Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Деҳқон хўжалигининг Устави (АВ томонидан 20.12.2016 й. 2848-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 20.12.2016 й. 294-мҳ-сонли буйруғига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 20 декабрда 2848-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2016 йил 20 декабрдаги

294-мҳ-сонли буйруғига

7-ИЛОВА

______________________________

(рўйхатга олувчи органнинг номи)

томонидан 20___ йил "__" _____да

________________-сон реестр

рақами билан


"РЎЙХАТГА ОЛИНГАН"


М.Ў.

"_____________________" dehqon

xo`jaligi бошлиғининг ______ йил

"__" _________даги ___-сон

қарори билан



"ТАСДИҚЛАНГАН"


М.Ў.

"______________________"



DEНQON XO`JALIGIНИНГ

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Деҳқон хўжалиги - оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирадиган ва реализация қиладиган тадбиркорлик фаолияти субъектидир.

"__________" dehqon xo`jaligi (бундан буён матнда "деҳқон хўжалиги" деб номланади) мазкур устави Ўзбекистон Республикасининг "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ташкил этилган.

Деҳқон хўжалиги ижара шартномасига кўра узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товари ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган мустақил хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади.


1.2. Деҳқон хўжалиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар билан шартнома асосида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларига киришишга ҳақли.


1.3. Деҳқон хўжалиги давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин юридик шахс мақомини олади ва ўз номидан шартномалар тузиш, ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлиш, судда даъвогар ва жавобгар бўлиб қатнашиш ҳуқуқига, банкларда ҳисоб рақамлар очишга ҳамда номи ёзилган муҳр ва штампга эга бўлади.


1.4. Давлат деҳқон хўжалиги мажбуриятлари юзасидан, деҳқон хўжалиги эса давлат мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди.


1.5. Деҳқон хўжалигининг хўжалик фаолиятига, шу жумладан деҳқон хўжалиги томонидан агротехника усулларини, етиштириладиган маҳсулот турларини танлашда, унинг нархини ва уни реализация қилиш йўналишларини аниқлашда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


1.6. Деҳқон хўжалигининг тўлиқ номи: "_____________________" dehqon xo`jaligi.


1.7. Деҳқон хўжалигининг ер майдони миқдори: ______:

Деҳқон хўжалигининг манзили:______________________________


1.8. Деҳқон хўжалигининг бошлиғи: __________________________.

Паспорт маълумотлари: ____________________________________



II. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИНИНГ

МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ


2.1. Деҳқон хўжалиги фаолиятининг мақсади қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш асосида даромад (фойда) олиш, аҳолини маҳсулотга ҳамда ўз оила аъзоларининг ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжларини қондиришдан иборатдир.


2.2. Деҳқон хўжалигининг асосий фаолият турлари қуйидагилардан иборат:

- ____________________________________;

- ____________________________________.



III. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ВА УНИНГ АЪЗОЛАРИНИНГ

ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


3.1. Деҳқон хўжалиги юридик шахснинг барча ҳуқуқларига эга бўлади.

Деҳқон хўжалиги тадбиркорлик шаклларидан бири бўлиб, ташкил этилишидан кўзланган мақсадларига эришиш учун шу мақсадларига монанд тадбиркорлик фаолиятларини амалга оширишга ҳақлидир. Деҳқон хўжалиги мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги хўжалик юритувчи корхоналар билан тенг ҳуқуқларга эга.


3.2. Деҳқон хўжалиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзига берилган томорқа ер участкасида деҳқон хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини мустақил ташкил этиш;

етиштирилаётган ва реализация қилинаётган маҳсулотга мустақил равишда баҳо белгилаш;

ўзи етиштирган маҳсулотни, шу жумладан бу маҳсулотни истеъмолчиларга ўз хоҳиши бўйича реализация қилиш ҳуқуқини тасарруф этиш;

харид этиладиган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўланадиган фьючерс битимлари тузиш;

тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларга сотиш учун ва эркин савдога мўлжалланган акцияларни сотиб олиш;

ўз мол-мулкини, шунингдек томорқа ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини, шу жумладан кимошди савдоси асосида сотиб олинган ҳуқуқни гаровга қўйиш.


