язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2016 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.12.2016 й. ПФ-4866-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

13.12.2016 й.

N ПФ-4866



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 25 октябрдаги ПҚ-2641-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон қурилиш материаллари ишлаб чиқариш давлат концерни - "Ўзқурилишматериаллари"ни "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компаниясига ўзгартириш тўғрисида" 1997 йил 29 майдаги ПФ-1787-сонли Фармони;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш материаллари саноатида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тармоқни жадал ривожлантириш тўғрисида" 2005 йил 24 мартдаги ПФ-3586-сонли Фармонининг 4-банди.


3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур Фармонга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Зокиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 13 декабрдаги

ПФ-4866-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сонли қарорининг 3-иловасида "Э.М. Акрамов - "Ўзқурилишматериаллари" АК бошқаруви раиси" сўзлари "Б.К. Зарипов - "Ўзқурилишматериаллари" АЖ бошқаруви раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 23 июлдаги ПҚ-2374-сонли қарори 8-иловасида "Мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари" бўлимининг 7-бандидаги "АК" қисқартма сўз "АЖ" қисқартма сўзи билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 30 сентябрдаги ПҚ-2414-сонли қарорининг 2-иловасида "Э.М. Акрамов - "Ўзқурилишматериаллари" АК бошқаруви раиси" сўзлари "Б.К. Зарипов - "Ўзқурилишматериаллари" АЖ бошқаруви раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 25 октябрдаги ПҚ-2641-сонли қарори 1-иловасининг номидан "баланс қиймати бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 19 декабрь, 50-сон, 565-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2016 йил, 12-сон, 418-модда