Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.01.2017 й. 1-сон "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.01.2017 й.

N 1



ҲУДУДЛАРНИ КОМПЛЕКС

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ ДЕПАРТАМЕНТИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 14 декабрдаги ПҚ-2679-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек республика ҳудудларини комплекс ва жадал ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бош ва етакчи мутахассислари тегишли ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатли вакиллари (кейинги ўринларда ваколатли вакиллар деб аталади) ҳисобланадилар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ўн кун муддатда ваколатли вакилларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг маъмурий биноларида зарур мебель, компьютер техникаси ва бошқа техника, алоқа воситалари ва бошқа анжомлар билан жиҳозланган хизмат хоналари ажратилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси (А.Ж. Раматов):

ваколатли вакиллар фаолиятининг ташкилий, моддий-техник ва транспорт таъминоти, уларни уй-жой билан таъминлаш, шунингдек ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш юзасидан чора-тадбирлар кўрсин;

ваколатли вакиллар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилинишини таъминласин;

бир ҳафта муддатда Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг раҳбарлари мутахассислари функционал вазифалари тақсимотини тасдиқласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 9 январь, 1-сон, 17-модда





















Время: 0.2122
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск