ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 52-сон
ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ
52-СОН
Президентнинг Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрларига доир қарори (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон, "СБХ" газетасининг 1 ва 2-сонларида ҳамда "Норма маслаҳатчи" газетасининг 1-сонида кўчирмалар чоп этилган) қабул қилинди. Қарор билан Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (29.07.2009 йилдаги 216-сон ВМҚ билан тасдиқланган) тузатишлар киритилди. Киритилган тузатишларга мувофиқ ҳунармандчилик фаолиятининг турлари рўйхати 42 турдан 34 турга қисқарди.
Бундан буён гулли композициялар аранжировкаси, витраж ишлари, на??ошлик ишлари, ёғоч меъморчилиги, соатларни таъмирлаш, мебелларни безаш, авторлик кийим-бошлар ва пойабзаллар тайёрлаш, миллий ширинликлар, нон-булка маҳсулотлари ва донали овқатларнинг айрим турларини тайёрлаш, металлни таъмирлаш ишлари, муқовалаш ишлари, дурадгорлик ишлари, газламаларга безак тикиш, қўлда тўқиш ишлари ҳунармандчилик фаолияти деб ҳисобланмайди.
Энди мазкур фаолият турлари Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига (7.01.2011 йилдаги 6-сон ВМҚ билан тасдиқланган) киритилди.
Бунда гулли композициялар аранжировкаси, мебелларни безаш, на??ошлик ишлари, соатларни таъмирлаш билан шуғулланадиган собиқ ҳунармандлар кўпи билан 3 нафар ходимни, фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланувчилар - кўпи билан 2 нафар ходимни (ҳунармандлар эса кўпи билан 3 нафар ходимни ёллашга ва 5 нафар шогирдни жалб этишга ҳақлилар) (216-сон Низомнинг 9-банди; 31.07.2015 йилдаги 219-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низомга 1-илова).
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1 январдан Президентнинг 30.03.2010 йилдаги ПФ-4210-сон Фармони билан белгиланган ҳунармандлар учун қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзнинг амал қилиш муддати тугайди. Шу пайтдан бошлаб ҳунармандлар қатъий белгиланган солиқни ойига ЭКИҲнинг 0,5 баравари миқдорида тўлайдилар. Та??ослаш учун: бошқа якка тартибдаги тадбиркорлар ойига ЭКИҲнинг 10 бараварича миқдорда тўлашлари лозим.
* * *
26.12.2016 йилдаги ЎРҚ-416-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-2-моддасига, шунингдек Жиноят кодексининг 184-1-моддасига ўзгартиришлар киритилди. Қонун 27.12.2016 йилдан кучга кирди ("Норма маслаҳатчи" газетасининг 1 (598)-сонида чоп этилган).
Молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини бузганлик учун жавобгарлик тури ва жарима миқдори қонунбузарлик қанча миқдорда содир этилганлигига боғлиқ бўлади.