язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари/ 2012-2017 йиллар учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ 2017 йил учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 1-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


1-СОН




"Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун (29.12.2016 йилдаги ЎРҚ-418-сон, 2017 йил 1 январдан кучга кирди, "Норма маслаҳатчи" газетасининг 10.01.2017 йилдаги 2 (599)-сонида чоп этилди) билан Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.



СОЛИҚ ТЕКШИРУВЛАРИ: ТУРЛАРИ ВА ЎТКАЗИШ АСОСЛАРИ


Солиқ текширувларини ўтказиш тартиби билан боғлиқ киритилган ўзгартишларга мувофиқ, солиқ тўловчиларда 2 турдаги: режали ва режадан ташқари солиқ текшируви ўтказилади.

Солиқ тўловчи молия-хўжалик

фаолиятининг режали солиқ

текшируви (тафтиши)


Солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг

режадан ташқари солиқ текшируви (тафтиши)


Текширувларни амалга оширишнинг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган мувофиқлаштириш режаси асосида ўтказиладиган текширув


Юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган текширув, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган қарорига кўра ўтказиладиган қисқа муддатли текширув


Шунингдек режадан ташқари солиқ текширувларини ўтказиш учун асосларга тузатиш киритилди.

Солиқ текширувининг тури


Уни ўтказиш учун асос


Режадан ташқари солиқ текшируви


q назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг текшириладиган объектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсадлари, текширув ўтказиш муддатлари ва уни асословчи сабаблар кўрсатилган текширув ўтказиш тўғрисидаги қарори;

q давлат солиқ хизмати органининг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқ

...