ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қурилиш ва архитектура/ Алоҳида объектлар қурилиши ва реконструкцияси/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.01.2017 й. ПҚ-2719-сон "Экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш" инвестиция лойиҳасини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
06.01.2017 й.
N ПҚ-2719
"ЭКСКАВАТОРЛАР ВА ГУСЕНИЦАЛИ ТЕХНИКАНИ
ТАЪМИРЛАШ ЗАВОДИНИ ҚУРИШ" ИНВЕСТИЦИЯ
ЛОЙИҲАСИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Сирдарё вилоятининг ишлаб чиқариш салоҳиятини янада ошириш ҳамда "Экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш" инвестиция лойиҳасини самарали амалга ошириш ва оптимал жойлаштиришни таъминлаш мақсадида:
1. "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг "Ўзтемирйўлмаштаъмир" унитар корхонасининг Сирдарё вилояти Сирдарё шаҳрида жойлашган вагон-ғилдирак устахоналари негизида экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш таклифи маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш тўғрисида" 2016 йил 3 июндаги ПҚ-2543-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2017 йил 6 январдаги
ПҚ-2719-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш
заводини қуриш тўғрисида" 2016 йил 3 июндаги
ПҚ-2543-сонли қарорига киритилаётган
ўзгартиш ва қўшимчалар
1. 1-бандида "2016-2017 йилларда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида жойлашган тепловоз депоси негизида экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш" сўзлари "2017-2018 йилларда "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг "Ўзтемирйўлмаштаъмир" УКнинг Сирдарё шаҳрида жойлашган вагон-ғилдирак устахоналари негизида экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 4-бандида "2016 йил 1 декабрига қадар муддатда" сўзлари "2017 йил 1 апрелига қадар муддатда" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 5-бандининг иккинчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2017 йил 1 июлга қадар экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводи қурилишини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга оширишга;".
4. 8-бандида:
иккинчи хатбошидаги "АЖ бўлинмалари" сўзларидан кейин "ва Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари" сўзлари ёзилсин;
қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"Белгилаб қўйилсинки, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан унинг бўлинмалари ўртасида бепул асосда топширилаётган мол-мулк қўшилган қиймат солиғи, юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 16 январь, 2-сон, 31-модда