Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2003 й. ПФ-3342-сон "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.10.2003 й.

N ПФ-3342



2004-2006 ЙИЛЛАРДА ФЕРМЕР

ХЎЖАЛИКЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

КОНЦЕПЦИЯСИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳамда истиқболда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчи асосий субъект бўлиб қоладиган фермер хўжаликларини устувор ривожлантириш асосида қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш мақсадида:


1. Яқин йилларда фермер хўжаликлари барқарор ривожланишини таъминлашнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

фермер хўжаликларининг тўлиқ иқтисодий ва молиявий мустақиллигини таъминлайдиган ва фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ер ресурсларидан мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланишни рағбатлантарадиган ҳуқуқий шарт-шароитлар ва кафолатларни яратиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқаришни молиялашнинг бозор тамойилларига жавоб берадиган ҳамда молиялашнинг услуб ва шаклларини танлашда, молиявий маблағлардан фойдаланишда фермер хўжаликларининг мустақиллигини, барча харажатларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотишдан тушадиган ўз даромадлари ҳисобига қоплашни таъминлайдиган ишончли тизимини шакллантириш;

бозор шароитида бизнесни бошқариш кўникмаларига эга бўлган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини тайёрлаш тизимини яратиш;

қишлоқда фермер хўжаликларининг эҳтиёжларига қараб барча зарур хизматларни кўрсата оладиган замонавий ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини жадал ривожлантириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси томонидан ишлаб чиқилган 2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси иловага мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда 2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

3. Белгилаб қўйилсинки, танлов асосида фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уларга ерни узоқ муддатли ижарага беришда қишлоқ хўжалиги экинлари, биринчи навбатда, пахта ва ғаллани етиштиришга кетадиган барча харажатлар фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотишдан тушадиган ўз даромадлари ҳисобига қопланиши тамойилига қатъий риоя қилиниши зарур. Бунда электр энергияси, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар етказиб берадиган ва фермер хўжаликларига бошқа хизматлар кўрсатадиган ташкилотлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши шарт.

Камида уч йил давомида мунтазам равишда бу тамойилга амал қилмаган фермер хўжаликлари билан ерни ижарага бериш шартномаси бекор қилиниб, ўзи тарқатиб юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсин.


4. Фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалик майдонларидан бошқа мақсадда фойдаланиш, шу жумладан шартномада кўрсатилган экинлар ўрнига бошқа экин экиш - ижара шартномасини қўпол бузиш деб ҳисобланадиган ҳамда амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган чоралар қўлланиладиган тартиб жорий этилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, фермер хўжалиги фаолиятини юритиш учун ижарага ер майдонлари бериш ҳақидаги туман ҳокимининг қарори вилоят ҳокими бошчилигидаги ер майдонларини ажратиш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссияси томонидан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки билан биргаликда давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот ишлаб чиқараётган фермер хўжаликларини тижорат банклари орқали тўғридан-тўғри кредитлаш йўли билан, мавжуд кредиторлик қарзлари тўлангандан сўнг маблағларни эркин тасарруф қилиш ҳуқуқини берган ҳолда уларни молиялашга 2004-2005 йиллар мобайнида босқичма-босқич ўтишни кўзда тутувчи механизмни ишлаб чиқсин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

фермер хўжаликларига айлантириладиган қишлоқ хўжалик ширкатлари рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тақдимномасига кўра ҳар йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади;

фермер хўжаликлари давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот сотиш бўйича шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳоллари аниқланган ҳолларда, шунингдек, ягона ер солиғи белгиланган тартибда ўз вақтида тўланмаган тақдирда фермер хўжаликлари фаолиятини фақат уларга ижарага берилган ерлардан ижара шартномасига мувофиқ мақсадли ва унумли фойдаланиш масалалари бўйича текширишга йўл қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фермер хўжаликларининг қонуний манфаатлари самарали ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминласин, уларнинг хўжалик фаолиятига бошқарув органлари ва мансабдор шахсларнинг ҳар қандай ноқонуний аралашишга уриниш ҳолларига қатъий чек қўйсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан бирга республика ҳудудларида фермерлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича бизнес-мактаблар тармоғини яратсин, бир ой муддатда уларнинг жойлашиш манзилларини белгиласин;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан бирга икки ой муддатда фермерларни бозор шароитида бизнесни бошқариш ва юритиш, бухгалтерия ҳисоб-китоби, суғурта, банклар ва хизмат кўрсатувчи корхоналар билан муносабатлар асослари бўйича ўқитишни кўзда тутувчи Фермерлар тайёрлаш дастурини тайёрласин ва тасдиқласин, ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан бирга фермер хўжаликлари ўзи учун зарур ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ем-хашак, уруғлик ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун зарур бошқа ресурсларни харид қилиш юзасидан шартномалар тузишнинг бозор механизмларини ишлаб чиқсин ва 2004 йилдан бошлаб жорий этсин.

11. Белгилаб қўйилсинки, тенг ҳуқуқли рақобат шароитини яратиш учун муқобил машина-трактор парклари солиққа тортиш шартлари ва "қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига кўрсатилаётган хизмат (шудгорлаш, экиш, ишлов бериш, йиғиб олиш ва бошқалар) учун ҳисоб-китоблар бўйича "Ўзагромашсервис" уюшмасининг вилоят бирлашмалари машина-трактор паркларига тенглаштирилади.


12. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва истиқболсиз ширкатларни 2004-2006 йилларда фермер хўжаликларига айлантириш дастурини тасдиқласин.

13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


14. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            И. Каримов










































Время: 0.1323
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск