язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Шартномаларнинг айрим турлари/ Пудрат (қурилиш, маиший ва бошқа). Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш/ Хизматлар кўрсатишга (ишларни бажаришга) Намунавий шартнома (ЎзР ВМ 30.10.2003 й. 476-сон қарорига 12-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 30 октябрдаги

476-сон қарорига

12-ИЛОВА



Хизматлар кўрсатишга (ишларни бажаришга)

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА*

_______________________

(шартнома тузилган жой)


№ ___________________

200__й. "____"____________




___________________________________________________________________

(фермер хўжалиги устави)

асосида иш кўрувчи, кейинчалик "Хўжалик" деб юритилувчи

___________________________________________________________________

(фермер хўжалиги номи)

номидан фермер хўжалиги бошлиғи __________________________________

(Ф.И.О.)

бир томондан, ва ___________________________________________________

(устав, қарор, ишончнома)

асосида иш кўрувчи, кейинчалик "Бажарувчи" деб юритилувчи

___________________________________________________________________

(корхона, ташкилот номи)

номидан иш кўрувчи _______________________________________________

(лавозими, Ф.И.О.)

иккинчи томондан мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:



I. ШАРТНОМА МАВЗУСИ


1.1. Мазкур шартнома бўйича "Бажарувчи" "Хўжалик"ка

___________________________________________________________________

(кейинги ўринларда - "Хизматлар" деб юритилади) етказиб бериш, "Хўжалик" ушбу "Хизматлар"ни қабул қилиш ва қийматини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

"Хизматлар"нинг аниқ турлари, уларнинг сони, сифати ва нархи, шунингдек уларни кўрсатиш муддатлари мазкур шартноманинг таркибий қисми ҳисобланган иловада келтирилади.



II. ТОМОНЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


2.1. "Хўжалик"нинг ҳуқуқлари:

"Бажарувчи"дан шартномани бажариш учун зарур бўлган амалдаги давлат стандартлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан таъминлашни талаб қилиш;

"Бажарувчи"дан "Хизматлар" "Хўжалик"нинг ҳисобига транспортда ташилганда транспорт харажатларини қоплашни талаб қилиш;

"Бажарувчи"дан мазкур шартномага мувофиқ бериладиган кўрсатилишини буюртманомага мувофиқ тегишли сифатга эга бўлган "Хизматлар" кўрсатилишини талаб қилиш;

зарур сифатга эга бўлмаган "Хизматлар" кўрсатилган тақдирда ўз танлашига кўра:

- зарур сифатга эга бўлмаган "Хизматлар" шунга ўхшаш "Хизматлар" билан алмаштирилишини;

- "Хизматлар"нинг камчиликлари бепул бартараф этилишини ёки камчиликлар "Хўжалик" ёхуд учинчи шахслар томонидан тўғриланиши харажатларини қоплашни;

- баҳосининг мутаносиб тарзда камайтирилишини талаб қилиш;

шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарар қопланишини "Бажарувчи"дан талаб қилиш.


2.2. "Хўжалик"нинг мажбуриятлари:

ўз буюртманомаси бўйича кўрсатилган "Хизматлар"ни мазкур шартномага мувофиқ қабул қилиш;

"Хизматлар"га мазкур шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган нарх бўйича, қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган пайтдан бошлаб ___кун мобайнида ҳақ тўлаш.


2.3. "Бажарувчи" қуйидаги ҳуқуқларга эга:

кўрсатилган "Хизматлар" учун олдиндан ҳақ тўланишини ва амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ҳажмда узил-кесил ҳисоб қилинишини "Хўжалик"дан талаб қилиш;

берилган буюртманомага мувофиқ кўрсатилган "Хизматлар"ни қабул қилиш асоссиз рад этилиши натижасида етказилган зарар қопланишини "Хўжалик"дан талаб қилиш.


2.4. "Бажарувчи" қуйидагиларга мажбур:

"Хўжалик"ка "Хизматлар"ни мазкур шартномага мувофиқ ёки "Хўжалик" томонидан мазкур шартноманинг 4.8-бандида назарда тутилган тартибда бериладиган унинг буюртманомасига мувофиқ муддатлар, сифат ва миқдорда кўрсатиш;

агар "Хизматлар"ни кўрсатиш жараёнида "Бажарувчи" шартнома шартлари ва нормативлардан чекинишга йўл қўйган бўлса, "Хўжалик"нинг талаби билан аниқланган барча камчиликларни __ кун муддатда текин тузатиб бериш.



III. ШАРТНОМАНИНГ

БАҲОСИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ


3.1. Мазкур шартноманинг баҳоси ___________________________________

(сумма рақамлар ва ҳарфлар билан ёзилади)

сўмни ташкил этади.

Етказиб бериладиган "Хизматлар"нинг баҳоси мазкур шартномага иловада кўрсатилган.


3.2. "Хўжалик" кўрсатиладиган "Хизматлар" туркуми суммасининг _______ фоизи миқдорида олдиндан ҳақ тўлайди. Кўрсатилган "Хизматлар" учун қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин ____ кун муддатда узил-кесил ҳисоб-китоб қилинади.


3.3. Кўрсатилган "Хизматлар" учун __________________________________

(ҳисоб-китоб шакли кўрсатилади)

йўли билан нақд пулсиз тартибда ҳисоб-китоб қилинади.



IV. ШАРТНОМАНИНГ БАЖАРИЛИШИ


4.1. Шартнома мазкур шартнома ва қонун ҳужжатлари шартлари ва талабларига мувофиқ зарур тарзда бажарилиши керак.

Агар томонлар ўз зиммаларига қабул қилинган барча мажбуриятлар бажарилишини таъминласа, шартнома бажарилган деб ҳисобланади.


4.2. Шартнома бажарилишини бир томонлама рад этишга ёки шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.


4.3. "Хизматлар" қабул қилиш-топшириш далолатномалари тузилган сана шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланади.

Ҳисоб-китоб ҳужжатида банк муассасаси штампида кўрсатилган сана "Хизматлар"га ҳақ тўлаш бўйича "Хўжалик" мажбуриятлари бажарилган сана ҳисобланади.


4.4. "Хўжалик"нинг розилиги билан "Хизматлар" муддатидан олдин кўрсатилиши мумкин. "Хўжалик" томонидан кўрсатилган ва қабул қилинган "Хизматлар" учун кейинги даврларда кўрсатилиши керак бўлган "Хизматлар" ҳисобига ҳақ тўланади ва улар ҳисобига ўтказилади.


4.5. "Хўжалик" муддатлар бузилган ҳолда кўрсатилган "Хизматлар"ни қабул қилишни рад этишга ҳақлидир.


4.6. Назарда тутилган миқдордан ортиқча бир номда "Хизматлар" кўрсатилиши ушбу ассортиментга кирувчи бошқа номдаги кўрсатилмаган "Хизматлар" ўрнини тўлдириш сифатида қаралмайди ва кўрсатилмаган "Хизматлар"нинг ўрни тўлдирилиши керак, бундай "Хизматлар" "Хўжалик"нинг олдиндан берилган ёзма розилиги бўйича кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.


4.7. Кўрсатилган "Хизматлар" бевосита "Хўжалик"нинг масъул ходими томонидан далолатнома бўйича қабул қилинади. Далолатномада кўрсатилган "Хизматлар" миқдори, уларнинг сифати кўрсатилади.


4.8. Шартномада назарда тутилган "Хизматлар" кўрсатилиши мазкур шартномага мувофиқ ёки "Хўжалик"нинг буюртманомаси кўрсатилган муддатлар ва ҳажмда мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга оширилади. Ушбу мақсадларда "Бажарувчи" Хўжаликларнинг буюртманомаларини рўйхатдан ўтказиш дафтарини юритади.

Буюртманома "Хизматлар"нинг тегишли қисмларини кўрсатиш мўлжалланаётган санасигача камида 5 кун олдин чопар орқали, почта орқали ёки бошқача тарзда берилади. Буюртманомани чопар орқали қабул қилишда "Бажарувчи"нинг ходими "Хўжалик"да қоладиган нусхага санани кўрсатган ҳолда у қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўяди.


4.9. "Хўжалик" илгари берилган буюртманомани бекор қилишга ёхуд "Хизматлар"нинг тегишли қисмларини кўрсатиш санасини ўзгартиришга ҳақлидир, бу ҳақда "Бажарувчи"ни буюртманомада кўрсатилган сана бошланишидан камида 1 кун олдин хабардор қилади.



V. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


5.1. Кўрсатилаётган "Хизматлар" сифати, миқдори "Бажарувчи" томонидан нотўғри аниқланиши, уларнинг қиймати нотўғри белгиланиши ва ундирилиши ҳоллари аниқланган тақдирда "Бажарувчи" кўрсатилаётган "Хизматлар"нинг сифатини, шунингдек уларнинг миқдорини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилади, ҳисоблаб чиқилган ушбу суммадан ташқари хўжаликка нотўғри ҳисоб-китоб қилинган сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.


5.2. Агар кўрсатилган "Хизматлар"нинг сифати, ассортименти, навлари стандарт, техник шартлар талабларига, намуналарга (эталонларга) ёки шартномада белгиланган бошқа шартларга жавоб бермаган тақдирда, айбдор томон кўрсатилган, сифати зарур даражада бўлмаган "Хизматлар" қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.


5.3. "Хизматлар" кўрсатиш бўйича шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилиши рад этилганлиги учун "Бажарувчи" "Хўжалик"ка белгиланган устамалардан ташқари кўрсатилиши керак бўлган "Хизматлар"нинг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жаримадан ташқари, "Бажарувчи" "Хўжалик"ка "Хизматлар" кўрсатилмаслиги натижасида етказилган зарарни тўлайди.