3.3. Деҳқон хўжалиги қуйидагиларни бажариши шарт:

томорқа ер участкасидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланиш;

табиий объект бўлмиш ерга зарар етказмаслик;

томорқа ер участкасини асраш, унинг унумдорлигини сақлаш ва ошириш юзасидан сарф-харажатлар қилиш;

янги берилган томорқа ер участкасидан, агар қонун ҳужжатларида бошқа муддат белгиланган бўлмаса, бир йил ичида фойдаланишга киришиш;

агротехника талабларига, белгиланган режим, сақлаш вазифаси ва сервитутларга риоя этиш;

деҳқон хўжалигининг мажбуриятлари ва қарзлари бўйича тўла жавобгар бўлиш;

хўжалик аъзолари учун хавфсиз меҳнат шароитини таъминлаш.

Қонун ҳужжатларида деҳқон хўжалигининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам назарда тутилиши мумкин.


3.4. Деҳқон хўжалиги аъзолари:

хўжалик аъзолари ўртасидаги шартнома шартларига кўра биргаликда ёки якка тартибда фойдаланиладиган даромаддан ўз улушини олиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ижтимоий суғуртасидан ўтказилиш ва ижтимоий таъминланиш, шунингдек товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун деҳқон хўжалигида сарфланган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаб борилган тақдирда меҳнат стажига киритилиш ҳуқуқига эга.

Деҳқон хўжалиги аъзолари деҳқон хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятида шахсий меҳнати билан иштирок этиши шарт.

Қонун ҳужжатларида деҳқон хўжалиги аъзоларининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам назарда тутилиши мумкин.



IV. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИНИНГ МУЛКИ ВА УНИНГ

МОЛ-МУЛКИГА БЎЛГАН МУЛК ҲУҚУҚИ


4.1. Деҳқон хўжалиги:

ўзига карашли уй-жойлар, хўжалик иморатлари, экинзорлар, қишлоқ хўжалик экинлари ва кўчатлари, дов-дарахтлар, маҳсулдор чорва моллар, паррандалар, қишлоқ хўжалик техникаси, асбоб-ускуналар ва ашё-анжомлари, транспорт воситалари, пул маблағлари, интеллектуал мулк объектлари, шунингдек, бошқа мол-мулкларга;

ишлаб чиқариш фаолияти натижасида етиштирилган маҳсулотларга;

олинган даромадларга (фойдага);

қонунда тақиқланмаган асосларда эга бўлган бошқа мол-мулкка мулкдордир.


4.2. Деҳқон хўжалигининг ўзига қарашли мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи давлат ҳимоясидадир.


4.3. Деҳқон хўжалигининг мол-мулки, агар унинг аъзолари ўртасидаги келишувга биноан умумий улушли мулк ташкил этиш назарда тутилган бўлмаса, унинг аъзоларига умумий биргаликдаги мулк асосида қарашли бўлади.


4.4. Деҳқон хўжалигининг мол-мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш хўжалик аъзоларининг ўзаро келишуви асосида амалга оширилади.


4.5. Деҳқон хўжалиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мол-мулкни ҳосил қилиш, кўпайтириш, олиш, сотиш, уни ижарага ёки вақтинча фойдаланишга олиш ҳуқуқига эга.



V. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИНИ БОШҚАРИШ


5.1. Деҳқон хўжалигининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкасига мерос қилиб қолдирилган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилган оила бошлиғи ёки оиланинг муомалага лаёқатли аъзоларидан бири бошқаради. Деҳқон хўжалигининг бошлиғи вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотган тақдирда ёки узоқ вақт ишда бўлмаганда у ўз мажбуриятларини бажариш ваколатларини хўжалик аъзоларидан бирига беришга ҳақлидир.


5.2. Деҳқон хўжалигининг бошлиғи:

хўжаликнинг бутун иш фаолиятини ташкил қилади;

юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларида деҳқон хўжалиги номидан иш кўради;

деҳқон хўжалиги номидан ишончномасиз иш юритади;

ишончномаларни беради, шартнома ва битимлар тузади;

деҳқон хўжалиги аъзолари учун хавфсиз ҳамда унумли меҳнат қилишлари учун шарт-шароит яратиб беради;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иш вақти муддатини, иш ҳақларини белгилайди, моддий рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллайди;

деҳқон хўжалиги номидан ҳужжатларни имзолайди.



VI. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИДА МЕҲНАТ


6.1. Деҳқон хўжалигининг фаолияти хўжалик аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади. Деҳқон хўжалигидаги муайян ишни бажаришга бошқа шахслар меҳнат шартномаси асосида вақтинча жалб этилиши мумкин.


6.2. Деҳқон хўжалигининг аъзолари деҳқон хўжалиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда бадаллар тўланган тақдирда давлат ижтимоий суғуртасидан ўтказилиши лозим.


6.3. Деҳқон хўжалигининг барча аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаб бораётган деҳқон хўжалиги аъзоларининг меҳнат фаолияти ҳисобини деҳқон хўжалиги бошлиғи юритади.


6.4. Деҳқон хўжалигида ишланган вақт давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида меҳнат дафтарчасини белгиланган тартибда расмийлаштирган ҳолда меҳнат стажига қўшилади.


6.5. Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида), бошқа қишлоқ хўжалиги ёки ўрмон хўжалиги корхонасида, муассасасида, ташкилотида ишлаётган деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат фаолияти ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўлаши ҳисобини юритиш тегишинча мазкур кооператив (ширкат хўжалиги), корхона, муассаса ва ташкилот томонидан амалга оширилади.


6.6. Деҳқон хўжалиги аъзоларига ижтимоий суғурта бўйича давлат нафақалари ва пенсиялар тайинлаш ҳамда тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда амалга оширилади.



VII. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИНИНГ МАБЛАҒЛАРИ

ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАРИ


7.1. Деҳқон хўжалиги пул муомаласини юритиш ҳамда пул маблағларини сақлаб туриш ва бу маблағларини эркин тасарруф этиш учун банк муассасасида ҳисобварақлар очиш ҳуқуқига эга. Деҳқон хўжалигининг ҳисобварақларидаги маблағларини фақат унинг розилиги ёки суднинг қарори билан ҳисобдан чиқариш мумкин.



VIII. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ

БИРГАЛИКДАГИ ФАОЛИЯТИ


8.1. Деҳқон хўжаликлари ихтиёрийлик асосида, шу жумладан улушли (пай) асосда маҳсулот етиштириш, харид қилиш, уни қайта ишлаш ва сотиш, моддий-техника таъминоти, қурилиш, техникавий, сув хўжалиги, ветеринария, агрокимё, маслаҳат бериш йўсинидаги ва бошқа хил хизмат кўрсатиш бўйича кооперативларга (ширкатларга), жамиятларга, иттифоқларга, уюшмаларга ва бошқа бирлашмаларга бирлашиш, кириш ҳуқуқига эга.



IX. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИНИНГ

НАТИЖАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


9.1. Деҳқон хўжалиги ўз фаолиятининг натижаларини ҳисобга олиб боради ҳамда статистика ва солиқ органларига белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.



X. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИНИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


10.1. Деҳқон хўжалигини қайта ташкил этиш қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш, ўзгартириш, қайта тузиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


10.2. Деҳқон хўжалиги қуйидаги ҳолларда тугатилади (фаолияти тўхтатилади):

хўжалик фаолиятини давом эттириш истагида бўлган биронта ҳам хўжалик аъзоси ёки меросхўр қолмаган бўлса;

томорқа ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечилганда;

томорқа ер участкаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганда;

белгиланган солиқлар муттасил тўланмаганда;

агар қонун ҳужжатларида бошқа муддат белгиланган бўлмаса, янги берилган томорқа ер участкасидан бир йил мобайнида фойдаланишга киришмаган тақдирда;

деҳқон хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари бир неча марта ёки бир марта, лекин қўпол равишда бузилганда.

Деҳқон хўжалиги:

деҳқон хўжалиги аъзоларининг қарорига биноан;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарорига биноан тугатилади (фаолияти тўхтатилади).


10.3. Деҳқон хўжалигини тугатиш (фаолиятини тўхтатиш) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Деҳқон хўжалиги бошлиғи: ________________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 26 декабрь, 51-сон, 586-модда


















Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск