Внимание!
NB! Мазкур Карор ЎзР ВМ 04.07.2024 й. 383-сон Карорига мувофик 2025 йил 1 январдан кучини йўкотади.
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2016 й. 420-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2010 йил 5 августдаги 169-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.12.2016 й.
N 420
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР
МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ
РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА" 2010 ЙИЛ
5 АВГУСТДАГИ 169-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ
ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар учун қулайликлар яратиш ҳамда транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2010 йил 5 августдаги 169-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 270-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2016 йил 30 декабрдаги
420-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
"Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги
автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"
2010 йил 5 августдаги 169-сон қарорига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 3-иловада:
а) "Жиззах вилояти" бўлимида:
7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
" |
7. |
4К230 |
Жиззах ш. - Учтепа қ. |
14 |
|
шохобчалар: |
|||||
а) Олмазор қишлоғига |
5 |
||||
б) Кўтарма маҳалласига |
2 |
||||
Жами шохобчалар билан |
21 |
"; |
қуйидаги таҳрирда 62-банд қўшилсин:
" |
62. |
4Н1252 |
4Р38 автойўлидан шохобчалар: |
6 |
|
шу жумладан: |
|||||
а) Сайилжойи маҳалласига |
3 |
||||
б) Ўратепалик ва Заргарлик маҳаллаларига |
3 |
". |
"Узунлиги, км" устунининг охирги сатридаги "1001" рақами "1009" рақами билан алмаштирилсин;
б) "Узунлиги, км" устунининг охирги сатридаги "24606" рақами "24614" рақами билан алмаштирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 9 январь, 1-сон, 13-модда