5.4. Хизматлар кўрсатиш кечиктирилган ёки тўлиқ кўрсатилмаган тақдирда "Бажарувчи" "Хўжалик"ка кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси кўрсатилмаган "Хизматлар" қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Пеня тўланиши шартнома мажбуриятларини бузган томонни шартномани зарур тарзда бажаришдан ва "Хизматлар" кўрсатиш муддати кечиктирилиши ёки тўлиқ кўрсатилмаслиги туфайли етказилган зарарлар қопланишидан озод этмайди.


5.5. Кўрсатилган "Хизматлар" учун ўз вақтида ҳақ тўланмаганда "Хўжалик" "Бажарувчи"га муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бу кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.


5.6. "Хўжалик" томонидан тегишли контрактация шартномаси бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун "Хўжалик"ни жавобгарликка тортишда шунингдек унинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) "Хўжалик" томонидан контрактация шартномаси бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилмаслигига (зарур тарзда бажарилмаслигига) олиб келган "Бажарувчи"нинг жавобгарлиги ҳам кўриб чиқилади

"Бажарувчи"нинг айби билан контрактация шартномасининг "Хўжалик" томонидан бажарилмаслиги (зарур тарзда бажарилмаслиги) натижасида етказилган зарар белгиланган тартибда "Бажарувчи" томонидан қопланади.


5.7. Мазкур шартномада назарда тутилмаган томонларнинг жавобгарлиги чора-тадбирлари фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади.



VI. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


6.1. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда, томонлар, қоидага кўра, мустақил равишда ёхуд туман қишлоқ хўжалиги бўлими иштирокида уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.

6.2. Томонлар келишмовчиликлар ва низоларни ҳал этиш учун бевосита судга мурожаат қилишга ҳақлидир.



VII. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ


7.1. Мазкур шартнома мазкур шартноманинг 8.4-бандига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб амалга киради ва томонлар ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаргунга қадар амал қилади.


7.2. Томонлар ўртасидаги муносабатлар улар томонидан мазкур шартноманинг барча шартлари бажарилган ва ҳисоб-китоб тўлиқ тугалланган тақдирда тўхтатилади.



VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


8.1. Мазкур шартнома томонларнинг келишувига кўра ёки бошқа томон шартнома шартларини жиддий равишда бузган тақдирда, томонлардан бирининг талаби бўйича суд тартибида бекор қилиниши мумкин.


8.2. Мазкур шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма шаклда содир этилиши ва томонларнинг бунга зарур даражада вакил қилинган вакиллари томонидан имзоланиши шарти билан ҳақиқий ҳисобланади.


8.3. Мазкур шартнома томонларнинг ҳар бири ва қишлоқ хўжалиги бўлими учун бир нусхадан уч нусхада тузилади. Шартноманинг барча нусхалари тенг юридик кучга эгадир.

8.4. Мазкур шартнома, унга ўзгартиришлар (қўшимчалар) "Хўжалик" жойлашган жой бўйича туман қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши керак.


IX. ТОМОНЛАРНИНГ

МАНЗИЛИ ВА БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ:

"ХЎЖАЛИК"

________________________

________________________

Солиқ тўловчининг идентификация рақами ________________________

________________________

________________________

________________________

М.Ў. Фермер хўжалиги бошлиғининг имзоси, Ф.И.О.

"БАЖАРУВЧИ"

________________________

________________________

Солиқ тўловчининг идентификация рақами ___________________________

___________________________

___________________________

___________________________

М.Ў. имзо, лавозими, Ф.И.О.


200___ йил "___" _______________да _______рақами билан

туман қишлоқ хўжалиги бўлимида

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳуқуқий масалалар ва шартномавий муносабатлар гуруҳи мутахассиси


        




(Ф.И.О.)


(имзо)

"РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛДИ"


________________________________

М.Ў. имзо, лавзими, Ф.И.О.


Юристнинг хулосаси:

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________


__________ (имзо) ______________________ (Ф.И.О.)





200__ йилдаги "___"__________даги

____-сон шартномага илова


Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)

ЖАДВАЛИ

Кўрсатиладиган хизматлар (бажариладиган ишлар) номи

Ўлчов бирлиги

Кўрсатилаётган хизматлар (бажарилаётган ишлар) ҳажми

Кўрсатилаётган хизматлар (бажарилаётган ишлар) қиймати

Кўрсатилаётган хизматлар (бажарилаётган ишлар) умумий суммаси

шу жумладан ойлар бўйича

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12


































































































Етказиб берувчи___________________

(имзо, муҳр)

Хўжалик _________________

(имзо, муҳр)


                

*) "Хизмат"ларнинг аниқ турига шартнома намунаси манфаатдор ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 йил, 20-сон, 200-модда.