхаси);

гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни божхона органларига кўрсатишлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси божхона органлари юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлигини ҳамда беморда бўлган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг номига ва миқдорига мувофиқлигини белгиланган тартибда назорат қилади.


4. Йўловчиларда тиббий ҳужжатларда кўрсатилган ҳамда божхона органига маълум қилинган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг миқдори ортиқ бўлган тақдирда, ортиқча гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар олиб қўйилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида декларация тўлдирмаган ёки яширин ҳолда ташиган тақдирда қонунбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ санкциялар қўлланилади.

5. Агар бемор Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушланиб қолган ва даволанишни давом эттириш учун гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қўшимча сотиб олиш лозим бўлса, унда улар Ўзбекистон Республикасида берилган рецепт асосида берилади.


6. Рецептлар врач кўригидан ўтиб гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар зарурияти сабаб бўлган касаллик ташхиси тасдиқлангандан кейингина берилади.

Транзит тарзида ўтувчи шахс рўйхатдан ўтган жойдаги ҳудудий тиббий муассасаларининг врач-мутахассислари томонидан ёхуд транзит тарзид ўтувчи йўловчилар касаллиги бўйича ихтисослаштирилган тиббий муассасалар врачлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади.


7. Рецептлар қабул қилинган қоидаларга мувофиқ белгиланган намунадаги бланкаларга ёзиб берилади.


8. Ёзиб берилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бевосита транзит тарзида ўтувчи беморлар томонидан ўз маблағи ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг тегишли дорихона муассасаларидан сотиб олинади.


9. Давлат чегарасида чиқиш пунктидан ўтиш вақтида беморлар:

Ўзбекистон Республикасига гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни олиб кириш ёки унинг ҳудудида сотиб олиш қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (врач хулосаси ва рецепт нусхаси);

йўловчи божхона декларациясида кўрсатилган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг қолдиғини божхона органларига кўрсатадилар.




































Время: 0.1963
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск