язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 13.12.2016 й. 48-сон "Автомобилда ташувчининг фойдаланиш хизмати ва техника хизмати тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.12.2016 й. 1936-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.12.2016 й.

N 1936-1




ЎЗБЕКИСТОН

АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ

АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ

13.12.2016 й.

N 48


БУЙРУҒИ



Автомобилда ташувчининг фойдаланиш

хизмати ва техника хизмати тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2009 йил 3 мартдаги 19-сон буйруғи (рўйхат рақами 1936, 2009 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 192-модда) билан тасдиқланган Автомобилда ташувчининг фойдаланиш хизмати ва техника хизмати тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                        В. Исмаилов






Буйруққа

ИЛОВА



Автомобилда ташувчининг фойдаланиш

хизмати ва техника хизмати тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадан "(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 120-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунига асосан, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.".


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 19 декабрь, 50-сон, 576-модда