Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.11.2003 й. 498-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 11 ноябрдаги

498-сон қарорига

2-ИЛОВА



Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли

дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш,

кўпайтириш ва сотиш фаолиятини

лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг комиссиялари (кейинги ўринларда "Комиссия" деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Комиссияларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари бошчилик қилади. Комиссиялар таркиблари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

Комиссияларнинг ишчи органи функциясини Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, волиятлар ва Тошкент шаҳар маданият ишлари бошқармалари (кейинги ўринларда ишчи органлар деб юритилади) бажарадилар.

3. Ишчи орган лицензиялар бериш (уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш) тўғрисидаги аризани тегишли ҳужжатлар билан бирга қабул қилади, улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди, лицензияларни расмийлаштириш ва қайта расмийлаштиришни амалга оширади, лицензия битимлари тузади, лицензиялар реестрини юритади, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туради ва тиклайди.


4. Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.


5. Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.

Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёки унинг бир қисмига берилиши мумкин.


6. Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия камида 5 йил муддатга берилади.


II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


7. Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолияти турларини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

а) грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва ёзиш бўйича:

қонун ҳужжатларига, грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларининг техник сифатига қўйиладиган норматив-техник талабларга мажбурий риоя қилиш;

грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш ва ёзиш учун зарур бўлган тегишли моддий-техник базанинг, асбоб-ускуналарнинг ва бошқа техник воситаларнинг мавжудлиги;

эстрада жамоалари, яккахон ижрочилар ҳамда бошқа санъаткорларнинг қўшиғини ёзишда "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган лицензиянинг мавжудлиги;

б) грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни кўпайтириш бўйича:

қонун ҳужжатларига, грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларнинг техник сифатига қўйиладиган нормати-техник талабларга, шунингдек уларнибезаш талабларига мажбурий риоя қилиш;

лицензиатнинг ёхуд буюрмачининг грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни кўпайтиришга бўлган ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг, импорт аудиомаҳсулотларни кўпайтиришда эса, шунингдек уларни импорт қилиш учун белгиланган тартибда олинган рухсатномаларнинг мавжудлиги;

лицензиат томонидан маҳсулотлар номи, мазкур маҳсулот таркибига кирган асарлар номини, тайёрланган нусхалар сонини кўрсатган ҳолда грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларнинг тайёрланган нусхалари ҳисоби, шунингдек лицензиат ёхуд кўпайтириш буюрмачисининг кўпайтиришга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисоби юрилиши;

лицензиат томонидан ёнғин хавфсизлиги ва санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган, улар тўғрисида лицензияловчи органга ахборот тақдим этган ҳолда, бинолар ва хоналарда грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни кўпайтириш бўйича ишлаб чиқариш фаолияти амалга оширилиши;

лицензиат томонидан стандартлар талабларига мувофиқ бўлган асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалардан фойдаланган ҳолда грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни кўпайтириш бўйича ишлаб чиқариш фаолияти амалга оширилиши;

в) грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни сотиш бўйича:

қонун ҳужжатларига, грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларнинг техник сифатига қўйиладиган норматив-техник талабларга мажбурий риоя қилиш;

лицензиат томонидан ёнғин хавфсизлиги ва санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган бинолар ва хоналарда грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни сотиш фаолияти амалга оширилиши;

грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни назорат-касса машиналарини мажбурий қўлланган ҳолда турғун савдо шохобчалари орқали чакана сотиш;

импорт аудиомаҳсулотларни, уларни импорт қилишга белгиланган тартибда олинган рухсатномалар мавжуд бўлганда сотиш.


8. Лицензия битимида ушбу Низомнинг 7-бандида қайд этилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.



III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


9. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасидаги ҳисоб рақами - юридик шахс учун;

фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) ва мазкур фаолият тури амалга ошириладиган муддат;

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


10. Лицензия талабгори томонидан ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади:

а) грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш ва ёзиш фаолиятини амалга ошириш учун мавжуд моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа техник воситалар тўғрисидаги маълумотлар;

б) грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни кўпайтириш фаолиятини амалга ошириш учун:

лицензияланадиган фаолият амалга ошириладиган бино ва хоналарга мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат;

ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бино ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария ва гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар тўғрисидаги маълумотлар;

в) грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни сотиш фаолиятини амалга ошириш учун:

лицензияланадиган фаолият амалга ошириладиган бино ва хоналарга мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат;

ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бино ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария ва гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

касса апаратининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат - грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни нақд пулга чакана сотишни мўлжаллаётган лицензия талабгорлари учун.


11. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


12. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар ишчи органнинг маъсул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

Ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



IV. АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


13. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим суммаси ишчи органнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.


14. Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Лицензия талабгорига лицензияни бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ошмайдиган муддатда қабул қилинади.

Ишчи орган ариза олинган кундан бошлаб беш кундан ошмайдиган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан бирга Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.

Комиссия ишчи орган таклифи олингандан кейин ўн кундан ошмайдиган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия қабул қилинган қарор протоколини комиссия (унинг ўринбосари) тасдиқлайди. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.


15. Ишчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия бериш юзасидан қарор қабул қилингани тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божини тўлаш муддатлари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда жўнатилади (тақдим этилади).

Лицензияловчи орган билан лицензиат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқлар ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия битими ишчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими,

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият аниқ турининг номи;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишининг ишчи орган томонидан назорат қилиниши тартиби.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва ишчи орган учун бир нусхадан тузилади.


16. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкаси намунаси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади ва ишчи орган буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Ишчи орган раҳбари лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.

Лицензиялар ишчи орган томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.


17. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.


18. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида ишчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


19. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида белгиланган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


20. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

21. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда такроран кўриб чиқилади.

Бунда ишчи орган ҳужжатлар такроран тақдим этилгандан кейин тўрт кун мобайнида улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан бирга Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.

Комиссия ишчи орган таклифи олингандан кейин олти кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия қабул қилган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

Лицензия талабгорининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



V. ЛИЦЕНЗИЯЛАРНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УЛАРНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ

УЗАЙТИРИШ, ДУБЛИКАТ БЕРИШ


22. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда ишчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

23. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


24. Ишчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш ишчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи органнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.


25. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ишчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.


26. Амал қилиш мууддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.

Лицензия дубликати беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи органнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.



VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


27. Лицензиат томонидан лицензия шартлари ва талабларига риоя этилишини назорат қилиш ишчи орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


28. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишни амалга оширишда ишчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг лицензиат томонидан аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қонун бузилишларини бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш учун Комиссияга киритиш;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фаолият лицензиясиз амалга оширилишининг аниқланган ҳолатлари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриш учун солиқ органларига белгиланган тартибда юбориш.


29. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда ишчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси ишчи органда қолади.



VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ,

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


30. Лицензияловчи орган томонидан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензия амал қилишининг тўхтатиб турилиши суд томонидан асоссиз деб эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида унинг кўрган зарари миқдорида жавоб беради.


31. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг бузилишлари аниқланган ҳолларда Маънавий-маърифий ишларни мувофиқлаштириш кенгаши лицензияловчи органларга лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида таклифлар киритишга ҳақлидир.


VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


32. Ишчи орган лицензиялар реестрини юритади.

Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензияларнинг амал қилиш муддати;

умуман фаолият ёки унинг бир қисмига лицензия бериш тўғрисидаги маълумотлар;

лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

дубликат беришнинг асослари ва санаси.


33. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.


IX. ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


34. Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини амалга оширишга лицензиялар бериш ва уларнинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун тўлов кунида қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Лицензиялар бериш учун давлат божи маблағлари республика бюджети даромадига ўтказилади.

Ишчи орган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига лицензиатлар реестрини ҳамда йиғимлар ва давлат божи ундиришдан маблағлар тушиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботни ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай тақдим этади.





Низомга

ИЛОВА



Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли

дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш,

кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар




Субъектлар



Тадбирлар


Бажариш муддатлари







1-босқич

Лицензия талабгори - юридик шахс


1. Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссиянинг ишчи органига (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва cпорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаларига ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.

Лицензия талабгори хоҳишига кўра
































2-босқич

Ишчи орган

(Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари

1. Масъул шахс ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва эксперт хулосаси тайёрлайди, хулоса лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензияни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси билан Комиссияга киритилади

1-ҳужжатларни қабул қилиш кунида

2-ариза олинган кундан бошлаб 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатда

- ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 4 кун мобайнида





























3-босқич



Комиссия


1. Ишчи органнинг таклифини кўриб чиқади ва Комиссия қарори протоколини тасдиқлайди.

2. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

- ҳужжатлар олинган кундан бошлаб

10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда;

ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда 6 кун мобайнида































4-босқич

Ишчи орган


1. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

3. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.

-тегишли қарор қабул қилингандан кейин

3 кун мобайнида













































Лицензиат


Ишчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ҳамда лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай





































5-босқич

















Лицензия талабгори


1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорларининг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда



































6-босқич

Ишчи орган


1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. Расмийлаштирилган лицензиялар лицензиатга ишчи орган томонидан берилади.

1-лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин бир кун муддатда

2-лицензия имзолангандан кейин бир кун муддатда





























7-босқич



Комиссия раиси (унинг ўринбосари)




Ишчи орган томонидан расмийлаштирилган лицензияларни имзолайди.


- ишчи орган томонидан лицензиялар тақдим этилгандан кейин бир кун муддатда


















































Время: 0.1979
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск