ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2016 й. /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2016 й. 421-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.12.2016 й.
N 421
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Давлат улуши устувор бўлган акциядорлик
жамиятларида корпоратив бошқарувни янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"
2016 йил 17 октябрдаги ПҚ-2635-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат улуши устувор бўлган акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 17 октябрдаги ПҚ-2635-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2016 йил 30 декабрдаги
421-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги низомнинг 17-бандида:
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбошига "(шу жумладан қурилиши тугалланмаганларни)" сўзларидан кейин "шунингдек давлат корхонасига тегишли акцияларни (улушларни)" сўзлари қўшилсин;
еттинчи хатбошига "(шу жумладан қурилиши тугалланмаганларни)" сўзларидан кейин "шунингдек давлат корхонасига тегишли акцияларни (улушларни)" сўзлари қўшилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 9 январь, 1-сон, 14-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2016 йил, 12-сон, 112-модда